79
курсларида, бизнес мактабларида малака ошириш ўқишлари махсус ишлаб
чиқилган дастур ва зарур қўллнмалар асосида олиб борилади.
Ходимлар малакаларини ошириш ва қайта тайѐрлаш хам фирма ичида ва
ташқарисида бўлиши мумкин.
Уларни тайѐрлаш услуби қуйидагича амалга оширилади:
-
бошқарув масалалари бўйича махсус семинарлар ўтказиш;
-
ходимларнинг сифат тўгараги деб номланувчи ўқишларда иштироки;
-
янги мутахассисларни ишни кузатиш йўли билан ўқитиш;
-
кадрлар ротацияси.
Кадрлар ротацияси мутахассис ѐки менежер тарбиялаш ва шакллантиришда
кенг тарқалаган услубдир. Уни фирманинг рахбарлари ишчини қисқа вақт ичида
бир ишдан бошқа ишга ўтказиш йўли билан амалга оширади.
Малака ошириш ходимнинг илғор корхоналарда, шу жумладан, чет элларла
иш ўрганиши шаклида хам ўтказилиши мумкин. Кадрлар ишида асосий
масалалардан бири кадрлар резервини тайѐрлаш ва ўқитишни ташкил этишдир.
Кадрлар резервига келажакда катта лавозимларни эгалловчи шахслар киради.
Республика тадбиркорлари бугун ишни илмий юритишни ўрганишга тобора
кўпроқ эхтиѐж сезмоқдалар. Бироқ улар учун асосий манба оммавий ахборот
воситалари ѐки танишлар тажрибаси эмас, ихтисослаштирилган консалтинг
фирмалари ва ахборот марказлари хизмат қилиши зарур. Республикада таълим
тузилмаларининг самарали иш юритишига алохида эътибор берилмоқда. Бозор
иқтисодиѐти кадрларни таѐрлаш ва ўқитиш жараѐнига республиканинг 51 та олий
ўқув юрти, 12 та худудий ўқув маркази, 18 та халқаро бизнес мактаблари, 122 та
тадбиркорлик мактаблари, 15 та бизнес инкубаторлари, Савдо саноат Палатаси
Таълим департаментининг 17 та бизнес мактаблари жалб қилинган. Бундан
ташқари, тадбиркорлик фаолияти учун ходимлар таѐрлашнинг муқобил нодавлат
тизими хам шаклланмокда. Бу йўналишга узил-кесил яхлит тавсиф бериш учун
бизнес - мактаб, коллежлар ва тадбиркорлик университетини ўз ичига олган 3
босқичли тадбиркорлик таълим тизимини вужудга келтириш бўйича таклифлар
ишлаб чикилган. Савдо саноат палатаси тизимида хам бу мақсадаларни амалга
ошириш учун катта иш йўлга қўйилган. Бўшаган ишчи кучини қайта тайѐрлаш ва
малакасини ошириш дастури ишлаб чиқилган ва амалга оширилмоқда, ташкил
этилган бизнес мактаблар шаклланишининг хуқуқий негизи таьлим соҳасидаги
жорий меъѐрий хужжатларга мослаштирилган.
Европа Иттифоқининг Ўзбекистонда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга
йўналтирилган дастурлари техник ва ахборот жихатдан фаол ѐрдам бермоқда.
ТАСИС дастури доирасида Европа Иттифоки Хайъати ташкил этилди, бунинг
натижасида
тадбиркорларни
ўқитиш
марказлари
тармоғи
мунтазам
кенгайтирилмоқда. Савдо саноат палатаси ташаббуси билан, шунингдек, Республика
амалий алоқалар маркази дастурлари доирасида тадбиркорлар касбий ўсишига
хаққоний мадад бўлаѐтган семинарлар, тадбиркорлик учрашувлари ўтказилмокда.
Do'stlaringiz bilan baham: