283
13 – БОБ
АЙРИМ ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР БАНК ТИЗИМИ
13.1.АҚШ банк тизими
АҚШ кредит тизими стихияли – эволюцион тарзда шаклланиб,
ҳозирги кунда дунёнинг энг ривожланган замонавий кредит тизимларидан
бири ҳисобланади. АҚШда банк тизимининг ташкил топишини дастлабки
даврида банклар фаолиятини тартибга солиб турувчи Марказий банки
мавжуд бўлмаган. Бунинг натижасида банклар мустақил равишда пул
эмиссиясини амалга оширган, айрим даврда уларнинг сони жуда тез кўпайиб
кетган, қатор инқирозли ва зиддиятли даврларни бошидан кечирган.
Масалан, 1850 йилларда банкларнинг сони 28 тадан 700 тага чиққан, мос
равишда уларнинг активлари шу равишда 40 млн доллардан 800 млн
долларга ортган, айнан шу давр Америка кредит тизимида жуда кўп турдаги
банкнотлар муомалага чиқарилган, жуда кўп банклар молиявий қийинчилик
туфайли ёпилиб кетган. Бундан эса Америка иқтисодиёти ва ахолиси жуда
катта иқтисодий талофатлар кўрган. Буларнинг барчаси 1863 йилда давлат
(миллий) банклари тизими ташкил этилишига сабаб бўлган, ушбу тизим
Вашингтондаги Пул муомаласини назорат қилиш департаментига
бўйсундирилган.
Шуни таъкидлаш лозимки, АҚШда бир неча марта (1900 – 1910
йилларда) пул муомаласини тартибга солиб туриш бўйича давлат Марказий
банкини ташкил этишга уриниб кўрилган, лекин бу ҳаракатлар тегишли
самара бермаган. Чунки, ҳар бир штат мустақил равишда банкларни
лицензиялаш ҳуқуқига бўлган ушбу банклар эса, муомалага банкноталарини
чиқариш ва тегишли банк хизматларини кўрсатиш билан шуғулланган.
Одатда, Миллий банк тизими мамлакатда пул эмиссиясини тартибга
солиш, пул муомаласини эластиклигини таъминлаш, тегишли захираларни
284
шакллантиришни назорат қилиш билан шуғулланган. 1913 йилда АҚШ
Федерал захира тизими ташкил этилиб, унинг бош штати Вашингтонда ва 11
та йирик штатларда захира банклари сифатида фаолияти йўлга қўйилди.
Уларнинг асосий вазифаси этиб, пул эмиссиясини ташкил этиш, муаммолари
фаолияти устидан назоратни ташкил этиш, банкларнинг захираларини
марказлаштириш белгилаб қўйилди.
АҚШ Федерал захира тизими таркибидаги 12 та банкдан юқори
мавқиега эга бўлган Нью – Йорк ФЗТ ҳисобланиб, мамлакатдаги барча
ФЗТлар активларининг ¼ қисми унинг ҳиссасига тўғри келар эди. Депозит
маблағларининг ҳажми бир млн доллардан ортиқ бўлган барча банклар
ФЗТнинг аъзоси бўлиши белгилаб қўйилган эди.
ФЗТнинг фаолиятини ташкил этиш Бошқарув кенгашидан ташқари
Очиқ бозордаги операцияларни ташкил этиш қўмитаси, маслаҳат кенгаши ва
хар бир ФЗТда бошқарув аъзолари томонидан амалга оширилади.
Бошқарув кенгаши 7 кишидан иборат бўлиб, 14 йил муддатга
мамлакат Президенти томонидан тайинланади ва Сенат томонидан
тасдиқланади. Уларнинг функцияси федерал захира банклари фаолияти
устидан назорат қилиш, уларнинг президенти ва вице президентларини
тайинлаш, банкнотлар эмиссияси устидан назорат қилиш, мажбурий захира
фоизи ва ҳисоб ставкаларини белгилаш, пул – кредит сиёсатининг асосий
йўналишларни ишлаб чиқиш ва бошқалар ҳисобланади.
Очиқ бозордаги операциялар қўмитаси Нью – Йорк Федерал захира
тизими орқали давлатнинг қимматли қоғозларини сотиш ва сотиб олиш
ишларини амалга оширади. Штатлардаги Федерал захира банклари
бошқарув аъзолари (3 та), Бошқарув кенгаши (3 та) ва мазкур ҳудудларнинг
саноатчилари (3 та) томонидан бошқарилади.
Ҳозирги пайтда, АҚШда жами тижорат банкларнинг тахминан 40
фоиздан ортиғи аъзоси ФЗТнинг аъзоси ҳисобланади, (12 минга яқин) ушбу
банкларнинг ҳиссасига жами депозитларнинг 75 фоиздан ортиғи тўғри
келади.
285
АҚШда 1920 йилларда 14,848 та тижорат банки фаолият кўрсатган,
тижорат банклари ўртасида монополистик ҳаракат ҳукмронлик қилади.
Масалан, мамлакатдаги жами активларнинг 65,8 фоизи 518 та йирик тижорат
банкларнинг ҳиссасига тўғри келади.
АҚШда тижорат банклари филиалларини штатдан ташқарида очишни
банк қонунчилиги таъқиқлайди, шунга қарамасдан, тижорат банкларнинг
филиаллари сони ортиб бормоқда. Масалан, 1966 йилда тижорат банклари
фаолияти 15,8 мингта бўлса, 1986 йилда уларнинг сони 43,9 мингтага етди.
Кўпчилик монополистлар ушбу муаммони
банк холдинг –
компаниялари ва занжирли боғланиш
тизими орқали ечишга ҳаракат қилади.
Холдинг компаниялар кичик тижорат банклари акцияларини сотиб олиш
орқали уларни йирик монопол банклари назоратига киритиб қўяди.
Занжирли боғланиш тизимида эса айрим йирик капиталли шахслар
штат ёки район банклари акцияларини сотиб олиб, уларнинг назоратини ўз
қўлига оладилар.
АҚШ банклари хорижий мамлакатларда ўз филиалларини ташкил этиш
билан бирга, уларнинг ўзлари хорижий мамлакатлар банклари томонидан
қаттиқ рақобатга дучор бўлишади. Масалан, 1987 йилда АҚШда 259 та
банкнинг 398 та бўлими ташкил этилган бўлиб, АҚШ жами банклари
активларининг 12 фоизи уларнинг улушига тўғри келган.
АҚШ кредит муассасалари таркибида тижорат банкларидан ташқари
ссуда – жамғарма банклари, кредит уюшмалари, суғурта компаниялари,
пенсион фондлар, инвестиция компаниялари, пул бозорининг қарз фондлари
фаол фаолият юритади.
Ссуда
–
жамғарма банклари
тижорат банклари сингари мижозларга
кредит бериш ва омонатларини жалб қилиш орқали мамлакат иқтисодиётида
муҳим молиявий бўғинлардан ҳисобланади. Улар асосан қурилаётган
иншоотларни гарови остида кредитлар беради.
Кредит уюшмалари
– асосан аъзоларидан пул маблағларини жалб
қилиш орқали майда кредитлар беради.
286
Суғурта компаниялари
– мамлакат молия бозорида узоқ муддатли
йирик ссуда маблағларини жойлаштириш орқали йирик корпорация, банклар
ва давлатнинг қимматли қоғозларини сотиб олади.
АҚШда пенсион фондлар иккинчи жаҳон урушидан кейин муҳим
молия воситачилик ролини ўйнай бошлади. Улар асосан, ишчи
тадбиркорларнинг жамғарилган пенсия маблағлари ҳисобидан йирик савдо –
саноат ва транспорт компанияларнинг узоқ муддатли қимматли қоғозларини
сотиб олиб, инвестицион фондлар билан рақобатга киришади.
Пул бозорининг қарз фондлари асосан қисқа муддатга бозор
мажбуриятларини жойлаштиради ва унинг ўрнига юқори даромад
келтирадиган акцияларини муомалага чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |