Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев пул, кредит ва банклар



Download 1,09 Mb.
bet37/147
Sana22.07.2022
Hajmi1,09 Mb.
#840023
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   147
Bog'liq
14f5f

4.2. Нақд пуллар айланмаси ва унинг


таркибий қисми

Нақд пуллар айланмаси юқорида қайд этилганидек, иқтисодий субъектлар ўртасида юз берадиган пул муомаласи ва уни ташкил қилиш билан боғлиқ нақд пуллар ҳаракатини ўз ичига олади. Шундан келиб чиқиб, уни икки қисмга – пул муомаласини ташкил қилиш ва пул муомаласидаги ҳаракатларга бўлиш мумкин.


Бунда шуни ёдда тутиш керакки, пул айланмасининг бу икки қисми бир


– биридан ажралган ҳолда алоҳида мустақил пул айланиши бўлмасдан, балки ўзаро боғлиқ бўлган бир бутун жараёндир. Аслида пул иқтисодий муносабатларни амалга ошириш учун зарур. Лекин, пул мазкур иқтисодий муносабатларни амалга оширар экан, у айни пайтда мустақил иқтисодий категория сифатида ҳаракатда бўлади, ўзининг вазифасини тўлақонли ва бекамукўст адо этиш учун қўшимча ҳаракатлар қилишга мажбур бўлади. Бу ерда гап, пул муомаласини ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган пулнинг ҳаракати устида кетмоқда.


Пул муомаласини ташкил қилиш жараёни нақд пул (банкнот ва тангалар) ларни ишлаб чиқиш, уларни муомалага тайёрлаш, сақлаш ва иқтисодий субъектларга етказиб бериш, муомаладан ортиқча ва яроқсиз пулларни олиш каби жараёнларни ўз ичига олади. Ушбу жараён нақд пулларни пул ишлаб чиқариш фабрикасидан Марказий банк муассасаларига келтириш, улардан тижорат банкларига етказиб бериш ва ниҳоят тижорат



91


банк филиаллари томонидан мижозларни нақд пулга бўлган талабини

қондиришдан иборат.


Нақд пуллар айланмасининг таркибий қисмларини қуйидаги чизмада


ифодалаш мумкин.


Нақд пуллар айланмаси





Пул муомаласини ташкил қилиш




Пул муомаласидаги пул ҳаракати

билан боғлиқ пул ҳаракати


































Корхона ва




Алоҳида




Марказий банк




Тижорат банки







ташкилотлар




шахслар













ўртасида




ўртасида




ва тижорат




ва мижозлар


































банклари




ўртасида





























































тизимлари





































Корхона ва ташкилотлар билан аҳоли




ўртасида


































ўртасида


























































Албатта, пул муомаласини ташкил қилиш Марказий банк томонидан амалга оширилади, лекин нақд пуллар оқимининг асосий қисми тижорат банкларининг кассалари орқали ҳаракат қилади. Натижада, тижорат банклари ҳам нақд пул муомаласини бошқаришда билвосита иштирок этадилар.


Демак, пул муомаласини ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган пулнинг ҳаракати иккита пул оқимларидан иборат, булар:





  1. Марказий банк томонидан тижорат банкларига нақд пулларни етказиб бериш ва тижорат банкларидан ортиқча ва муомалага яроқсиз нақд пулларни қабул қилиш билан боғлиқ пул оқими;




  1. тижорат банклари томонидан мижозларни нақд пулга

бўлган талабини қондириш учун нақд пул бериш ва нақд пул тушумига 92


эга бўлган корхона ва ташкилотларнинг нақд пул тушумларини қабул қилиш (инкассация) билан боғлиқ пул оқими.


Нақд пул муомасидаги пул ҳаракати учта пул оқимини ўз ичига олади, яъни:



  1. корхона ва ташкилотлар ўртасидаги;




  1. корхона ва ташкилотлар билан аҳоли ўртасидаги;




    1. алоҳида шахслар ўртасидаги иқтисодий муносабатларни амалга ошириш жараёнлари билан боғлиқ нақд пул оқими.

Корхона ва ташкилотлар ўртасидаги нақд пул иштирокида амалга ошириладиган тўловлар ҳажми ўта чегараланган бўлишига қарамасдан, улар ўртасида айрим тўловлар ҳанузгача нақд пулда амалга оширилиб келинмоқда.


Нақд пул муомаласининг асосий қисми корхона ва ташкилотлар билан аҳоли ўртасидаги пул муносабатлари билан боғлиқ нақд пуллар оқимидан иборат. Унга, корхона ва ташкилотлар томонидан ишчи ва хизматчиларга нақд пулда меҳнат ҳақи, стипендия, пенсия ва бошқа ижтимоий нафақалар бериш, улар ўртасидаги ўзаро товарлар ва қимматли қоғозлар олди – сотдиси, кўрсатилган турли маданий ва маиший хизматлар, суғурта, транспорт, коммунал тўловлари, нақд пулда кредитлар олиш ва қайтариш (шу жумладан банклардан ҳам), омонатларга пул қўйиш ва олиш, лотерея билетлари ҳарид қилиш, жарима ва устамалар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни амалга оширишдаги нақд пуллар ҳаракати киради. Шунингдек, нақд пул муомаласи давлат бюджетининг нақд пулда шаклланадиган ва тақсимланадиган қисмини ҳам ўзида мужасамлаштиради. Ушбу жараён, бир томондан аҳоли ва якка тадбиркорларнинг бюджет олдидаги солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни амалга ошириш жараёнларида, иккинчи томондан эса давлат бюджети томонидан аҳолига нақд пулда пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловларни амалга ошириш жараёнларида ўз аксини топади. Айнан, мана шу пул оқими аҳолининг асосий нақд пулдаги даромад ва ҳаражатларини ўзида мужассамлаштиради.



93


Пул муомаласининг учинчи оқими алоҳида шахслар ўртасида товарлар айрибошлаш, пуллик хизматлар кўрсатиш соҳасида шаклланади. Бунда Республикамиздаги мавжуд деҳқон ва бошқа ташкил этилмаган бозорлардаги нақд пул билан боғлиқ тўловлар ҳали ҳам салмоқли ўрин тутиб келмоқда.

Юқоридаги функцияларини бажариш мобайнида нақд пуллар мураккаб йўлни босиб ўтадилар. Яъни, муомалага зарур пул маблағлари Марказий банк томонидан тижорат банкларига, улар томонидан эса ўз ўрнида хўжалик субъектлари ва аҳолига чиқарилади. Хўжалик субъектлари ва аҳоли қўлидаги пул маблағлари савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари орқали яна тижорат банкларига қайтиб келади. Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари яна ўзлари хизмат кўрсатаётган корхона ва ташкилотларга ҳамда аҳолига қонунчиликда белгиланган тўловларни амалга ошириш учун нақд пуллар беришади. Шундай қилиб, нақд пуллар тижорат банкларидан чиқиб яна тижорат банкларига қайтади ва доимий айланишда бўлади.




Нақд пулларнинг тижорат банкидан чиқиб яна тижорат банкига қайтиб келиш ҳаракати уларнинг доиравий айланмаси дейилади.

Тижорат банклари фақат муомаладан вақтинча ортиқча бўлган ва муомалага яроқсиз нақд пулларни Марказий банк муассасаларига топширишади. Нақд пулларнинг Марказий банкдан тижорат банкларига чиқиши муомалага пул чиқариш, яъни Марказий банкнинг эмиссия операцияси, тижорат банкларидан Марказий банкка қайтиб келиш ҳаракати муомаладан пул олиш операцияси дейилади.


Нақд пуллар айланишини мамлакатимиз мисолида қуйидаги чизмада акс эттирилган.





  1. Марказий банк буюртмасига кўра, пул фабрикасида ишлаб чиқарилган нақд пулларни Марказий банк ва унинг муассасаларига махсус инкассаторлар аппарати орқали етказиб бериш.




  1. Марказий банк тижорат банклари буюртмаларига ва пул – кредит сиёсати кўрсатгичларига асосан тижорат банкларига инкассаторлар орқали

94


нақд пуллар етказиб бериш. Марказий банк Ҳисоб – китоб марказлари кассасидан фақат ўз мижозларига қонунчиликда белгиланган тўловлар учун нақд пуллар бериш.



  1. Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари томонидан ўзлари хизмат кўрсатаётган корхона ва ташкилотларга қонунчиликда белгиланган тўловларни амалга ошириш учун нақд пуллар бериш.




  1. Корхона ва ташкилотлар томонидан ишчи ва хизматчиларга меҳнат ҳақи, стипендия, пенсия ва бошқа ижтимоий нафақалар бериш, шунингдек қонунчиликда кўзда тутилган бошқа тўловларни амалга ошириш.




  1. Аҳоли томонидан корхона ва ташкилотлардан нақд пулларга товарлар ва қимматли қоғозлар, лотерея билетлари ҳарид қилиш, кўрсатилган турли маданий ва маиший хизматлар, транспорт, суғурта, коммунал тўловлари,

жарима ва устамалар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни амалга ошириш.





  1. Корхона ва ташкилотлар томонидан нақд пул тушумларини тижорат банк кассаларига топшириш (инкассация қилиш).

95


  1. Жисмоний шахслар томонидан тижорат банкларидан нақд пулда кредитлар, омонатлардаги пул қўйилмалари, дивиденд ва нақд пулдаги бошқа даромадларини олиш.




  1. Жисмоний шахслар томонидан тижорат банкларига нақд пулда кредитларни қайтариш, омонатлар қўйиш ва бошқа тўловларни амалга ошириш.




  1. Тижорат банклари томонидан муомалага яроқсиз ва ортиқча нақд пулларни Марказий банкка топшириш.

Юқоридаги чизманинг 4 ва 5 – босқичлар нақд пулларнинг банкдан ташқари айланмасини ўз ичига олади, яъни нақд пулларнинг бу ҳаракати банкларни четлаб ўтади. Нақд пулларнинг бу айланмасининг маълум қисми, аҳоли ва хўжалик субъектлари томонидан амалга ошириладиган ноқонуний фаолият тури ҳисобланади. Шунинг учун дунёнинг барча мамлакатларида нақд пулларнинг банкдан ташқари айланмасига барҳам бериш учун кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Республика Ҳукумати томонидан нақд пулларнинг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш бўйича мунтазам равишда катта тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Хусусан, “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисида”ги қонунни қабул қилигиши ҳам айнан шу масалаларнинг ижобий ечимини таъминлашга қаратилган.


Қонунда у қуйидагича баён қилинган “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш мулк (пул маблағлари ёки бошқа мол – мулк) жиноий фаолият натижасида топилган бўлса, уни ўтказиш, мулкка айлантириш ёхуд алмаштириш йўли билан унинг келиб чиқишига қонуний тус беришдан, шунингдек бундай пул маблағлари ёки бошқа мол – мулкнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, кўчириш усулини ёхуд пул маблағларига ёки бошқа мол – мулкка бўлган ҳақиқий эгалик ҳуқуқларини ёки уларнинг кимга қарашлилигини яширишдан ёхуд сир сақлашдан иборат бўлган, жиноий жазоланадиган ижтимоий хавфли қилмишдир”.



96


Мазкур қонунга биноан банклар пул маблағлари ёки бошқа мол – мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилот сифатида қаралиб, уларга мажбурий назоратни амалга ошириш мақсадида юридик ёки жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни улар тақдим этган ҳужжатлар асосида аниқлаш ёки идентификациялаш вазифаси юклатилган.

Лекин, банкдан ташқари пул айланмаси қонунда кўзда тутилган пул маблағлари билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи бошқа ташкилотлар томонидан ҳам қайд этилмайдиган пул айланмасига эга. Масалан, мамлакатга ноқонуний олиб кирилган ёки хуфиёна ишлаб чиқарилган товарларни уюшмаган бозорларда аҳолига сотиш, деҳқон бозорларидаги маҳсулот олди – сотди операциялари қонунда кўрсатилган бирорта ташкилот томонидан расман қайд этилмайди ёки уларни идентификациялаш деярли мумкин эмас. Пулнинг бу айланмасини фақат махсус изланишлар ва тадқиқотлар ўтказиш орқали аниқлаш мумкин.


Айрим мамлакатларда пул муомаласини тартибга солиш учун унинг амал қилиш доирасига чегаралар ўрнатилган. Ўзбекистонда нақд ва нақдсиз пул ўртасидаги мавжуд фарққа барҳам бериб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 790 – моддасига мувофиқ фуқаролар ўртасидаги тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳисоб – китоблар ҳамда фуқаролар билан корхона ва ташкилотлар ўртасидаги тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ айрим ҳисоб – китоблар нақд пулда амалга оширилиши белгиланган. Юридик шахслар ўртасидаги тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ барча тўловлар нақд пулсиз шаклларда амалга оширилади. Республиканинг аксарият пул айланмаси корхона ва ташкилотлар ўртасида амалга оширилиши сабабли, умумий пул айланмасида нақд пул айланмасининг улуши анча камдир.


Демак, нақд пул муомаласи асосан жисмоний шахсларнинг нақд пул шаклидаги даромад ва ҳаражатларининг ҳаракатидан иборат бўлиб, аҳолининг кундалик ҳаётий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган тўловларда қўлланилмоқда. Шу билан биргаликда, мамлакат иқтисодиётида



97


кичик бизнес фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ айрим тўловларни ҳам нақд пулда амалга оширишга рухсат берилган.

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish