Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев



Download 2,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/178
Sana25.03.2022
Hajmi2,78 Mb.
#508769
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   178
Bog'liq
AVJG8PKux0b4zvMz4CXM2ijEjOQ4hiEWhBX6Dm8k

 
11.2. Ўзбекистон Марказий банки,
мақсади ва вазифалари
 
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг, собиқ иттифоқ давлат 
банки базасида Ўзбекистон Республикасининг икки поғонали банк тизими 
ташкил этилди. Шу даврдан бошлаб, унинг биринчи поғоносида Марказий 
банк, иккинчисида эса кредит муассасалари (тижорат банклари, кредит 


238 
уюшмалари, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар) фаолият юрита 
бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мустақилликнинг дастлабки 
йиларида ўз фаолиятини “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонун 
асосида амага оширди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, етмиш йилдан 
ортиқ марказдан режалаштириш шароитида фаолият юритиб келган банк 
тизимининг мақсади, мажбурияти, вазифалари ва ишлаш тартиби янгидан 
ташкил этилган икки поғонали банк тизиминикидан тубдан фарқ қилар эди. 
Шу жиҳтдан ҳам унинг базасида ташкил этилган банк тизими олдида жуда 
катта ва масъулиятли вазифалар турар эди. Хусусан, мамлакатда иқтисодий 
жараёнларни тўхтатмаган ҳолда бозор иқтисодиёти шароитига асосланган 
кредит муассасалари тизимини ташкил этиш, муомалага миллий валютани 
жорий этиш, собиқ иттифоқ республикалари билан узоқ йиллардан бери 
давом этиб келган ҳисоб – китобларни амалга ошириш ва бошқа қатор 
вазифалар шулар жумласидандир.
Шунинг учун ҳам мамлакатимиз Марказий банкининг ташкил 
этилиши, унинг мамлакатда пул муомаласини тартибга солиш ва кредит 
муассасалари фаолияти устидан назоратни амалга ошириши билан боғлиқ 
вазифалари доимий равишда такомиллашиб, ривожланиб замонавий халқаро 
банк андозаларига ўтиб бормоқда. 
Марказий банк иқтисодий жиҳатдан мустақил бўлган, юридик мақомга 
эга ташкилот ҳисобланади. Марказий банк ўз даромадлари ҳисобидан 
харажатларни амалга оширади. Агар унинг харажатлари даромадларга 
нисбатан кўп бўлса, ушбу фарқ (зарар) давлат бюджети ҳисобидан қоплаб 
берилади. Ҳисобот йилининг охирида Марказий банк ихтиёрида қолган 
ортиқча маблағ (фойда) тўлиғича давлат бюджети ҳисобига ўтказиб 
берилади.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Марказий банки ташкил топганидан 
буён ҳисобот йилини молиявий зарар билан қопламаган, аксинча ҳисобот 


239 
йилнинг сўнггида жуда катта миқдордаги маблағни давлат бюджетига
ўтказиб келмоқда.
Марказий банкнинг асосий даромад манбалари сифатида тижорат 
банкларига бериладиган қайта молиялаш ҳисобидан оладиган фоизлар,
ҳукуматнинг олтин ва валюта захираларини тасарруф этишдан оладиган 
фоизлар, тижорат банкларидан иқтисодий меъёрларни бузганлиги учун 
ундирадиган жарималари, тижорат банклари электрон тўлов тизимидан 
фойдаланганликлари учун тўлайдиган тўловлари ва бошқа манбаларни 
келтириш мумкин.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида ташкил этилган Ўзбекистон 
Марказий банки қисқа муддат ичида банкларнинг банки сифатида жуда катта 
ишларни амалга оширди, шунингдек, унинг фаолияти такомиллашиб ва 
ривожланиб борди. Бунинг натижасида унинг фаолиятини амалга ошириш, 
ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайдиган алоҳида ҳуқуқий ҳужжатни қабул 
қилиш зарурияти вужудга келди. Натижада 1995 йил 21 декабрда 
“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги Қонун қабул 
қилинди. Ушбу қонун 9 та бўлим ва 60 та моддадан иборат бўлиб, Марказий 
банкнинг мақсади, мажбурият ва ҳуқуқларини белгилайди, шунингдек, 
Марказий банкнинг барча фаолият турлари мазкур қонунда аниқ ва равшан 
қилиб белгилаб қўйилди.
Мазкур қонунга кўра, Марказий банк тижорат фаолияти билан 
шуғулланиши, хўжалик юритувчи субъектларга молиявий ёрдам кўрсатиши 
ва уларнинг капиталини шакллантиришда иштирок этиши таъқиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 30 - моддасига асосан 
Марказий банк ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва 
Тошкент 
шаҳридаги 
бош 
бошқармалари, 
шунингдек 
Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банкининг муассасалари барча солиқлар ва бошқа 
мажбурий тўловларни тўлашдан озод қилинади, ягона ижтимоий тўлов 
бундан мустасно. 
Марказий банк мамлакат банкларининг банки ҳисобланиб, тўғридан – 


240 
тўғри аҳоли ва мижозларга банк хизматларини кўрсатмайди. “Марказий банк 
тўғрисида”ги Қонуннинг 31 – моддасида белгиланган ҳолатлар бундан 
мустасно. Унга кўра Марказий банк, қонун ҳужжатларида назарда тутилган 
тартибда ва шартларда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, уларнинг 
муассасалари ва ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа 
вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда 
вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, шунингдек, ўзининг 
ҳузуридаги 
корхоналар, 
муассасалар 
ва 
ташкилотларнинг 
асосий 
ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш бўйича банк операцияларини амалга 
ошириши мумкин. 
Марказий банкнинг бош мақсади миллий валютанинг барқарорлигини 
таъминлашдан иборат бўлиб, ушбу мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги 
вазифаларни амалга оширади: 
монетар сиёсатни ҳамда валютани тартибга солиш соҳасидаги 
сиёсатни шакллантириш, қабул қилиш ва амалга ошириш; 
Ўзбекистон Республикасида ҳисоб – китобларнинг самарали 
тизимини ташкил этиш ва таъминлаш;
банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва 
гаровхоналар фаолиятини лицензиялаш ҳамда тартибга солиш, банклар, 
кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва гаровхоналарни назорат 
қилиш, қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни лицензиялаш; 
Ўзбекистон Республикасининг расмий олтин – валюта резервларини, 
келишувга биноан ҳукумат резервларини қўшган ҳолда, сақлаш ва тасарруф 
этиш; 
мамлакатда ягона эмиссион орган вазифасини амалга оширади.
Марказий банк ўтган йил фаолиятини мустақил аудитор ташкилотлар 
текширувидан 
кейин 
ҳисоботни 
кейинги 
йилнинг 
15 
майидан 
кечиктирмасдан Олий Мажлис Сенати кўриб чиқиши учун тақдим этади ва 
ҳисобот беради. 
 
Марказий банкнинг олий органи унинг Бошқарувидир. Бошқарув 


241 
Марказий банк сиёсати ва фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаб 
беради, банкни бошқаради. Бошқарув ўн бир кишидан иборат бўлади. 
Бошқарув таркибига Марказий банк Раиси, унинг ўринбосарлари, 
шунингдек, банкнинг асосий бўлинма раҳбарлари киради. 
Бошқарувнинг мажлислари ойига камида бир марта ўтказиб турилади, 
бошқарув мажлисида қуйидаги масалалар кўриб чиқилади ва ҳал этилади:
монетар сиёсатнинг асосий йўналишларини, шу жумладан, Марказий 
банкнинг очиқ бозордаги операциялари кўлами, Марказий банкнинг ҳисоб ва 
ссуда беришдаги фоиз ставкалари ҳамда банкларнинг Марказий банкдаги 
мажбурий резервлари нормасини белгилайди;
Марказий банкнинг норматив ҳужжатларини тасдиқлайди; 
Марказий банкнинг халқаро ташкилотлардаги иштироки масаласини 
ҳал қилади; 
банкнотлар ва тангаларнинг номинал қиймати ва намуналарини, 
шунингдек, пул белгиларини муомаладан чиқариш шартларини белгилайди; 
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига бериладиган ссудалар 
миқдори ва шартларини тасдиқлайди;
банклар учун иқтисодий нормативларни ва кредит уюшмалари, 
микрокредит ташкилотлари ҳамда гаровхоналар учун молиявий операциялар 
ўтказиш қоидаларини тасдиқлайди, шунингдек уларга риоя этилишини кўриб 
чиқади;
банк фаолияти билан шуғулланиш учун лицензиялар бериш ва 
уларни чақириб олиш тўғрисида қарорлар қабул қилади, кредит уюшмалари, 
микрокредит ташкилотлари ва гаровхоналар фаолияти, шунингдек қимматли 
қоғозлар бланкалари ишлаб чиқариш лицензияланишини амалга оширади; 
Марказий банкнинг ташкилий тузилмасини белгилайди; 
Марказий банк муассасалари ҳамда корхоналарини ташкил этади, 
қайта тузади ва тугатади; 
Марказий банк харажатлари ва даромадлари сметасини тасдиқлайди; 
Марказий банкнинг йиллик ва молия ҳисоботларини кўриб чиқади; 


242 
Марказий банкнинг таркибий бўлинмалари, муассасалари ва 
корхоналари раҳбарларини тасдиқлайди; 
Марказий банк таркибий бўлинмалари, унинг муассасалари ва 
ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботлари ҳамда маърузаларини тинглайди; 
Марказий банк ходимларини ишга ёллаш, ишдан бўшатиш, уларнинг 
меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини, шунингдек уларнинг кредитлар олиши ва 
акциялар сотиб олиши тартибини қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилайди; 
Марказий банк ваколати доирасидаги бошқа масалаларни кўриб 
чиқади ва ҳал қилади. 
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Марказий банки мамлакат 
банкларининг банки ҳисобланиб, миллий валютанинг барқарорлигига, 
кредит муассасаларининг молиявий жиҳатдан барқарор фаолият юритишига 
масъул бўлган давлатнинг молиявий ташкилоти ҳисобланади.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish