ЎҚУВ ДАСТУРИ ТИЗИМИ
I. Фаннинг мақсад ва вазифалари
II. Фаннинг квалификацион характеристикаси
III. Фаннинг бошқа фанлар билан боғлиқлиги
IV. Фан мавзуларининг намунали режаси
V. Фаннинг мазмуни
1. Кириш
2. Мундарижа
3. Амалий машғулотлар
4. Ўқитиш методлари
5. Ўқитишнинг техник воситалари
6. Тавсия этилган асосий ва қўшимча адабиётлар
I. ФАННИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ.
“Компьютер графикаси” фани ўқувчиларга компьютер графикаси хақида барча тушунчалар, унинг таркибидаги дастурларнинг имкониятлари ва хар хил дастурларда фойдаланишни ўргатади. Фанни ўрганиш давомида растр ва вектор графикасининг анимацион асослари билан ишлашни ўрганилади. Бундан ташқари уч ўлчовли графикаси асосларидан билим ва кўникмаларга эга бўладилар.
Фаннинг асосий вазифаси ўқувчиларда вектор ва растр графикасининг график тасвирларини ташкил қилиш ва уни тахрирлаш тизими бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлишдир.
II. ФАННИНГ КВАЛИФИКАЦИОН ХАРАКТЕРИСТИКИСИ
Ўқувчилар фанни ўқиб тугатгандан сўнг қуйидаги билимларга эга бўлишлари зарур:
график ахборотларни тасвирлаш асосларини;
компьютер графикаси турларини ;
Power Point дастурида тақдимотлар яратишни;
дастурнинг интерфейси тузилиши ва уни ўрнатиш усулларини;
слайдлар ва анимацияларни ташкил қилиш;
Corel Draw дастурининг ишлаш хусусиятлари ва интерфейсини;
дастурнинг интерфейси, уни ўрнатиш усулларини;
вектор объектлари тизимини;
Corel Draw дастурининг асбоблар панели, контур ва фигуралар билан ишлашни;
Corel Draw дастури таркибида матн объектлари ва ранглар билан ишлашни;
объектларни ташкил қилиш усуллари ва конрурларни ранглар билан тўлдиришни;
махсус эффеклардан фойдаланиб, кўргазмаларни жиҳозлашни;
CorelDraw дастурида тайёр тасвирларни чиқариш ва импорт килишни;
Adobe Photo Shop дастури интерфейси ва ишлаш хусусиятларини;
дастурнинг интерфейси, уни ўрнатиш усулларини;
растр объектлари тизимини;
Adobe Photo Shop дастури интерфейси ва ишлаш хусусиятларини;
тасвирларни импорт ва экспорт қилиш хусусиятларини;
Flash дастури дастури интерфейси ва ишлаш хусусиятларини;
Macromedia Flash дастур интерфейси ва унинг ишчи мухитини созлаш усули;
Flash дастури асбоблар панели , график объектлар ва матнлар билан ишлаш;
Macromedia Flash дастурида хар хил анимациялар яратишни;
Macromedia Flash дастурини тестлаш, нашр этиш, тайёр роликларни экспорт қилишни;
3DS max уч ўлчамли дастурнинг интерфейси ва унинг таркибида ишлаш усуллари;
модификаторларнинг турлари ва ишлаш соҳалари;
3DS max дастурида моделлаштириш;
уч ўлчамли графика дастурида оддий анимацияларни ташкил қилиш;
Ўқувчилар фанни ўқиб тугатгандан сўнг қуйидаги кўникмаларга эга бўлишлари зарур:
Power Point дастури интерфейсини ўрнатиш;
тайёр объект ва расмлардан слайдлар яратиш;
Power Point дастурида анимация ва товушлардан фойдаланиб,тақдимотлар яратиш;
CorelDraw дастури интерфейсини ўрнатиш;
CorelDraw дастурида асбоблар панели билан ишлаш;
CorelDraw дастурида имкониятларини;
CorelDraw дастурида асбоблар асосида тасвирлар яратиш;
Хар хил объектларни тўлдириш, контурлар атрибутларини ўрнатиш ва матн объектлари билан ишлаш;
график объектларда оддий ва мураккаб вектор эффектларини қўллаш;
CorelDraw дастурида қатламлар ва саҳифалари билан ишлаш;
Adobe Photo Shop дастури интерфейси тузилишини ўрнатиш;
Растр объектларидан тўғри фойдаланиш.;
Adobe Photo Shop дастурининг асбоблари билан ишлаш;
хар хил тайёр тасвирларни импорт қилиш;
Macromedia Flash дастуринг ишчи мухитини ўрнатиш;
Macromedia Flash дастурида график объектлар ташкил килиш ва ишлаш;
Macromedia Flash дастурида кадрли ва автоматик анимациялар билан ишлаш;
Macromedia Flash дастурида символлар ва нусхалар олишни ;
Flash-фильмларнинг оддий туркумларини яратиш;
кнопока ва клипларнинг турларини яратиш ;
тайёр роликларни чоп этиш ва экспорт қилиш;
3DS max дастури интерфейси ва ишлаш хусусиятларини;
уч ўлчамли графика дастурида оддий анимацияларни яратиш;
модификаторларни қўллашни билиш;
3DS max дастурида моделлаштиришни;
уч ўлчамли графика дастурида оддий анимациялар яратиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |