Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов


Ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий танлов



Download 2,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/79
Sana25.02.2022
Hajmi2,38 Mb.
#273419
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   79
Bog'liq
Axloq va Nafosat falsafasi o'quv qo'llanma

Ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий танлов 
Ихтиёр эркинлиги тўғрисида фикр юритишдан олдин эркинликнинг ўзи 
ҳақида мулоҳаза қилиб кўриш лозим бўлади. Чунки «эркинлик» атамаси бир 
томондан, содда, аниқ ҳаммага тушунарли сўз, иккинчи томондан эса ўта 
мураккаб, туманли, ўзгариб турувчи тушунча; у ҳаммани, айниқса ёшларни оҳанг 
рабодек ўзига тортади. «Аслида эса тарихда эркинлик номи остида кўп улуғ ишлар 
амалга оширилган, лекин айнан шу ном билан қанчадан-қанчадан гуноҳлар 
қилинган. Ҳар бир кишининг хаёлига юраги дукиллаб уриб кетадиган шу ном 
билан қанчадан-қанча жинояту нодонликлар, эҳтирос алдовию сўқирликлар ўзини 
безади ва безамоқда»
1
. В.Винделбанд фикрини давом эттириб, эркинлик 
атамасининг мазмуни сиёсат ва фалсафа оламида ҳозиргача турли хил бўлиб 
келаётганнини, «ҳақиқий эркинлик» тушунчаси эса нимани англатиши ҳали ҳам 
аён эмаслигини айтиб ўтади. Бундай «тушунмовчиликлар»нинг сабаби, бизнингча, 
шундаки, инсон эркинлиги ҳеч қачон ёлғиз, алоҳида олинган эркинлик 
бўлолмайди, у, Сартр айтганидек, эркинликлар рўпарасидаги эркинлик. Айнан 
шунинг учун ҳам у ҳеч қачон мутлақлик касб этолмайди, уни доим замон, макон, 
инсон ва нарсалар эркинлиги - бошқа эркинликлар чеклаб туради; инсон бутунлай 
эркинликка эришолмайди, фақат нимадандир, қайсидир бир нарсадангина эркин, 
озод бўлиши мумкин. М., спорт мусобақаларида университет шарафини ҳимоя 
қилиш учун бошқа шаҳарга борган талаба дарсларга қатнашиш мажбуриятидан 
озод қилинган, лекин у дарсларга нисбатан эркинликка эга бўлгани ҳолда, 
бутунлай эркин эмас, спорт мусобақаларида қатнашиш мажбуриятини олган. 
Шундай қилиб, бир эркинликнинг қўлга киритилиши иккинчи эркинликдан - спорт 
мусобақаларида қатнашмаслик эркинлигидан воз кечишига олиб келади. Демак, 
бир томондан эркинлик заруриятсиз, зарурият эса эркинликсиз мавжуд эмас, 
1
Виндельбанд В. О свободе воли. Минск - Москва, Харвес - АСТ, 2000. С. 8. 


17 
иккинчи томондан, шунинг учун ҳам, ҳар қандай эркинлик чекланган ҳолдагина 
воқе бўлади. 
Энди ихтиёр эркинлиги нима, деган масалага тўхталамиз. Дастлабки муаммо 
атама билан боғлиқ. Фалсафий адабиётларда асосан «ирода эркинлиги» деган 
нотўғри ибора қўлланилади. Бунинг сабаби - рус тилидаги «воля» сўзининг 
мантиқан хато, «сила воли» тарзида таржима қилишида, воҳоланки «воля» - «эрк», 
«эркинлик», «сила воли» - ирода («ирода кучи» эмас) маъноларини англатади. 
Бизда «Ирода фалсафасининг» отаси деб ном олган Артур Шопэнҳауэрнинг мазкур 
фалсафани асослаб берган тўрт жилдлик фундаментал асарида гап ирода ҳақида 
эмас, балки ихтиёр ҳақида боради. Асар олмончадаги аслиятда «Die Welt als Wille 
und Vorstellung» деб аталади, ўзбекчасига бу «Олам ихтиёр ва тасаввур сифатида» 
(русчасига «Мир как воля и представление») деб таржима қилинади. Зеро Wille - 
ихтиёр дегани, ирода эса - Willenskraft ёки Willensstarke (русчасига «сила воли»). 
Фалсафий адабиётларимиздаги атама борасидаги бундай мантиқсизлик ўйлаб 
ўтирмасдан русчадан «шартта ўчириб ташлаш» нинг оқибатидан бошқа нарса эмас. 
Мантиқсизлик деганимизнинг маъноси шундаки, ихтиёр - хоҳиш, истак 
демакдир, ирода эса ўша хоҳиш, истакни босиб турувчи, унинг амалга ошишига 
йўл қўймайдиган куч, яъни ихтиёр ғилдирак бўлса, ирода - тормоз. М., сиз 
чекишни ташладингиз, лекин жуда бўлмаганда, «бир тортиб» қўйишни ниҳоятда 
хоҳлайсиз, шунда ирода воситасида бу хоҳишдан воз кечсангиз иродали одам деб 
аталишга лойиқсиз, аксинча эса, сиз иродасиз инсонсиз. Демак, ихтиёр – эркинлик, 
ирода - зарурият сифатида намоён бўлади. Тўғри, «ихтиёр» ва «ирода» сўзлари бир 
мазмунни англатадиган ҳолатлар ҳам мавжуд. Лекин улар жуда кам, саноқли, 
фақат мислсиз қудратнинг хоҳишигина бир вақтнинг ўзида ирода билан 
мустаҳкамланади, бунда ирода хоҳишнинг юксак даражаси сифатида талқин 
топади. Бундай талқин тўрт нарсага хос: гап Худо, халқ, ота-она, подшо ҳақида 
боргандагина биз «Худонинг хоҳиш-иродаси», «халқнинг хоҳиш - иродаси» в.ҳ. 
дейишимиз мумкин холос. Бошқа барча ҳодисаларда ихтиёр билан ирода бир-
биридан мухтор тарзда ва бир-бирининг зидди сифатида намоён бўлади. Шундай 
қилиб, фалсафа ва Ахлоқ фалсафасидаги энг мураккаб муаммолардан бири «ирода 
эркинлиги» эмас, балки «ихтиёр эркинлиги» деган истилоҳ билан аталиши 
мақсадга мувофиқдир. 
Ихтиёр эркинлиги энг аввало ихтиёрнинг уч босқичда воқе бўлиши билан 
боғлиқ. Биринчи босқич - ичидан фақат биттасини танлаб олиш ва ҳаракатга 
айлантириш мумкин бўлган алоҳида хоҳиш - истакларнинг туғилишидан иборат. 
Иккинчи босқичда мазкур хоҳишларнинг ўз аро бир – бирини тутиб туриши, тенг 
ҳолатга келтириши юз беради ва бу-танлов орқали бир қарорда тўхташ имконини 
яратади. Учинчи босқич танланган хоҳишнинг ўзига мос жисмоний ҳаракатга 
ўтиши билан белгиланади. 
Эркинликка келсак, шуни айтиш керакки, муайян ихтиёрга берилган 
эркинлик фақат танловнинг бошланишида ва танлов жараёнидагина мавжуд 
бўлади. Танлов жараёни тугаши билан, яъни икки нарсадан бирини танлаганингиз 
заҳоти ихтиёрингиз учун берилган эркинликнинг ваколати тугайди: сиз ихтиёр 
қилиб бўлдингиз, бундан буёғига эркин эмассиз, энди танлаган нарсангизга мос 


18 
ҳаракатни бошлашингиз керак. Демак, ихтиёр эркинлиги танланаётган икки нарса 
оралиғидаги фикрлаш мобайнидагина воқе бўладиган ҳодисадир. 
Танловнинг ўзи эса икки хил хоҳиш ўртасидаги курашдан иборат. Бу 
курашда фақат битта ҳоҳиш - қайсиниси кучли бўлса, ўша ғалаба қозонади: ҳам 
унисининг, ҳам бунисининг баравар танланиши мумкин эмас. Руҳшунослик нуқтаи 
назаридан танлов ҳиссиётга асосланган, қандай сабаб орқали вужудга келиши 
аҳамиятсиз бўлган руҳий омил. Ахлоқ фалсафасидаги танлов эса қадрият билан 
боғлиқ, ақлга асосланган тушунча. Биринчиси - бор нарса, иккинчиси - бўлиши 
керак деб ҳисобланган нарса; биринчиси -мавжуд омилни, иккинчиси - идеални, 
меъёрни англатади. Шундай қилиб, инсондаги ихтиёр эркинлиги зарурият талаби 
билан оқилона, ақлга бўйсундирилган равишда, идеал ва меъёрларга мос тарзда 
чекланади. Акс ҳолда, муайян бир ё бир неча инсон ёки гуруҳнинг бетийиқ эркин 
ихтиёри нафақат бошқа инсонлар ва гуруҳлар, балки наботот, ҳайвонот олами, 
бутун дунё учун фожиага айланиши мумкин.
Юқорида айтиб ўтилгандек, ихтиёр эркинлиги туфайли инсон ҳар қадамда 
ахлоқий танлов муаммосига дуч келади. Бу муаммо кишида масъулият ҳисси 
мавжудлигидан далолат беради. Масъулиятни, ўзгалар ва ўз виждони олдида 
жавобгарликни сезмаган киши хоҳлаган ишга қўл уриши мумкин - уни ўз 
қилмишининг оқибати қизиқтирмайди, у фақат манфаат устуворлигини тан олади, 
холос. Ундай одамни ахлоқсиз деб атайдилар. Зеро инсон ё эзгуликни, ё ёвузликни 
танлаши туфайли ниманидир ихтиёр этади: ахлоқий танлов - ҳар бир хатти-
ҳаракат, ҳар бир қилмишнинг ибтидо нуқтаси.
Умуман, инсон ҳамда жамият ахлоқий ҳаётида ихтиёр эркинлиги ва 
танловнинг аҳамияти беқиёс. Масалан, тарихдаги бир таъсирчан воқеани олиб 
кўрайлик: бозорда мутасаввиф аллома, озарбойжон, эски ўзбек (туркий), форс 
тилларида ўлмас асарлар яратган буюк шоир Имоиддин Насимийнинг ғазалини ёд 
ўқиётган бир ёш йигитни куфрда айблаб, ҳибсга оладилар. Йигит олдида икки 
йўлдан бирини танлаш турарди: ё пири Насимийни сотиш ва тавба қилиб, банддан 
озод бўлиш ёки ғазални ўзимники, деб ўлимга тик бориш. Покдомон, ор-номусли 
йигит иккинчи йўлни танлайди. Қози унинг терисини шилишга буюради. Оломон-
томошабинлар йиғилади. Шу пайт Насимий келиб қолади. Воқеадан хабар топган 
Насимий олдида ҳам энди танлов турарди - танламасликнинг иложи йўқ эди: ё 
ўзини ошкор қилиб, ёш йигитни жаллод қўлидан қутқариши ва унинг ўрнини 
эгаллаши, ёки оломон орасидан секин сирғалиб чиқиб кетиб, муридининг ўлимга 
маҳкум этилиши эвазига ўз жонини асраб қолиши керак. Буюк мутасаввиф шоир 
биринчи йўлни танлайди: ўзини жаллод қўлига тутқазиб, бегуноҳ йигитни озод 
этади. Қози энди Насимийнинг терисини шилишга буюради. Жаллод ишга 
киришади, атрофга қон сачрайди. Шунда қози одамларга, нари туринглар, бу 
кофирнинг томчи қони бирор ерингизга тегса, ўша ерни кесиб ташлаш керак 
бўлади, дейди. Қози гапини тугатар-тугатмас, Тангри иродаси билан бир томчи қон 
сачраб унинг жимжилоғига тегади. Оломон қозидан бармоғини кесиб ташлашини 
талаб қилади. Энди қози олдида танлов турарди: ё бармоғини кесишга бериб, 
гапининг устидан чиқиши ёки гапидан қайтиб, шармисор бўлиши керак. Қози 
ахлоқан нопок, қўрқоқ ва худбин одам сифатида гапидан қайтади. Насимий эса 
қийноққа мардонавор чидаб чурқ этмайди, аксинча, қозининг аҳволини кўриб, 


19 
истеҳзоли кулади ва сўнгги ғазалини ёддан айтади. Насимийнинг бу жасорати 
асрлардан-асрларга ўтди, не-не шоирларнинг шеърларида мадҳ этилди, ўзи эса 
инсоний поклик ва юксак ахлоқийликнинг ўлмас тимсоли бўлиб қолди. Бир намуна 
сифатида буюк туркман шоири Махтумқулининг «Савол-жавоб» шеъридан 
қуйидаги саккиз сатрни келтириш мумкин: 
Махтумқули - У нимадир, емадилар - тўйдилар? 
У нимадир, улуғ кунга қўйдилар? 
Ул ким эди товонидан сўйдилар? 
Шоир бўлсанг, шундан бизга хабар бер! 
Дурди шоир - У дийдордир, емадилар - тўйдилар, 
У намоздир - қиёматга қўйдилар, 
Насимийни товонидан сўйдилар, 
Биздан салом бўлсин, жавобимиз шу! 
1
Шундай қилиб, ушбу мисолда уч хил танловни, уч хил масъулиятни ва 
ихтиёр эркинлигидан уч хил фойдаланишни кўрдик. Демак, ҳар бир инсоннинг бу 
дунёда ахлоқий танлов синовидан ўтмаслиги мумкин эмас. 

Download 2,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish