3. Тадбиркорликда нутқ маданияти.
Дунѐда икки нарса борки, у хамиша қадрли: Бири оч-ночор одамни
тўйдирадиган НОН бўлса, иккинчиси ғамгин одамнинг кўнглини кўтарадиган
СЎЗдир. Буларнннг хар иккаласи хам инсоннинг хатти-харакати, феъл атвори
туфайли руѐбга чиқади. Маданият турларининг хаммаси инсон феъли, хулқ
атвори билан чамбарчас боғлиқдир. Инсоннинг феъли, ўзини тутиши эса, энг
аввало унинг нутқида намоѐн бўлади. Шундай экан тадбиркорнинг нутқ
маданияти деганда ўз фаолияти давомида нималарга урғу бериши кераклигини
кўриб ўтамиз:
-
ўз соҳасини яхши билиш, равон нутқ хар қандай ишга доир алоқанинг
мажбурий шарти хисобланишини ѐдда тутиш, сўзларни, уларнинг талаффузини,
урғуларни қўлланишига ахамият бериш;
-
сухбат вақтида, нутқ сўзлашда баланд парвоз, ўзига ишонч рухида ва қатъий
охангда гапиришдан қочиш, бунда ўз шахсига ортиқча бахо бериш ва
атрофлагиларни менсимаслик сезилиб туради;
Тадбиркор, яхши сухандон бўлиши керак, аудитория олдида ишончли ва
билимли сўзлай олиш шарт. Сухандонлик бу санъат - бу талант, хар кимга хам
берилмаслиги мумкин. Шундай бўлсада чиройли cўзлаш усули ва билмларни
ўрганиб олиш мумкин. Одатда хар қандай одам аудитория эътиборини ўзига жалб
қила олиш мумкин, бунинг учун у ўз фикрини аниқ ва қизиқарли ифодалаши
зарур бўлади. Шунинг учун тадбиркор ўз хамкорлари, инвесторлар, мижозлар
билан мулоқотга киришаѐтганда сухбат мавзусидан келиб чиққан холда, ўз
фикрларини баѐн этишни маълум бир тартиб асосида амалга ошириши мақсадга
мувофиқ хисобланади. Бунда эса тадбиркор нутқ сўзлашни ўз корхонасида ишлаб
чиқарилаѐтган маҳсулотни бахолаш орқали амалга ошириши мумкин.
Юқоридагилар билан бир қаторда тадбиркорлик субъектлари турли хил
кўргазмалар, ишбилармонлик учрашувлари, музокараларда иштирок этиши
92
мумкин бўлиб, албатда бундай вазиятда ўз фаолияти юзасидан маъруза қилиши
мумкин. Ушбу тадбирларда тадбиркорни маърузаси ижобий кўриниш хосил
қилишида қуйидаги маслахатларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир.
қандай аудитория олдида нутқ сўзлаш керак?
аудитория сизни нутқингизни нима сабабдан тинглайди?
ушбу аудитория олдида нутқ сўзлашингиз орқали қандай натижа кутилади?
мавжуд аудиторияга мос келиш учун, материалларни қандай етказиб
бериш керак?
аудитория билан сизни ким таништиради?
кутиладиган саволлар, қандай асосий саволлар берилиши мумкин?
Асосий маълумотлар билан бирга, қўшимча ахбаротлар хам мавжуми?
Маъруза материаллари янги, иложи борича характерли кизиқ ва аниқ, амалий
фактларга бой бўлиши ва оқибатда хамманн хаяжонлантириши керак.
Материалларни йиғиб олганингиздан сўнг режа тузишга киришинг. У қисқа
кўринишда ифодаланган саволлардан шаклланган бўлиши керак. Бy қоидада
асосай ва қўшимча саволларни мохияти чуқур ѐритилган холда саволларнн
мантиқан бир-бирига боғлиқлиги ва тартибли ѐритилишига эътибор беринг.
Сўнгра маъруза матни ѐки унинг тезисини ѐзишга киришинг. Тезисларни қаттиқ
қоғозга алоҳида карточкалар холида тайѐрланг. Ёзувларни етарли даражада
тушунарли ѐзинг. Маъруза давомида тингловчиларни ишонтирадиган даражада
равон ва ифодали сўзлаш орқали ишончли сўзлашга харакат қилинг.
Агар тадбиркорлар юқоридаги маслахатлар асосида ўз нутқларини ташкил
этсалар ўз ишларини келгусида янада ривожлантириш имконига эга бўладилар.
Шуни хам унутмаслик зарурки тадбиркорлар нафақат ташқи мухит
вакиллари билан ўзаро муносабатга киришади, балки ўз корхонасида фаолият
кўрсатаѐтган ишчи, ходимлар билан хам турли даражадаги сухбатлар ўтказади.
Бундай сухбатлар рахбар ва бўйсунувчи ўртасидаги сухбат кўринишида ташкил
этилмай, имкон қадар мулоқот кўринишини ташкил этса, ишчиходимларни
корхона фаолиятига бўлган муносабати янада яхшиланади, бу эса кохонани
фаолиятини барқарор бўлишлигини таъминлайди.
93
Do'stlaringiz bilan baham: |