Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев пул, кредит ва банклар



Download 1,09 Mb.
bet73/147
Sana22.07.2022
Hajmi1,09 Mb.
#840023
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   147
Bog'liq
14f5f

9.3. Кредитнинг шакллари ва турлари

Иқтисодий адабиётларда, иқтисодчи олимлар ва мутахассислар томонидан кредитининг турлари ва шакллари хусусида турлича фикр юритилади ва талқин этилади. Масалан, Ўзбекистонлик олима, профессор Ш.Абдуллаева кредитнинг шакллари хусусида аниқ фикрларни баён этмаган бўлсада, унинг турларини “қисқа муддатли кредитлаш” ва “узоқ муддатли кредитлаш”дан иборат эканлигини таъкидлайдилар45, худди шунингдек, россиялик иқтисодчи олимлар ҳам кредит шакллари бўйича турлича фикрларни илгари сурадилар. Шу боис, ушбу параграфда кредитнинг турларига атрофлича тўхталишга қарор қилдик.


Кредитнинг турлари асосан унинг моҳиятини аниқроқ тушуниш имкониятини беради. Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки, кредитнинг нафақат турлари ва шакллари ўртасида, балки таснифланиши ҳам улардан ажралган ҳолда ўрганилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.


Кредит анъанавий равишда қатор белгиларга қараб таснифланиши мумкин. Хусусан, кредит қарздор ва кредитор тоифаси бўйича (1), кредитни тақдим этиш муддатига қараб (2) ва кредитни бериш шаклларига (3) қараб таснифланади.


Агар кредитнинг бу тартибда таснифланишига эътибор қаратадиган бўлсак, асосан бундай таснифланиш кредит субъектлари ўртасида вужудга





  1. Абдуллаева Ш.З. Пул, кредит ва банклар. –Т.: “Иқтисод – молия”, 2007, 181 – б.

190


келадиган иқтисодий муносабатлар жараёнида юз беради. Шунингдек, унинг эътиборли жиҳати материал қийматни ўзида акс эттирганлиги бўлиб, амалиётда тақдим этиш билан боғлиқ ҳолатларни ўзида намоён этиши ҳисобланади.

Юқорида қайд этилганларга ва иқтисодий адабиётлардаги манбаларга таяниб, кредитнинг а) товар, б) пул ва в) аралаш шакллари мавжудлигини таъкидлаш мумкин.


Кредитнинг товар шакли унинг жуда оддий шакли ҳисобланиб, кредит билан боғлиқ дастлабки муносабатлар айнан ушбу шакл доирасида ривожланган. Мавжуд иқтисодий адабиётларда баён этилишича, кредитнинг товар шаклида у асосан буюм кўринишида тақдим этилиб, қарздор кредиторнинг кредитини қоплашда худди шу миқдордаги буюмни унга қайтарган. Манбаларга кўра, кредитнинг ушбу шакли антик жамият даврида, қадимги Римда вужудга келган ва ривожланган46.


Ҳаттоки, ўша даврнинг ҳуқуқшунослари “ссуда” ва “кредит” иқтисодий категориялари ўртасидаги бир – бирига ўхшашлик ва фарқлар хусусидаги айрим фикрларни илгари суришган. Маълумки ушбу масала ҳозирги кунда ҳам иқтисодчи олимлар ва мутахассислар ўртасидаги мунозарали ҳолатлардан ҳисобланади. Бир гуруҳ олимлар, “ссуда” ва “кредит” ўртасида жиддий фарқлар мавжуд эмаслигини таъкидлашса, иккинчи гуруҳ олимлари буни инкор этишади.

Эътиборли жиҳати шундаки, Римда ўша даврнинг ҳуқуқшунослари “ссуда” ва “кредит” (қарз) ўртасидаги фарқни қуйидагича изоҳлаб беришга уринишган. Уларнинг фикрича, ссудада қарздор, яъни товар шаклида кредит олувчи кредитни қайтаришда ундан олган айнан шу товар ёки буюмни кредиторга тақдим этиши зарур бўлади. Масалан, қарздор кредитга отни олган бўлса, ушбу кредитни қайтаришда айнан шу от унга қайтарилиши зарур бўлади.




46Деньги, кредит, банки: Учеб. – 2 – е изд., перераб. и доп./под ред. В.В.Иванова, Б.И.Соколова. –М.: ТК Велби, изд – во Проспект, 2008. –С. 517.

191


Кредитда эса товар шаклида олинган кредитнинг ўрнига шунга ўхшаш турдаги товар билан қайтарилиши мумкин эканлигини эътироф этишади. Масалан, товар шаклида олинган буғдойнинг ўрнига шу навдаги ва миқдордаги буғдой ёки бошқа маҳсулот билан қайтарилиши кредит сифатида тавсифланади.

Иқтисодий адабиётларда кредитининг товар шаклидаги жиҳатлари бўйича ҳам фикрларнинг хилма – хил эканлигининг гувоҳи бўлиш мумкин. Юқорида кредитнинг товар шаклига берилган таснифдан фарқли ўлароқ, профессор В.А.Щегорцова таҳрири остида нашрдан чиққан дарсликда47, кредитнинг товар шаклида машина, станок ва бошқа жиҳозларга тўловни кечиктириш, уларни ижрага ва ҳатто лизинга бериш эканлиги ҳақидаги фикрлар илгари сурилади.


Фикримизча, бу ерда россиялик олимлар кредитнинг товар шаклини унинг тури билан аралаштириб юборган. Кредитнинг товар шакли кишилар ўртасида пул муносабатлари вужудга келиб, тўлиқ тараққий этган вақтгача қўлланилган, кейинчалик ушбу кредит пул – товар кўринишида қўлланилган.


Жамиятда товар – пул муносабатларининг ривожланиши ва меҳнат тақсимотининг таборо такомиллашуви кредитнинг товар шакли замирида унинг пул шаклини вужудга келишига замин бўлди. Кредитнинг пул шаклини вужудга келиши, унинг кредитор ва қарздорга қулайлик жиҳатлари хусусида батафсил тўхталишга, фиркимизча, эҳтиёж мавжуд эмас. Чунки, кредитор жамиятдаги вақтинчалик бўш пул маблағларини тегишли шартлар асосида ўзига жалб этиб, ушбу маблағларга эҳтиёжи бўлган юридик ва жисмоний шахсларга қайтаришлик, тўловлилик, муддатлилик ва таъминланганлик асосида беради. Ўз ўрнида қарздор ҳам ушбу кредит суммасини белгиланган муддатларда тегишли тўловлар асосида кредиторга пул кўринишида қайтаради.





  1. Деньги, кредит, банки: Учебник для вузов. Под. ред. проф. Щегорцова В.А. –М.:ЮНИТИ – ДАНА,

2005. –С. 181.



192


Пул жуда ликвидли ва қулай айирбошлаш воситаси бўлганлиги туфайли кредитнинг пул (қиймат) шакли кенг тарқалди, бунинг натижасида кредитининг товар шакли ўз ўрнини секинлик билан кредитнинг пул шаклига бўшатиб берди.

Кредитнинг юқорида қайд этилган шакллари билан бирга унинг аралаш шакли ҳам амал қилади. Кредитнинг ушбу шакли унинг товар ва пул шаклини ўзида мужассам этади. Бунда кредит товар ёки пул шаклида берилиши мумкин, уни қайтаришда ҳам қарздор олган кредитини пул ёки товар кўринишида кредиторга қайтариши мумкин. Айнан мана шу тескари боғлиқлик кредитнинг аралаш шаклини ўзида ифода этади. Кредитнинг айирбошлаш шаклига мисол сифатида тижорат кредитини келтиришимиз мумкин. Масалан, товар сотувчи ёки хизмат кўрсатувчи ташкилот сотиб олувчининг молиявий муаммолари мавжуд ҳолларда сотилган товарлар ва хизматларга тўловни кечиктиради, кечиктирилган тўлов кейинчалик қўшимча тўлов асосида амалга оширилади. Мазкур масала кейинги параграфларда батафсил кўрилади.


Умуман олганда, юқоридагилардан кўриниб турибдики, кредитнинг шакллари хусусидаги турли фикрларнинг мавжудлиги мазкур масалалар устида қатор илмий тадқиқот ишлари амалга оширишни давом эттириш зарурлигидан далолат беради. Шу билан бирга, кредитнинг шакллари унинг турларида янаям аниқроқ намоён бўлади.


Хусусан, кредитнинг турлари бўйича ҳам турлича қарашлар мавжуд бўлиб, россиялик айрим иқтисодчи олимлар кредитнинг фирмалар ўртасида (хўжалик) кредити (1), банк кредити (2), фуқаролик (шахслар ўртасидаги) кредит (3), давлат кредити (4), халқаро кредит (5) ва истеъмол кредитлари (6) мавжудлигини таъкидлайди48.


Россиялик бошқа иқтисодчи олимлар банк кредити (1), хўжалик (тижорат) кредити (2), давлат кредити (3), халқаро кредит (4), фуқаролар





  1. Деньги, кредит, банки: Учеб. – 2 – е изд., перераб. и доп./под ред. В.В.Иванова, Б.И.Соколова. –М.: ТК Велби, изд – во Проспект, 2008. –С. 517.

193


(хусусий, шахсий) кредитлари (5) мавжудлигини эътироф этишади49. Яна бир таниқли иқтисодчи олим, профессор О.И.Лаврушин таҳрири остида тайёрланган дарсликда кредитнинг банк кредити (1), хўжалик (тижорат) кредити (2), давлат кредити (3), халқаро кредит (4), ишлаб чиқариш ва истеъмол кредитлари (5) амал қилиши ҳамда булардан ташқари кредитнинг бевосита ва билвосита, намоён бўлувчи ва ёпиқ, эски ва янги, асосий ва қўшимча, ривожланган ва ривожланмаган турлари мавжудлиги таъкидланади50.

Профессор Ш.Абдуллаева кредитнинг банк, тижорат, истеъмол, давлат, халқаро ва судхўрлик турлари мавжудлиги хусусидаги фикрларни баён этади51.


Юқоридаги фикрлардан кўриниб турибдики, иқтисодчи олимлар кредитнинг турларига мавжуд ижтимоий – иқтисодий жараёнлардан келиб чиқиб турлича ёндашганлар. Фикримизча, кредитнинг турларига тавсиф беришда уларнинг амалиётда қўлланилиши ва иқтисодий самарадорлигига эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ. Шу нуқтаи назардан, давлат кредити (1), банк кредити (2), истеъмол (ипотека) кредитлари (3), тижорат кредити (4), халқаро кредит (5) мавжудлигини эътиборга олиш мақсадга мувофиқ.



Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish