5.4. Ўзбекистон пул тизимининг элементлари
Бозор қитисодиёти шароитида мамлакат пул тизими элементлари муҳим аҳамият касб этади, пул тизими элементларининг тўлиқ амал қилиши ва барқарорлиги миллий иқтисодиётининг ривожига ижобий таъсир кўрсатади.
Ўзбекистон пул тизимининг элементлари мамлакатимиз 1991 йилда мустақилликка эришгандан бошлаб ташкил топа бошлади. У ўз ичига қуйидагиларни олади.
– пул бирлиги «сўм» бўлиб, 1 сўм 100 тийиндан иборат;
– баҳо масштаби товарлар ва хизматларга бўлган талаб ва таклиф асосида белгиланади;
– муомалада қоғоз ва танга пуллар тўлов воситасини бажаради. Қоғоз пуллар 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100, 200, 500, 1000 сўм қийматдаги банкнотлардан,
танга пуллар 1, 3, 10, 50 тийин, 10, 25, 50 ва 100 сўмдан иборат;
– банкнот ва тангаларни эмиссия қилиш ва муомаладан қайтариб олиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига юклатилган бўлиб, муомаладаги барча пуллар унинг мажбурияти ҳисобланади;
– Марказий банк пул – кредит сиёсати инструментлари асосида мамлакатда пул муомаласини тартибга солади;
– мамлакатда пул айланмаси ва нақд пулсиз ҳисоб – китоб шаклидан иборат бўлиб, пул айланиши таркибида асосий улуш нақд пулсиз ҳисоб –
китоблар ҳиссасига тўғри келади. Марказий банк пул муомаласи
айланмасини ташкил этади ва ҳисоб – китобларнинг шаклларини белгилайди.
Бобга оид саволлар
1.Пул тизимининг вужудга келиш зарурияти.
2.Пул тизимининг моҳияти.
3.Пул тизимининг элементлари.
4.Пул тизимининг барқарорлигига таъсир этувчи омиллар.
5.Пул тизимининг турлари.
6.Биметллизм пул тизимининг ўзига хос хусусиятлари.
7.Монометаллизм пул тизимининг ўзига хос хусусиятлари.
8.Ҳозирги кунда пулнинг қандай турлари мавжуд?
9.Биметллизм ва монометаллизм пул тизими шароитида инфляция бўладими? Нима учун?
10.Олтин танга стандарти ва унинг ўзига хос хусусиятлари.
11.Олтин қуйма стандарти ва унинг ўзига хос хусусиятлари.
12.Олтин девиз стандарти ва унинг ўзига хос хусусиятлари.
Нима учун мустақилликни дастлабки даврида Ўзбекистонда эркин пул – кредит сиёсатини амалга ошириш мумкин эмас эди?
Мустақилликнинг дастлабки даврида “рубл зонасида” қолишнинг объектив зарурлиги?
“Рубл зонасида” ҳисоб – китоблар амалга оширилганда қандай муамммолар вужудга келди ва уларни бартараф этиш бўйича қандай чоралар кўрилди?
Россия Давлат банки нақд пуллар билан таъминлашда қандай талаблар қўйди?
Ўзбекистон пул тизимини ташкил топиши қайси босқичларни ўз ичига олади?
Қачон ва нима мақсадда муомалага оралиқ «сўм – купон»лар киритилди?
Миллий валюта «сўм» муомалага қачон ва қандай тартибда киритилди?
Муомалага киритилган миллий валюта «сўм» оралиқ «сўм – купон» ларга қандай нисбатда айирбошланди?
«Сўм – купонлар» ва миллий валюта «сўм» қанча вақт давомида ва қачон параллел равишда муомалада бўлди?
Ўзбекистон пул тизими элементлари ва уларнинг амал қилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |