88
У қандай қилиб моддий жараёнларни ўзгартира олади? Бу масала ҳанузгача илмий
жиҳатдан ечилиши топган эмас»
1
.
Вернадский ҳайратга солган масала ҳозир ҳам ўша–ўша, ҳол этилмаган.
Хўш, тафаккур ўзи нима? У биологик ҳодиса бўлмиш инсонда, унинг руҳий-
физиологик яхлитликдан иборат миясида туғилади, лекин туғилиши билан
биологик қобиқдан чиқади ва ташқи муҳитда энергияга ўхшаб ниманидир яратади.
Энди инсон билан унинг тафаккури орасида муайян масофа пайдо бўлади, масофа
узоқлашгани сари тафаккурнинг моҳияти аён бўлиб боради: инсон кутган оқибат
кутилгандан бошқача мазмун касб эта бошлайди. Нега? Бизнингча, ….
Ноосферада, юқорида айтганимиздек, инсон фикри нарсалашади, ўз
интеллектимиз нарсаларга айланиб, бизни ўраб олади. Инсоннинг ички табиати
муҳит мавқеини эгаллаб, ташқи табиатга таъсир кўрсата бошлайди ва кўп ҳолларда
бундан энг аввало инсоннинг ўзи озор чекади. Тафаккур биологик хусусиятга эга
бўлмагани учун биологик муҳитнинг ўрнини эгаллашга, уни аста-секин сиқиб
чиқаришга ҳаракат қилади. Бу ҳаракат маълум нуқтадан ўтганидан сўнг эса ўз
ижобий хусусиятини йўқота боради ва инсоният учун салбий ҳодисага айлана
бошлайди. Атом, водород, нейтрон бомбаларининг кашф этилиши, ядро каллакли
баллистик ракеталарнинг яратилиши ана шундай салбий ҳодисалардандир. Бундан
ташқари, ноосферанинг пайдо бўлиши атмосферани, оламий океанни, ер ости ва ер
усти сувларини, набототни, ҳайвонотни, ҳатто инсонни ич-ичидан кимёвий
заҳарланишга олиб келмоқда. Ҳозирги кунда тирик организмларнинг,
ўсимликларнинг, ҳайвонларнинг кўпгина турлари жисман йўқ бўлиб кетиш
арафасида турибди. Айниқса, жой тополмай, океан бўйлаб кемаларда сузиб юрган
радиоактив чиқиндилар ёки уларнинг кимсасиз гўзал оролларга кўмиб ташланиши,
кислота ёмғирларининг кўпайиб бориши сингари ҳодисалар бағоят хатарли.
Афсуски, инсон кўра-била туриб, ўзи ўтирган шохга болта уришни тўхтатмаётир.
Бу муаммоларнинг ҳал этилиши фақат атроф-муҳитни кимёвий заҳардан
экологик тозалашнигина эмас, балки, энг аввало, глобал маънода, XXI аср кишиси
онгини технократия заҳаридан фориғлантиришни тақозо этади. Яъни улар инсони-
ят олдида эндиликда экологик ҳодиса эмас, балки том маънодаги ахлоқий
муаммолар сифатида кўндаланг бўлиб турибди. Машҳур австриялик этолог олим,
Нобель мукофоти лауреати Конрад Лоренцнинг: «Ёппасига ва тез ёйилиб
бораётган жонли табиатга бегоналашиш ҳодисаси учун асосан цивилизациямиз
кишисидаги эстетик ва ахлоқий тўпослик айбдордир», - деган сўзлари шу нуқтаи
назардан диққатга сазовордир.
2
Юқорида айтилганлардан чиқадиган хулоса битта: келажакда инсон ўзини ва
ўз сайёрасини муқаррар ҳалокатдан қутқараман деса - XXI асрдан бошлаб этосфера
даврига ўтиши керак; ахлоқийлик ҳар биримиз учун ҳар қадамда бугунги
техникавий муҳит каби заруратга айлангандагина бунга эришиш мумкин. Бунда
Ахлоқ фалсафаси фанининг ўрни ниҳоятда беқиёс.
Do'stlaringiz bilan baham: