Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев


 Тижорат банклари даромад ва харажатлари



Download 2,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/178
Sana25.03.2022
Hajmi2,78 Mb.
#508769
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   178
Bog'liq
AVJG8PKux0b4zvMz4CXM2ijEjOQ4hiEWhBX6Dm8k

 
12.5. Тижорат банклари даромад ва харажатлари 
Тижорат банкларининг даромади фоизли ва фоизсиз даромадлардан
иборат. Тижорат банкларинининг даромадлари таркибида фоизли 
даромадлар асосий салмоқни эгаллайди. Даромадлар банк балансининг
пассивида ҳисобга олиб борилади.
Тижорат банклари даромадларини манбалари турли – туман бўлиб, 
уларни қуйидаги тартибда гуруҳлаш мумкин. 
Мулкий шаклидан қаътий назар юридик ва жисмоний шахсларга
қисқа, ўрта ва узоқ муддатга сўмда ва хорижий валюталарда берилган 
кредитлар бўйича даромадлар. 


277 
Марказий банкдаги ва бошқа банклардаги вакиллик ҳисобварақлар 
бўйича даромадлар. 
Қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича даромадлар. 
Траст, лизинг, факторинг ва форфейтинг операциялари бўйича 
даромадлар. 
Қимматбаҳо металлар билан амалга ошириладиган операциялар 
бўйича даромадлар.
Қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган РЕПО битимлари 
бўйича даромадлар. 
Хорижий валюталар курсининг ўзгариши натижасида олинадиган 
даромадлар. 
Берилган кафолатлар ва тижорат фаолиятидан олинадиган 
даромадлар.
Қарам хўжалик жамиятларига, қўшма корхоналарга ва шўъба 
хўжалик жамиятларига қилинган инвестициялардан олинган фойда ва 
дивидендлар. 
Маслаҳат ва воситачилик хизматларидан олинган даромадлар. 
Бошқа даромадлар. 
Тижорат банкларининг фоизли даромадлари асосан улар томонидан 
бераётган кредитлар ҳисобидан шаклланади.
Тижорат банкларининг харажати фоизли ва фоизсиз харажатлардан 
иборат бўлади. Харажатлар банк балансининг актив томонида ҳисобга олиб 
борилади.
Тижорат банклари ўз фаолиятини ташкил этиш жараёнида турли 
харажатларни амалга оширади, шу боис харажатларни моддалар бўйича 
гуруҳларга ажратиб ўрганиш мақсадга мувофиқ.
Банкнинг молиявий ресурсларини шакллантириш ва унинг бевосита 
фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар. Ушбу харажатлар 
таркибига: 


278 
мижозларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит 
ҳисобварақларига харажатлар; 
депозит сертификатлар, омонатлар ва акцияларга тўланадиган 
харажатлар; 
бошқа банк ва банк бўлмаган ташкилотлардан олинган кредитлар 
бўйича харажатлар; 
Марказий банкдан қайта молиялаш тарзида олинган ресурсларга 
тўланадиган харажатлар; 
нақд пулларни олиб келиш, жўнатиш ва сақлаш билан боғлиқ 
харажатлар; 
қимматли қоғозлар ва қимматли металлар билан боғлиқ 
операциялар бўйича тўланадиган харажатлар; 
маҳаллий банкларнинг вакиллик ҳисобварақларига тўланадиган 
харажатлар; 
хорижий банкларнинг «Лоро» вакиллик ҳисобварақларига 
тўланадиган харажатлар; 
қайтарилмаган кредитлар бўйича харажатлар; 
бошқа харажатлар. 
Ходимларининг иш ҳақи, ижара ва бошқа маъмурий харажатлар: 
иш ҳақи ва моддий ёрдам харажатлари; 
суғурта ва бадалларга харажатлар; 
ходимларни ижтимоий ҳимоя ва медицина харажатлари; 
ижара, сув, электр энергия, таъмирлаш, қўриқлаш ва бошқа 
харажатлар. 
3
. Хизмат сафари, тарнспорт ва амортизация харажатлари. 
банк ходимларининг хизмат сафари ва яшаш харажатлари; 
транспорт ва ёқилғи харажатлари; 
банк биноси ва бошқа иморатларига амортизация харажатлари; 
транспорт, мебель ва бошқа жиҳозларнинг амортизация 
харажатлари; 


279 
номоддий активлар ва ижарага топширилган биноларга 
амортизация харажатлари; 
солиқ тўловлари билан боғлиқ харажатлар;
бошқа харажатлар. 
4. 
Банкнинг имиджини кўтариш ва хизматларининг турини 
кўпайтириш билан боғлиқ харажатлар: 
реклама ва эълонларга қилинадиган харажатлар; 
презентация ва бошқа тадбирларларни ўтказиш билан боғлиқ 
харажатлар; 
китоблар ва даврий нашрларга қилинадиган харажатлар,
ҳомийлик ва васийлик харажатлари; 
бошқа харажатлар. 
Тижорат банкларининг харажатлари таркибида асосий салмоқни 
юқорида келтирилган биринчи ва иккинчи гурухдаги харажат моддалари 
эгаллайди.
Тижорат банкининг юқори даражада фойдага эга бўлиши ва 
капиталнинг етарлилигини таъминланганлиги унинг иқтисодий жиҳатдан 
мустаҳкамлигини англатади. Банкнинг юқори фойдага эга бўлиши унинг 
рақобатбардошлигини ва хизматларининг сифатини оширишга хизмат 
қилади. Капиталнинг етарлигини таъминланганлиги эса банкнинг актив 
операцияларининг ҳажмини оширишга ва риск даражасини пасайтиришга 
бевосита ижобий таъсир кўрсатади.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish