Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов



Download 2,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/80
Sana23.07.2022
Hajmi2,78 Mb.
#840249
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   80
Bog'liq
Axloq va nafosat falsafasi (Abdulla Sher Bahodir Husanov)

Ахлоқнинг асосий вазифалари 
 
Ахлоқнинг вазифалари жуда кўп ва хилма-хил. Биз фақат уларнинг 
асосийларигагина тўхталиб ўтамиз. Ахлоқнинг асосий вазифаси, энг аввало, 
унинг тарбиявийлигидир. Ахлоқий тарбия инсон учун, халқона қилиб 
айтганда, бешикдан то қабргача асқотади. Тарбия гўдакдаги ахлоқий 
моҳиятини юзага чиқариши учун, унда ахлоқий йўналмаларнинг, хулқ ва 
одатларнинг шаклланишига хизмат қилади, ахлоқий таъқиқларининг 
моҳиятини бола онгига сингдиради. Катталарда эса ўз-ўзини тарбиялаш 
хислатини пайдо қилади ва ривожлантиради, уларни онгли ахлоқий танлов 
билан иш кўришга ўргатади. Ахлоқнинг тарбиявий вазифасини амалга 
оширишда турли хил воситалар ва омиллар иштирок этади. Жумладан панд-
ўгит, адабиѐт, санъат, оммавий ахборот воситалари в.ҳ. 
Инсонни 
қадриятларга 
йўналтириш 
ҳам 
ахлоқнинг 
муҳим 
вазифаларидан ҳисобланади. Чунки ахлоқ қадриятлар шахснинг камол 
топишида катта рол ўйнайди, инсонга эзгуликка қараб бориш ва ѐвузликдан 
қочиш йўлини кўрсатади. Мазкур вазифа қадриятларга асосланган холда 
одамлар ахлоқий хатти-ҳаракатларини баҳолаш имконини ҳам беради; 
уларнинг умум қабул қилинган тамойиллар ва меъѐрларга мос ѐки мос 
эмаслигини белгилашда объективликни таъминлайди. Шунингдек, у энг 
яхши анъанавий ва замонавий қадриятлар ҳамда умумбашарий ва миллий 
фазилатлар уйғунлигини таъминлашга хизмат қилади. 
Ахлоқнинг комуникатив вазифасини ҳам борки, 
у 
инсон 
муносабатларини гўзал таомилга айлантиришда муомала одоби, этикет
сингари меъѐрий қонун – қоидалар мажнунни ишлаб чиқишда муҳим 
аҳамият касб этади, моҳиятан у муомалани имкон борича инсоний, гўзал 
муносабат, ѐқимли алоқа сифатида рўй беришига кўмаклашади, кишида 
юксак муомала маданиятининг шаклланишига, тилнинг ширин, имо-
ишоранинг нозик, суҳбатининг ѐқимли бўлишига олиб келади. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


28 
Ахлоқнинг яна бир вазифаси эса - билиш. У инсонга ахлоқий билим 
беради. Шу билим воситасида одам ўз хатти-ҳаракатини бошқаради, 
ҳиссиѐтларнинг қайси бирига устуворлик бериш керак ва қайси бирини сабр 
билан енгиш лозимлигини белгилайди, кундалик ҳаѐтда дуч - келадиган 
ахлоқий муаммоларни ҳал этишда кишига кўмаклашади. бир сўз билан 
айтганда, ахлоқнинг бу вазифаси инсоннинг ўз ички дунѐсини билиш учун 
калит вазифасини ўтайди, айни пайтда унга ўзгалар хатти-ҳаракатларини 
ахлоқий баҳолаш имконини ҳам беради. 
Биз юқорида «ахлоқий бошқариш» деган иборани бир неча бир 
ишлатдик. Зеро ахлоқнинг энг миқѐсли вазифаларидан бири бошқариш. 
Ахлоқий бошриш ҳар бир алоҳида олинган шахс ва бутун жамиятни тўғри 
йўлга солиш учун хизмат қилди. У одамлардаги нафсни жиловлаш, салбий 
оқибатларга олиб келадиган хатти - ҳаракатларнинг олдини олиш, 
индивиднинг 
ўз-ўзини 
бошқариши, 
ижтимоий 
муносабатларни 
ахлоқийлаштириш, ахлоқнинг инсонпарвар меъѐрларини ҳаѐтга татбиқ этиш 
каби масалаларни ҳал этишга қаратилгани билан муҳимдир. Бунда 
одамларнинг ўзни тутишлари ва ўзаро муносабатларини жамият фикри ҳамда 
шахснинг ахлоқий ўз-ўзини баҳолаши асосида, маъқуллаш ѐки танбеҳ бериш 
ѐрдамида бошқарилади. 
Ахлоқнинг инсонийлаштириш вазифаси ҳам муҳим. У одамзотни 
ҳайвоний хислатлардан - зулм, зўравонлик, зуғум, адолатсизлик, 
инсофсизлик каби қатор иллатлардан фориғ бўлиши, юксак инсоний 
фазилатлар билан йўғрилиб яшаши, доимо комилликка интилишига 
кўмаклашиш билан белгиланади. Айни пайтда мазкур вазифа ахлоқий
қонун-қоидалар ҳамма учун мажбурийлигини улар олдида, ижтимоий ҳаѐтда 
эгаллаган ўрнидан қатъи назар, барча одамларнинг тенг эканини 
таъминлашга, жамиятда обрўпарварлик (авторитаризм) ахлоқини инкор 
этишга ва инсонпарварлик (ҳуманизм) ахлоқини барқароқ қилишга 
йўналтирилган. 

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish