Миллий стандартлаштириш - бу муайян бир мамлакат доирасида ўтказиладиган стандартлаштириш фаолиятидир.
Стандартлаштириш хар хил фаолият турлари ва унинг натижаларига дахлдор қоидалар, умумий қонун-қоидалар ёки тавсифларни ўзида қамраб олган меъёрий хужжат хисобланади.
Меъёрий хужжат - атамаси стандартлар, техникавий шартлар, шунингдек умумий кўрсатмалар, йўриқномалар ва қоидалар тушунчасини хам ўз ичига қамраб олади.
Стандартлаштириш мақсадлари кўп қиррали бўлиб, улар асосан қуйидагилардан иборат: бирхиллаштириш (хар хилликни бошқариш), қўлланишлилик, мослашувчанлик, ўзароалмашувчанлик, соғлиқни сақлаш, хавфсизликни таъминлаш, ташқи-мухитни асраш, махсулотни химоялаш, ўзаро тушунишликка эришиш, савдодаги иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш ва бошқалар. Бир мақсаднинг амалга ошишида бир вақтда бошқа мақсадларнинг хам амалга ошиши мумкин.
Стандартлаштиришда махсулотнинг вазифасига мувофиқлиги - деганда белгиланган шароитларда муайян вазифаларини буюм, жараён ёки хизматлар томонидан бажариш қобилияти тушунилади.
Мослашувчанлик эса, маълум шароитларда белгиланган талабларни бажариш учун номақбул таъсир кўрсатмасдан махсулот, жараён ёки хизматларни биргаликда қўлланишига яроқлилиги деб тушунилади.
Ўзароалмашувчанлик - бир хил талабларни бажариш мақсадида бир буюм, жараён, хизматдан фойдаланиш ўрнига бошқа бир буюм, жараён, хизматнинг яроқлилигидан иборат.
Хар хилликни бошқариш (унификатлаштириш ёки бирхиллаштириш) деб, муайян эхтиёжини қондириш учун зарур бўлган энг мақбул ўлчамларни ёки махсулот, жараён ва хизмат турларини танлашга айтилади.
3.3. Стандартлаштириш хизмати ва идоралари
Республика стандартлаштириш бўйича ишларнинг ташкил этилишини, мувофиқлаштирилишини ва ишларнинг мақбул даражада олиб борилишини қуйидаги идоралар таъмин қиладилар:
тармоқлараро йўналишга белгиланган махсулот бўйича –«Ўзстандарт» агентилиги;
қурилиш ва қурилиш саноати, лойихалаш ва конструкциялаш бўйича - Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси;
табиий ресурслардан фойдаланишни йўлга қўйиш, атроф-мухитни ифлосланишдан ва бошқа зарарли таъсиротлардан мухофаза қилиш сохаси бўйича - Ўзбекистонда Давлат табиатни мухофаза қилиш қўмитаси;
тиббиёт йўналишидаги махсулотлар, тиббий техника буюмлари, доривор моддалар ва республика саноати ишлаб чиқарадиган махсулот таркибида инсон учун зарарли моддалар миқдорини тартибга солиш сохасида - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш бўйича ишларни вазирликлар, техникавий қўмиталар, корхоналар, бирлашмалар ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг истиқболли режалари асосида тузилган йиллик режа бўйича «Ўзстандарт» агентлиги амалга оширади.
Республика стандартлаштириш режасига биринчи навбатда миллий стандартлар талаблари билан уйғунлаштиришни,кишиларнинг хаёти ва соғлиги учун хавфсизликни, атроф-мухитнинг мухофаза қилишини, истеъмолчилар хуқуқининг химоя қилиниши,миллий социал-иқтисодий ва миллий техникавий дастурларнинг амалга оширилишини таъминлайдиган миллий стандартларни ишлаб чиқиш киритилади.
«Ўзстандарт» агентлиги, Давархитекқурилиш қумитаси, Давлат табиатни мухофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (бириктирилган сохалар бўйича) республика стандартларини кўриб чиқадилар, тасдиқлайдилар, уларнинг қўлланиш муддатини чўзадилар ва бекор қиладилар хамда унга ўзгартиришлар киритадилар.
Республикада ишлаб чиқилган стандартлар ва уларга ўзгартишлар тасдиқланиши даражасидан қатъий назар «Ўзстандарт» агентлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва шахарларда стандартлаштириш бўйича ишларни ташкил қилиш, мувофиқлаштириш ва унинг муқобил даражасини таъминлаш ишларини «Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Давлат табиатни мухофаза қилиш қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли худудий идоралари амалга оширади.
Саноат ва қишлоқ хўжалиги тармоқларида стандартлаштириш бўйича ишларни ташкил қилиш ва уларни мувофиқлаштириш учун зарурият бўлган холларда, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар ва бошқа хўжалик тузилмаларида бўлинмалар (хизматлар) ва (ёки) фан техниканинг тегишли сохаларидаги юқори илмий-техникавий имкониятларга эга бўлган ташкилотларда стандартлаштириш бўйича таянч ташкилотлари тузилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |