Ахлоқ тузилмаси
Ахлоқ ҳақида гап борганда, албатта унинг муайян тузилмаси, унга асос
бўлган омиллар, унсурлар тўғрисида тўхталмаслик мумкин эмас. Ахлоқ
тузилмасини, одатда, уч омил-асосдан иборат деб ҳисоблайдилар. Булар - ахлоқий
онг, ахлоқий ҳиссиёт ва ахлоқий хатти-ҳаракатлар. Баъзи мутахассислар (чунончи,
машҳур рус ахлоқшуноси А.И.Титаренко) Ахлоқ фалсафаси мезоний
тушунчаларини (категорияларини), ахлоқий меъёрлар ва тамойилларни ахлоқ
тузилмаси тарзида тақдим этадилар. Бизнинг нуқтаи назаримизда бу фикр унчалик
тўғри эмас. Чунки мазкур тушунчалар, тамойиллар ва меъёрлар кўпроқ ахлоққа
эмас, балки уни ўрганадиган фанга - ахлоқий Ахлоқ фалсафасика тааллуқлидир.
Умуман, шуни айтиш керакки, Ахлоқ фалсафаси фанида анча-мунча чалкашликлар
мавжудки, уларнинг сабабини мазкур фаннинг бошқа фанларга нисбатан алоҳида
хусусиятларга эгалигидан, яъни унда кўп ҳолларда илмий-назарий жиҳатларнинг
амалий томонлар билан омухталашиб кетганидан қидирмоқ лозим.
Айни пайтда ана шу уч омилнинг тузилмадаги ўрни, тўғрироғи, мавқеи
масаласида ҳам турли хил қарашлар мавжуд. Баъзи ахлоқшунослар ахлоқий онгни,
бошқа бировлар ахлоқий ҳиссиётнинг ўзини асосий унсур деб талқин этадилар.
Яна баъзи бировлар ахлоқий англаш - ахлоқий онгга етакчилик мавқеини
берадилар. Хўш, аслида қандай қараш ҳақиқатга яқинроқ?
Аввало, шуни таъкидлаш керакки, жуда кўп ҳолларда ахлоқ тузилмасидаги
мазкур уч омил-унсурнинг бирортасисиз ахлоқ тушунчасини тасаввур қилиб
бўлмайди. Бошқача айтганда, ахлоқни инсон кўзи олдида гавдалантирувчи ахлоқий
22
муносабатларнинг ҳис этиш ва ахлоқий онг иштирокисиз юзага чиқиши, яъни
мавжуд бўлиши мумкин эмас. Бундай ҳолат ахлоқий ҳиссиётга ҳам, ахлоқий онгга
ҳам тааллуқли. Зеро, тузилмадаги бу уч унсур-омил бир-бирисиз камдан-кам
мавжуд бўлади, доимо бир-бирини тақозо қилади.
Энди ахлоқий онгнинг тузилмадаги етакчилик мавқеига, тўғрироғи, асосий
унсур сифатидаги ўрнига келсак, уни бу тарзда талқин этиш, бизнингча, тўғри
эмас. Ваҳоланки, шўролар даврида ва ҳозирдаги рус олимлари орасида, баъзи
Ғарбдаги замонавий Ахлоқ фалсафаси йўналишларида ана шундай қараш ҳукмрон
эканини кўрамиз. Аслида эса тузилмада пойдевор унсур сифатида ахлоқий ҳиссиёт
ёки ахлоқий ҳис этиш намоён бўлади. Тўғри, жуда кўп ҳолларда бирор-бир
ахлоқий қарорнинг амалга ошуви узоқ ёки қисқа вақт мобайнида ўша қарор
оқибатлари тўғрисида онгли равишда хулоса чиқаришга, уларни аввалдан англаб
етишга уриниш билан боғлиқ бўлади, яъни биз ўз хатти-ҳаракатларимизни ахлоқий
англаш элагидан ўтказиб, фаолият кўрсатамиз. Лекин ўша англаб амалга
оширилган ахлоқий қарор тубида, сўзсиз, ахлоқий ҳиссиёт ётади. Демак, ахлоқий
ҳис этиш ахлоқий англаш учун материал вазифасини ўтайди.
Баъзан эса ўша «материал» - ҳиссиётнинг ўзи ахлоқий англашни четлаб ўтиб,
муносабат тарзида намоён бўлади. Бунга инсоннинг фавқулодда ҳолатлардаги
хатти-ҳаракати мисол бўла олади. Дейлик, юқори тезликда кетаётган автомобил
олдидан йўл ўртасига, коптокни қувиб, гўдак чиқиб қолди. Ҳайдовчи тормозни
босиш баробарида, шу заҳоти машинасини кескин четга буради. Бола омон қолади,
ҳайдовчи жароҳатланади, машина пачоқ бўлади. Бу ҳолатда ҳайдовчининг гўдакка
нисбатан меҳр-шафқати, ачиниш ҳисси, инсон боласини олий қадрият сифатида
ҳис қилиши муҳим рол ўйнайди. Ҳайдовчи ўз хатти-ҳаракатини «оқилона қарорга»
келиши учун «етти ўлчаб, бир кесиб» амалга оширмайди - ҳамма нарса бир лаҳзада
рўй беради. Бунда онг эмас, оний интуиция, ўз қавмдоши ҳаётини асрашдек
табиий-биологик ҳиссиёт - инстинкт ҳал қилади, яъни мазкур ҳиссиёт том
маънодаги англаш даражасига кўтарилиб улгурмасданоқ муносабатга айланади.
Хулоса қилиб айтганда, бизнинг ахлоқий ҳаётимиз, барча ахлоқий
тажрибаларимиз, ахлоқий фаолиятимиз ана шу уч омил асосида рўёбга чиқади.
Ахлоқий кодексларимиз, меъёрларимиз ва тамойилларимиз уларга асосланади.
Лекин алдов, ёлғон, сохталик ва тоталитар зуғум ҳукмронлик қилган даврларда ёки
мамлакатларда ахлоқий ҳиссиёт, ахлоқий онг, ахлоқий муносабатлар қабул этилган
кодекслар, меъёрлар ҳамда тамойилларга кўпинча тўғри келмайди. Расмий ахлоқий
қонун-қоидалар билан ҳақиқий ахлоқий интилишлар орасида маънавий жарлик
пайдо бўлади. Тилда бу қонун-қоидалар кўкларга кўтарилгани ҳолда, дилда, ич-
ичдан уларга қаршилик ҳукм суради. Натижада жамият учун фожиа бўлган
ахлоқий сўз билан ахлоқий фаолиятнинг алоҳида-алоҳида мавжудлиги рўй беради.
Буни шўролар давридаги «Коммунизм қурувчисининг ахлоқий кодекси» билан шу
кодексни ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган гуруҳларнинг, «шу кодекс асосида
яшаяпмиз» деган одамларнинг порахўрлигида, ташмачилигида, худбинлигида,
ёлғончилигида кўриш мумкин.
Бундай номутаносиблик, ўртадаги маънавий жарликнинг келиб чиқишини
агар аниқлаштирадиган, яъни «майдалаб» таҳлил қиладиган бўлсак, у мақсад билан
воситалар муаммосига бориб тақалади. «Ҳамма бахтли яшайдиган» «коммунистик
23
жаннат»ни гўзал мақсад деб билгувчилар ўз мақсадларига жамиятнинг бир
қисмини қириб ташлаш, таъқиб этиш, алдов, зўрлик воситасида етишишга
уриндилар. Одамларни зўрлаб бахтли қилмоқчи бўлдилар ва муваффақиятсизликка
учрадилар. Ифлос, нопок, қонли воситалар, шуб-ҳасизки, ҳар қандай покиза
мақсадни ҳам нопоклаштиради, ундан кишиларнинг кўнглини қолдиради. Шу боис
мақсад ва воситалар уйғунлиги, сифат нуқтаи назаридан мослиги жамият ҳаётида,
инсон ҳаётида ниҳоятда муҳимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |