225
ракатининг сабаби бўлган ният муҳим ўринга эга. Зеро эзгу ниятли инсон гўзалдир.
Ниятнинг реалликка айланиши учун инсонда аввало, истак, хоҳиш, мақсад бўлиши
шарт. Чунки, киши ўйлаган ҳар бир ниятига эришиши учун ўз олдига мақсад
қўяди. Шунингдек, ният индивидуаллик хусусиятига эга. Шу жиҳатдан қараганда,
ният ижобий ва салбий маънога эга бўлади. Ижобийлик касб этувчи ниятнинг
асосида гўзалликка муҳаббат, эзгуликка эътиқод ётади. Аксинча, салбий маънодаги
ният моҳиятан ёвузликка дахлдордир. Шу боис инсоннинг ориятли, номусли экани
унинг қилган қилмишлари билангина эмас, балки, кўнглидаги нияти қандайлигига
қараб ҳам белгиланади. Зотан, нияти бузуқ одамларнинг қилган ишлари яхшилик
бўлиб кўринса-да, моҳиятан ёвузликка йўналтирилган.
Бугунги кунда инсоний гўзаллик «баркамоллик» тушунчаси билан
изоҳланмоқда. Баркамол инсон деганда, ўз ҳақ-ҳуқуқларини танийдиган, ўз кучи ва
имкониятларига таянадиган, теварак атрофда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга
мустақил муносабат билан ёндашадиган, ўз шахсий манфаатларини мамлакат ва
халқ манфаатлари билан уйғун холда кўрадиган, ўзини жамиятнинг ажралмас
қисми деб ҳис этадиган, замонавий билимларни мукаммал эгаллаган, маънавий
жиҳатдан юксак, жисмонан бақувват эркин шахс тушунилади.
Замонавий эстетика инсоний гўзалликни унинг ўз “Мени”ни намоён
этишида, ўз ишига онгли муносабатда бўлишига талабчанлигида, ўз ҳаётини гў-
заллаштиришга масъул эканлигида (Зигмунд Фройд), ўз ҳавотири замирида буюк
мақсадларга даъват этиш мавжудлигида (Жан Пол Сартр), ижтимоий ва иқтисодий
кучлар қаршисида ожиз бўлмаслик, ўз қўли билан барпо этган нарсаларга сажда
қилиб қолмаслик (Эрих Фром) орақали изоҳланмоқда. Эндиликда
техногенцивилизациянинг маркази ҳисобланган, фақат кўзга кўриниб турган, ақл
ва идрокка асосланган борлиқнигина тан олган Ғарб мутафаккирлари ҳам инсон
ҳулқий
гўзаллигини
такомиллаштиришда
кўҳна
Шарқнинг
аллақачон
тажрибасидан ўтган ахлоқий муҳит муаммосига эътиборни қаратмоқда. Шу боис
улар инсонинг маънавий хунуклашувидан қутилиш йўлини ахлоқий муҳит-
этосферани яратишдан иборат, деб билмоқдалар.
Бугунги кунга келиб ҳаётни фақат моддий ёки маънавий томонинигина
ўзгартиришга интилиш, эътиборни фақат бир соҳага қаратиш билан кўзланган
мақсадга эришиб бўлмаслиги ойдинлашмоқда. Зотан, инсоннинг фақат маънавий
гўзаллигига эътибор бериш, унинг жисмоний гўзаллигига путур етказади. Айни
пайтда, маънавий гўзаллик ҳисобига жисмоний гўзалликни улуғлаш инсониятни
муқаррар тарзда муваффақиятсизликка олиб келади. Биз ҳозирда инсоннинг
маънавий ва жисмоний гўзаллигини уйғунлаштириш масалалари долзарб бўлган
даврда яшаётганлигимизни унутмаслигимиз керак. Ана шуни теран хис
қилганимиздагина кўзлаган мақсадларимизга етишишимиз мумкин бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: