121
сидқидилдан содиқ мусулмон
Уб. А. Хўжаев.
1909 йил, 28 май
Саратов ш.
Толстой жавоб мактубининг аҳамияти шундаки унда ѐвузликнинг
каттаси ҳам, кичиги ҳам ѐвузлик; катта ѐвузликни йўқотиш учун кичик
ѐвузликдан кечишнинг ўзи инсондан жуда катта сабот, чидам ва ирода
кучини талаб этади. Одамларнинг асосий кўпчилиги ҳозирги пайтда ҳам
Убайдулла Хўжаевга ўхшаш фикрлаш тарзи билан яшайди, чунки ѐвузликни
ѐвузлик билан енгиш - энг осон йўл. Лекин бунда ѐвузлик билан бирга инсон
ҳам ҳалок бўлади, инсонни эмас, ѐвузликни ҳалок этган ҳолда
инсонни
сақлаб қолиш жуда оғир иш. Толстой ана шу оғир йўл тарафдори.
Торо ва Толстой ғояларини асримизда Ганди ва Кинг янада юксак
поғонага кўтардилар. Ганди ғайризўравонлик ғоясини муҳаббат билан
боғлайди ва душманга ҳам меҳрни дариғ тутмасликка чорлайди. Ганди
Хиросима ва Нагасакига атом бомбаси ташланганида, атом бомбасини бошқа
бомба билан йўқотиб бўлмагани каби зўравонликни зўравонлик қилиб
йўқотиш мумкин эмас,
деган фикрни билдириб, шундай дейди: «Инсоният
зўравонликдан фақат ғайризўравонлик йўли орқали қутулиши мумкин.
Ғазабни фақат меҳр билан енгса бўлади. ўазабга ғазаб билан жавоб бериш
ғазабнинг ѐйилишига ва кучайишига хизмат қилади».
1
Мартин Лютер Кинг ҳам худди шундай ғояни илгари сурар экан,
АҚШнинг машҳур Президенти Линкольн ҳаѐтидан мисол келтиради. Нима
сабабдандир Линкольнни кўрарга кўзи йўқ Стэнтон деган киши сайловолди
кампаниясида қўлидан келган ѐмонлик билан унга қарши курашади.
Линкольнни ҳар қадамда ерга ради, минг хил гуноҳда айб-лайди,
масхаралайди, ҳатто унинг ташқи кўриниши ус-тидан кулади.
Линкольн
Президент бўлиб сайлангач, ҳарбий вазирлик лавозимига айнан ана шу
Стэнтонни кўрсатади. Атрофидагилар унга: «Жаноб Президент, Сиз хато
қиляпсиз, у
Сизнинг душманингиз, унинг Сиз ҳақингизда нималарни
гапирганини биласизми?!» деб қарши турадилар. Шунда Линкольн бундай
деб жавоб беради: «Ҳа, жаноб Стэнтонни биламан. Унинг мен ҳақимда
нималар деганини ҳам эшитганман. Лекин ҳарбий вазирликка ундан бошқа
бирор-бир лойиқ америкалик йўқ». Орадан бир неча йил ўтгач, Линкольн
ўлдирилади. Ўшанда қабр устида сўзланган барча нутқлардан Стэнтоннинг
нутқи алоҳида ажралиб туради. У Линкольнни
энг буюк инсонлардан бири
деб таърифлайди ва: «Энди у мангуликка дахлдордир», деб ўз нутқини
тугатади. Агар Линкольн Стэнтонга ғазаб билан қараганда, иккиси ҳам
1
Ганди М. Моя жизнь. М., Наука, 1969. С. 568.
www.ziyouz.com kutubxonasi
122
ўлгунча бир-бирининг душмани бўлиб қолар эди. Линкольн меҳр-муҳаббат
воситасида душманни дўстга айлантирди. У бир пайтлар ўзига савол берган
аѐлга савол билан шундай деб жавоб берган экан: «Хоним, ахир мен ўз
душманларимни
дўстларимга
айлантириш
йўли
билан
ҳалок
этмаяпманми?!».
1
Ғайризўравонлик ахлоқшунослигига қисқача тўхталиб ўтишимизнинг
ўзидаѐқ, биз бу йўналишнинг келажакдаги асосий ахлоқий таълимотлардан
бири бўлиб қолишини илғашимиз мумкин. Шахс, гуруҳ, миллат, халқлар ўз
истакларини, мавжуд мустабид тузум ва ҳукуматдан норозиликларини тинч
йўл билан билдиришлари ҳамда ўз мақсадларига зўравонликсиз, қон
тўкмасдан эришишлари мумкинлиги - инсониятнинг улкан ютуғи. Чунки
қонли курашлар, инқилоблар, террор, қуролли қўзғолон сингари ҳодисалар
муайян миллат ва мамлакат эришган ютуқларни йўққа чиқаради, ўлим,
вайронагарчилик, маънавий қадриятларнинг оѐқости бўлиши
сингари улкан
фожиаларга олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: