Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев пул, кредит ва банклар



Download 1,09 Mb.
bet96/147
Sana22.07.2022
Hajmi1,09 Mb.
#840023
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   147
Bog'liq
14f5f

Валюта ва депозит сиёсати. Марказий банк валюта сиёсатининг асосий мақсади миллий валюта курсининг хорижий мамлакатлар валютаси курсига бўлган нисбатининг барқарорлигини таъминлашга қаратилган. Марказий банк ўзининг ваколати доирасида ҳукумат билан ҳамкорликда

давлатнинг валюта муносабатлари бўйича сиёсатининг асосий йўналишларини белгилайди. Мамлакатда валюта сиёсатининг жорий ва келгуси даврдаги ҳолати юзасидан ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқади. Буларнинг ичида энг асосийлари сифатида мамлакатнинг тўлов баланси, ҳукуматнинг валюта муносабатлари бўйича ички ва ташқи пул – кредит сиёсати ва миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан курсини аниқлашнинг тартибини таъкидлаш мумкин.


Марказий банк валюта сиёсатини олиб боришда қуйидаги асосий вазифаларни бажаради:





  1. Тижорат банкларига хорижий валюталарда операцияларни амалга ошириш учун бир маротабалик ва Бош лицензияларни беради ҳамда қайтариб олади;




  1. Ваколатли тижорат банкларининг ўзлари ва мижозлари номидан чет эл валюталарини сотиш ва сотиб олишнинг миқдорини, яъни очиқ валюта позицияларини белгилайди.

Очиқ валюта позицияси деганда, банкнинг тегишли чет эл валютасидаги активларини унинг мажбуриятидан ортиқчалиги (узун валюта



249


позицияси) ёки ушбу активларнинг мажбуриятдан пастлиги (қисқа валюта позицияси) тушунилади.



  1. Ўзбекистон Республикаси валюта бозорида чет эл валюталарини сотиш ва сотиб олишни тартибга солиб боради;




  1. Тижорат банкларида чет эл валютаси ва тўлов ҳужжатлари ҳамда бошқа қимматликлар бўйича касса операцияларини ташкил этиш ва амалга оширишнинг тартибини белгилайди;




  1. Ваколатли банкларда норезедентларнинг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги ҳисоб – варақларининг юритиш тартибини белгилайди;




  1. Ваколатли банкларда резидент ва норезедент (юридик ва жисмоний шахс)ларга чет эл валютасида ҳисобварақларни очиш ва юритиш тартибини белгилайди;




  1. Ўзбекистон Республикасида корхона ва ташкилотларнинг чет эл валюталарини қабул қилиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва касса интизомига риоя этишни тартибга солади;




  1. Инвестицион лойиҳаларни эркин валюталарда кредитлашнинг тартибини белгилайди.

Марказий банк валюта сиёсатини амалга оширишда валюта интервенциясидан кенг миқиёсда фойдаланди. Валюта интервенцияси –бу Марказий банкнинг миллий валюта курси ва пулнинг ялпи таклиф ва талабига таъсир этиши учун молия бозорида чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ операциясидир.


Марказий банк депозит сиёсати орқали мамлакат ресурс бозори, тижорат банклари депозит сиёсати ва депозит операциялари ҳолатига таъсир кўрсатади. Одатда Марказий банк тижорат банклари депозит операциялари бўйича фоиз ставкаларининг энг юқори даражасини белгилайди. Шунингдек, тижорат банклари депозит сиёсатини ишлаб чиқиш, депозит сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича асосий мезонларни аниқлаб беради.



250




Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish