Акцептсиз тўлов талабномалар билан ҳисоб – китоблар. Акцептсиз тўлов талабномалар билан ҳисоб – китобларда банк тўловчининг розилигисиз унинг ҳисобварағидаги маблағни олувчининг ҳисобига ўтказиб беради. Тижорат банклари акцептсиз тўлов талабномалар билан ҳисоб – китобларни амалга оширишни айрим субъектларга рухсат беради. Хусусан улар жумласига қуйидаги ташкилотлар киради:
Иссиқлик энергияси учун ҳисоб – китобларда. Бу ҳолда талабнома ва ажратилган электр ва иссиқлиқ энергияси учун ҳисобварақ – фактура маҳсулот етказиб берувчи томонидан бевосита истеъмолчига хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этилади. Тўлов талабномасининг мақсадида иссиқлик энергиясининг ўлчов асбоблари ёки таъриф асосида фойдаланилган миқдори ёзувда кўрсатилган бўлиши лозим;
Қарздор томонидан тан олинган сумма ҳақидаги жавоб хатининг асл нусхаси илова қилинган ҳолда. Талабномага бошқа ҳужжатлар илова қилинганда акцептсиз ҳисобдан чиқаришга қабул қилинмайди;
Қарздор бошқа банкларда очилган иккиламчи ҳисобварақлари бўйича кредитларни вақтида узмаганда банклар томонидан ҳам қўйилади.
Амалиёт (операцион) кун тугагандан кейин келиб тушган акцептсиз талабномаларда "кечки" деган штамп қўйилади ва улар кейинги иш куни тўланади ёки тўловчининг ҳисобрақамида маблағ бўлмаганда 2 – картотекага кирим қилинади.
Тўлов талабномаси билан ҳисоб – китобларнинг амалиётда нисбатан кам қўлланилишининг асосий сабаби, унинг камчиликлари афзалликларига нисбатан кўплигидадир. Жумладан, унинг асосий камчиликлари сифатида қуйидагиларни таъкидлаш мақсадга мувофиқ:
– маблағ олувчи товар жўнатгандан ва хизматларни кўрсатгандан сўнг тўлов талабномасини банкка тақдим этиши натижасида, маблағни тўловчига
товар ва хизматларнинг сифати тўлиқ қониқтирмаган ҳолларда тўловдан воз кечиши турли зиддиятли ҳолатларни келтириб чиқаради;
– тўловчининг ҳисобварағида маблағнинг бўлмаслиги ёки етарли миқдорда эмаслиги банкларда дебитор ва кредиторлик қарзларининг ортиб кетишига олиб келади;
– тўлов ҳужжатларининг айланиши ва расмийлаштириш жараёни тўлов топшириқномаларига нисабатан қўшимча вақт ва ортиқча меҳнатни талаб этади.
Афзаллик жиҳатлари шундан иборатки, тўловчининг ҳисобрақамида маблағ бўлмаган ҳолларда ҳам жўнатилган товарлар ва кўрсатилган хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Умуман олганда, тўлов талабномаси билан ҳисоб – китобларни амалга ошириш маблағни олувчи ва берувчи учун ҳамда банк учун ҳам қўшимча вақт ва иш жараёнини талаб этади. Шу боис бўлса керак, ҳисоб – китобларнинг мазкур шакли амалиётда бошқа ҳисоб – китоб шаклларига нисбатан камроқ қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |