Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов


Шўролар даври ва ундан кейинги ўзбек эстетикаси



Download 2,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/80
Sana23.07.2022
Hajmi2,78 Mb.
#840249
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   80
Bog'liq
Axloq va nafosat falsafasi (Abdulla Sher Bahodir Husanov)

Шўролар даври ва ундан кейинги ўзбек эстетикаси 
 
Шўролар даври 1917 йил октябрда (7 ноябрда) большевиклар 
томонидан амалга оширилган давлат тўнтариши натижасида собиқ чор 
Россияси ҳудудида «пролетар диктатураси» номи остида тоталитар тузум 
ўрнатилди. Алдов ва фирибгарлик билан ҳокимиятни қўлга олган В.И.Ленин 
раҳбарлигидаги бешафқат кимсалар, ўзларини халқ тарафдори қилиб 
кўрсатиб, кимки қарши турса, ҳатто ўзларига қўшилмаган бетарафларни ҳам 
қатағон қилишга киришдилар. Ленин ва унинг корчалонлари мақсадини 
«Новая жизнь» газетасининг ҳаммуассиси, буюк рус ѐзувчиси, улуғ 
инсонпарвар Максим Горкий «Бемаврид мулоҳазалар» фалсафий-
публицистик мақолалар туркумида фош этиб ташлади. Газетанинг 1917 йил 7 
(20) ноябр, 74-сонидаѐқ «Демократия борасида» деган мақоласида у шундай 
деб ѐзган эди: 
«Ленин, Троцкий ва уларга эргашган кимсалар аллақачон 
ҳукмдорликнинг чиркин оғуси билан заҳарланганлар, сўз эркинлиги, шахс 
эркинлиги ва барча ҳуқуқлар тантанаси учун курашган демократияга 
нисбатан улардаги шармандаларча муносабат шундан шоҳидлик беради... 
Бу йўлда Ленин ва унинг тарафдорлари Петербург остоналаридаги 
одамкушлик, Москвани харобага айлантириш, сўз эркинлигини йўқотиш, 
бемаъни ҳибслар сингари Плеве ва Столипинлар қилган қабиҳликларга 
ўхшаш барча жиноятларни амалга ошириш мумкин деб ҳисоблайдилар»


«Ишчилар диққатига» деган мақоласида эса ( «Новая жизнь», 1917 йил 
10 (23) ноябрь, 77-сон) Горкий болшевиклар бошлаган қатағонларнинг асл 
сабабларини очиб беради:
«...Ленин ва Троцкий тақиқлар билан келишмаганларнинг ҳаммасини 
очлик ва қирғин билан қўрқитиб, бу «доҳийлар» мамлакатдаги энг сара 

Ўша манба, 141-б. 

Горький М. Бемаврид мулоҳазалар. А.Шер таржимаси. «Жаҳон адабиѐти» журнали, 2000., 6-сон, 128-б. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


309 
кучлар не-не қийинчиликларни бошдан кечириб, узоқ вақт қарши курашган 
ҳукмдорлик зулмини оқламоқдалар. Ўзларини социализмнинг наполеонлари 
деб билган ленинчилар, ҳар ҳунарга тушиб, Россияни хароб қилишни 
охирига етказмоқдалар – рус халқи ҳали бунинг учун дарѐ-дарѐ қон билан 
хун тўлайди. 
Лениннинг ўзи, шаксиз, истисноли даражадаги қудратли киши... айни 
пайтда у «доҳийлик»нинг барча хусусиятларига, шунингдек, бу рол учун 
зарур бўлган ахлоқсизликка ва омма ҳаѐтига ҳақиқий бойваччаларча 
бешафқат муносабат қила билиш қобилиятига эга»


Биз Шўролар ўрнатган тоталитар тузум моҳиятини, энг буюк ѐвуз 
инсонлар – Ленин ва Сталин ўрнатган Ёвузлик салтанатининг ижтимоий 
моҳиятини таҳлил қилиб ўтирмаслик учун Горкийдан каттароқ кўчирма 
келтириб қўя қолдик. 
Маълумки, Горкий кейинчалик Сталин томонидан заҳарлаб ўлдирилди, 
буюк шоир Маяковский эса ўзини отиб ташлади. Бу ҳодисалар тоталитар 
тузум учун ниҳоятда қўл келди: Горкий ва Маяковский совет адабиѐтининг 
(кенгроқ маънода санъатининг, асосчилари деб эълон қилинди ва Шўролар 
Иттифоқи ҳудудида социалистик реализм деб аталган сохта метод – асар 
яратиш услуби ягона, ҳамма санъат турлари учун мажбурий услуб сифатида 
қонунлаштирилди. Социалистик реализм методи ижод эркинлиги, фикр ва 
сўз эркинлигини моҳиятан инкор этадиган ҳамда санъатни рус 
улуғдавлатчилик шовинизмига асосланган синфийлик ва партиявийлик 
деган, инсонийликка, инсонпарварликка қарши мафкуравий қуюшқондан 
иборат эди. Бунга кўнмаган ижодкорлар отиб ташланди, қамалди, сургун 
қилинди, Иттифоқ ҳудудидан чиқариб юборилди. Жаҳонни ҳайратга солган 
XIX аср охири XX аср бошларидаги рус санъати том маънода инқирозга 
учради. Миллий республикалар санъатида эса ҳар бир асарда Ленин ва 
Сталин мадҳ этилар, албатта бошқа миллатларга «ақл ўргатиб турадиган», 
«улуғ оға» – рус кишиси иштирок этиши шарт эди. Барча республикаларда 
миллий уйғонишга хизмат қилган оқимлар қатағон қилинганидек, 
Ўзбекистонда ҳам жадидчилик «таг-туги билан қўпориб ташланди». 
Шундай қилиб, XX асрнинг 30-йилларига келиб, фалсафий тафаккур, 
шу жумладан эстетик тафаккур равнақдан тўхтади, аксинча таназзулга қараб 
йўл тутди. Эстетика фалсафийликдан кўра, тарғиботчилик билан 
шуғулланди, мафкуравий, сохта фанга айланди. Янги назарий фикрлар ўртага 
деярли ташланмади. Умумжаҳоний эстетик назарияларнинг ҳаммасига 
«реакцион буржуа эстетикаси» деган ѐрлиқ ѐпиштирилиб, улардан 
фойдаланиш таъқиқланди, фақат «танқидий ѐндашиб», уларни инкор этиш 
лозим эди. Эстетик тафаккур тарихи ҳам худди шундай «танқидий 
ўрганилди». Натижада умумбашарий эстетик қадриятлар, мумтоз эстетик 
тафаккур намуналари бузиб талқин қилинди. Умумжаҳон нафосат 
фалсафасида тамойилга айланган олимона холислик – «космополитизм»,
миллий эстетик қадриятларга эътибор – «миллатчилик» тамғалари остида «ѐт 

Ўша манба, 130-б. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


310 
қарашлар» деб эълон этилди, бундай асарлар муаллифлари қатағонга учради. 
«Марксча-ленинча эстетика» деган сохта фан ўйлаб топилди, Лениннинг 
«Партия ташкилоти ва партия адабиѐти» деган ўта кетган реакцион, сўз 
эркинлиги ва фикр эркинлигини тақиқлайдиган, оммавий ахборот 
воситаларидаги эркинликни йўққа чиқарадиган публицистик мақоласи 
(«доҳий меросида» эстетикага оид ҳеч вақо йўқлиги туфайли) санъат учун 
эстетик асос деб эълон қилинди. 
Барча миллий республикалар учун карвонбоши ҳисобланган рус совет 
эстетикасида А.Лосев, М.Овсянников, М.Каган, В.Шестаков сингари 
олимлар қатор асарлар ва дарсликлар яратдилар. Афсуски, бу асарларнинг 
кўпчилиги, муаллифларининг истеъдодларига қарамасдан, тўлалигича 
коммунистик мафкурага бўйсундирилгани туфайли юқорида айтиб 
ўтганимиз «социалистик реализм» деб аталган сохта методни асослашга 
қаратилди. Уларда гўзаллик ва хунуклик, улуғворлик ва тубанлик, 
фожеавийлик ва кулгилилик тушунчалари, эстетик англаш унсурлари бир 
ѐқлама, синфийлик ва партиявийлик тамойиллари асосида таҳлил қилинди, 
мўъжизавийлик ва хаѐлийлик тушунчалари эса асосий эстетик адабиѐтлардан 
умуман ўрин олмади. 
Лекин, кейинчалик, икки босқичли демократия туфайли нафосат 
фалсафаси ва санъатда муайян жонланишлар рўй берди. XX асрнинг 50-
йиллари сўнгги ва 60-йиллар бошида «Хрушчѐв демократияси» натижасида 
санъатда кўтарилиш рўй берди. Умумиттифоқ миқѐсида С.Прокофьев, 
Кандинский, М.Чѐрлѐнюс, Ч.Айтматов, Е.Евтушенко, Ў.Сулаймонов, 
А.Вознесенский, 
В.Тендряков, 
Б.Қориева, 
А.Хачатурян, 
М.Сарьян, 
М.Плисецкая, М.Магомаев, А.Пахмутова, Р.Ҳамзатов сингари ўнлаб буюк 
санъаткорлар етишиб чиқди. «Фалсафий мерос» ва «Эстетика тарихи 
ѐдгорликлар ва ҳужжатларда» деб аталган нашрий туркумларда Афлотун, 
Арасту, Кант, Ҳюм, Бѐрк, Дюбо, Ҳелвеций, Шеллинг, Ҳегел, Ҳоум, Золгер, 
Маццини сингари буюк файласуфлар ҳамда эстетикларнинг асарлари нашр 
этилди. 
Агар «Хрушчѐв демократияси» даврида Сталиннинг Иттифоқни ўраб 
олган темир деворидан дарчалар очилган бўлса, иккинчи босқичдаги 
«Горбачѐв демократияси» йилларида цензура юмшатилди, сўз эркинлиги, 
ижод эркинлиги, қисман бўлса-да йўлга қўйилди, «совет кишисининг 
ичидаги қулни сиқиб чиқариш» бошланди, очиқ жамият сари дастлабки 
қадамлар ташланди. Аввал тақиқланган рус ѐзувчиларининг асарлари 
Б.Пастернакнинг «Доктор Живаго», Фозил Искандарнинг «Чегемлик 
Сандро», «Арбат болалари», А.Ахматованинг «Реквием» асарлари эълон 
қилинди, театр, кино, рассомлик ва бошқа санъат турларидаги маълум 
йўналишларга қўйилган тақиқлар олиб ташланди. Фалсафа соҳасида Г.Шпет, 
З.Мамардашвили, М.Бахтин асарлари чоп этилди. Фалсафа тарихидаги «оқ 
доғлар» йўқотила бошланди – А.Шопэнҳауэр, Ф.Нитцше, Вл.Соловьев, 
З.Фройд, К.Юнг, Н.Бердяев, Н.Лосский, Э.Фромм ва бошқа файласуфлар 
асарлари нашр қилинди. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


311 
Бу даврда эстетика соҳасида А.Гулиганинг «Эстетик тамойиллар», 
Ю.Боревнинг «Эстетика» (иккинчи нашри) асарлари эътибор қозонди. 
Гарчанд, уларда марксча йўналиш сақланиб қолган эса-да, жаҳон 
эстетикасидаги тажрибаларга янгича, маълум маънода холисона ѐндашув ва 
интилиш 
яққол 
кўзга 
ташланиб 
турарди. 
Ижод 
жараѐнида 
онгланмаганликнинг роли, бадиий асарда шаклнинг аҳамияти, турли, 
социалистик реализм қуюшқонига сиғмайдиган санъат йўналишлари 
тўғрисида дастлабки фикрлар билдирила бошланди. 
Бу 
даврда 
ўзбек 
эстетикасида 
соҳавийчилик, 
тўғрироғи, 
адабиѐтшунослик 
ва 
санъатшунослик 
ҳукмрон 
бўлиб, 
нафосат 
фалсафасининг умумназарий масалалари кўтарилмас, ҳали ҳам фалсафий 
фанлар «диалектик материализм», «тарихий материализм», «марксча-
ленинча қарашлар» каби қуюшқонлардан чиқа олмас, Москванинг 
«дастурлари»га қараб иш кўриларди: проф. М.Нурматов маданий меросга 
«ленинча миллий сиѐсат» нуқтаи назаридан ѐндашишни тарғиб қилар ва 
ўзбек эстетикасининг муҳим жиҳатини миллий кийиниш эстетикасида кўрар, 
проф. Т.Маҳмудов эса Лениннинг «Партия ташкилоти ва партия адабиѐти» 
мақоласини 1991 йилда ҳам («Шарқ юлдузи», 4-сон) эстетик кўрсатма 
сифатида талқин қилар эди. 
Ўзбек эстетикасида мустақиллик йилларидагина ижобий ўзгаришлар 
рўй берди. Дастлабки пайтларда «соҳавийлик» касали ҳали ҳам ўз кучини 
йўқотмаса-да, лекин тадқиқот объектига ҳақиқий эстетик ѐндашувлар 
вужудга кела бошлади. Бу даврдаги энг фаол эстетиклар сифатида юқорида 
номи тилга олинган олим Т.Маҳмудов ва атоқли ѐзувчимиз Асқад Мухтор 
номларини қайд этиш мумкин. Тилаб Маҳмудовнинг рангтасвир 
эстетикасига доир ўнлаб мақолалари, ўзбек ва рус тилларида китоблари чоп 
этилди. Энг муҳими, шунда эдики, Т.Маҳмудов замонавий рангтасвир ҳақида 
фикр юритар экан, тор санъатшунослик доирасидан чиқишга ва муайян 
рассом ижоди ѐки асарга фалсафий-эстетик жиҳатдан ѐндашарга: тадқиқот 
объектини гўзаллик, улуғворлик в.б. эстетик тушунчалар зиѐсида ѐритиб 
берарди, шунингдек эстетик маданият масалаларига ҳам катта эътибор 
қаратар эди. Айниқса, Раҳим Аҳмедов, Чингиз Аҳмаров ва унинг шогирдлари 
– Баҳодир Жалолов, Жавлон Умарбеков асарларининг таҳлили юксак эстетик 
савияси билан диққатга сазовор бўлди. Айни пайтда Т.Маҳмудов «Санъат», 
кейинчалик «Нафосат» журналларининг бош муҳаррири сифатида ўзбек 
миллий эстетикаси тараққиѐтига катта хизмат қилди, ҳозир ҳам унинг 
мақолаларида тор соҳавийликни эмас, эстетик кенгликни кўриш мумкин. 
Атоқли адиб Асқад Мухтор шўролар давридаѐқ гўзаллик ҳақида, унинг 
қудрати ҳақида фикрлар билдирган. Унинг «Гўзаллик» деган кичкинагина 
мақоласида бу эстетик хусусият ва тушунчани ўзига хос шархлайди. Асқад 
Мухтор шўролар тузумида гўзалликка, эстетикага эътиборнинг етарли 
эмаслигини рўй-рост айтади: 
«Гўзалликни таъриф қила билмаслик айб эмас. Лекин уни тушуна 
билмаслик, гўзалликка бефарқлик, лоқайдлик, дидсизлик бизнинг 
давримизда айб. Ҳаѐтга эстетик муносабатимизнинг олий шакли – санъат 
www.ziyouz.com kutubxonasi


312 
асари. Бизда ҳали санъат асарининг қалбларга зилзила соладиган кучини 
менсимайдиган одамлар йўқ эмас. Гўзаллик ҳиссини тарбиялаш ишлари унча 
яхши йўлга қўйилмаган... Эстетика масалалари яхши ишланмаган, оммабоп 
рисолалар йўқ... Ким гўзал деса – мен: гўзалликни тушунадиган одам гўзал, 
деб жавоб берардим»


Бошқа бир мақоласида атоқли ѐзувчимиз маънавий ва эстетик 
комилликни ѐнма-ѐн қўяди, эстетик тарбия инсоннинг тасаввурга бой, ўзига 
ишонадиган кучли шахс бўлиб етишувига кўмаклашади деган фикрни илгари 
суради: 
«Маънавий ва эстетик такомил ҳар қандай касбдаги одамга ҳам зарур, – 
деб ѐзади Асқад Мухтор. – У ижодий тасаввур кучини оширади, фантазияни 
кенгайтиради, энг оғир шароитларда қатъиятли, ўзига ишончли, қувноқ ва 
изчил бўлишга ўргатади»

.
Асқад Мухторнинг сўнгги китоби – «Уйқу қочганда» асари асосан 
фалсафий-эстетик мушоҳадалардан, қайдлардан ташкил топган. Унда 
муаллиф К.Юнг эстетик қарашларига ҳамоҳанг фикр юритади: фақат асарни 
эмас, унинг ижодкорини ҳам ўрганиш зарурлигини таъкидлайди, асар 
ижодкордан ўсиб чиқишни, ижодкор «беихтиѐр фидоий» инсон эканини 
айтади. Шунингдек, унинг ижодий тасаввур тўғрисидаги мулоҳазалари ҳам 
диққатга сазовор. Тасаввурни у инсонга берилган илоҳий неъмат – «олий 
савқи табиий» деб атайди

. Асқад Мухторнинг Умар Хайѐм рубоийларининг 
моҳияти ҳақидаги фикрлари ҳам теран фалсафий-эстетик маънога эга, 
Хайѐмни тушунишда маълум маънода калит вазифасини ўташи мумкин.
Асқад Мухторнинг фикрига кўра, Хайѐм ўз рубоийларида инсон 
умрининг 
абсурдлигини, 
гўзалликдан 
вақтинча 
лаззатланиш 
уни 
қониқтирмаслигини, лекин бошқа чора йўқлигини, фақат бита имкон 
борлигини айтмоқчи: у ҳам бўлса – умид, Мутлақ Гўзалликдан умидворлик. 
Шу боис Хайѐмнинг кайфи шодлик қийқириғини эмас, фожеавий фарѐдни 
эслатади. 
Бу даврда, шунингдек, М.Абдуллаевнинг эстетик маданият борасидаги, 
А.Қурбонмамадовнинг эстетика тарихига бағишланган тадқиқотларини, 
Э.Умаровнинг театр эстетикасига доир мақолаларини ҳамда О.Ғайбуллаев, 
Ф.Обиджонова каби бир қатор ѐш эстетик-файласуфларнинг фаолиятини ҳам 
таъкидлаб ўтиш мумкин. 
Шундай қилиб, мустақиллик даврида ҳақиқий миллий эстетикани 
яратишга киришилди, шубҳасизки, цензуранинг конституцион ва амалий 
жиҳатдан йўқ қилиниши, сўз эркинлиги, ижод эркинлиги ўзбек санъати ва 
эстетикасини умумжаҳоний маънавий майдонга чиқиши учун имконият 
яратди. Бугунги кунда ижодкорларимиз ва эстетик олимларимиз олдида ана 
шу имкониятдан самарали фойдаланиш вазифаси турибди, зеро эстетик 
равнаққа кенг йўл очилди.

Мухтор А. Ёш дўстларимга. Т., Ёш гвардия, 1971, 70-б. 

Ўша манба, 72-б. 

Қаранг: Мухтор А. Уйқу қочганда. Т.. Маънавият, 2005, 37-39 б. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


313 

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish