Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев



Download 6,88 Mb.
bet57/162
Sana19.02.2022
Hajmi6,88 Mb.
#459455
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

Судралувчан инфляция шароитида баҳолар йилига 6 – 8 фоиз миқдорида ўсиши кузатилади. Судралувчан инфляция жуда кўп мамлакатлар иқтисодиётига хос бўлиб, миллий иқтисодиётга сезиларли даражада таъсир кўрсатмайди. Ғарбий Европа мамлакатлари иқтисодчилари ушбу инфляция шароитида иқтисодиётнинг ривожланишини ижобий ҳолат сифатида баҳолайдилар.
Шиддатли инфляция даврида баҳоларнинг даражаси йил давомида 20 фоиздан 200 фоизгача ўсади. Инфляция даражаси сезиларли равишда шиддат билан ортиб боради, унинг даражаси ортиб борган сари миллий иқтисодиётга салбий таъсир сезилиб боради. Аҳолининг миллий валютага нисбатан ишончи пасайиб, ўз маблағларини кўчмас мулкларга, қимматбаҳо тақинчоқ ва хорижий мамлакатларнинг барқарор валюталарига алмаштиришга эҳтиёжи ортиб боради.
Гиперинфляция шароитида баҳолар жуда тез ва йирик миқдорда ошиб боради, асосан гиперинфляция шароитида товарлар ва хизматларнинг баҳоси астрономик даражада ортиб, йилига 1000 фоиз, ойига 100 фоиз даражасида ўсиши кузатилади. Мамлакатда иқтисодиётни бошыариш ва пул муомаласи бузилиши натижасида, пул – кредит сиёсати тўлиқ издан чиқиб кетади.
Гиперинфляция биринчи жаҳон урушидан кейин Германия иқтисодиётига жуда катта салбий таъсир қилган. Бу ҳақда Э.М.Ремарк шундай ёзади. “Инфляция нима эканлигини шунда билганман. Менинг ойлик иш ҳақим икки юз миллиард маркани ташкил этар эди. Иш ҳақи бир кунда икки марта берилар эди, иш ҳақи берилгандан сўнг ишдан ярим соатга рухсат бериларди. Биз бу вақтдан фойдаланиб курсни икки мартага ошиб кетишидан ва олган иш ҳақимиз ўз қийматини йўқотишидан қўрқиб қандайдир товар ёки истеъмол молларини сотиб олиш учун дўконларга югурар эдик40”.
Кутилган инфляция мамлакатдаги макроиқтисодий кўрсаткичлар асосида прогноз қилиниб, унинг юз бериши олдиндан маълум бўлади. Бунинг ижобий жиҳати шундаки, давлат бюджети харажатлари ва аҳолининг келгусидаги харажатлари шунга монанд равишда ошиб бориши олдиндан маълум бўлади. Бунинг учун давлат, юридик ва жисмоний шахслар келгусига мўлжалланган режаларини олдиндан тузиб, шунга қараб ўз фаолиятини ташкил этадилар.

Download 6,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish