Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазилиги


Ижтимоий-иқтисодий омилларнинг



Download 0,54 Mb.
bet12/22
Sana25.02.2022
Hajmi0,54 Mb.
#258837
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22
Bog'liq
1 Курс иши Иш ҳақи ва унинг меҳнат унумдорлигига таъсири 2(1)

Ижтимоий-иқтисодий омилларнинг таъсири шу нарса билан боғлиқки, фан-техника тараққиётининг авж олиши, ишлаб чиқариш (техника, технология) моддий асосининг таъминлашуви ва хилма-хил, кўп ҳолларда эса анча мураккаб ташкилий тадбирларнинг амалга оширилиши ўз-ўзидан содир бўлмайди, балки фақат ижтимоий ишлаб чиқариш иштирокчилари бўлган инсонларнинг фаол меҳнат фаолияти натижасидагина содир бўлади.
Бу меҳнат фаолиятининг ҳаракатлантирувчи кучи - муайян натижани қўлга киритишга бўлган қизиқишдир.
У ўз навбатида ишлаб чиқариш иштирокчилари бўлган инсонларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш имконини беради.
Бундан ташқари, ишлаб чиқариш ёки бошқа фаолият қатнашчилари муайян меҳнат фаолияти натижасини қўлга киритишга интилиши билан бир қаторда етарли даражадаги меҳнат қобилиятига, ишбилармонлик ва шижоаткорлик каби зарур шахсий сифатларга эга бўлишлари, шунингдек, тадбиркор ва ҳушёр бўлишлари лозим.
Меҳнат унумдорлигига таъсир кўрсатувчи энг муҳим ижтимоий- иқтисодий омилларга қуйидагилар киради:

    • меҳнат натижаларидан моддий ва маънавий манфаатдорлик;

    • ходимларнинг малака даражаси, уларнинг касбий тайёргарлиги сифати ва умумий маданий-техникавий савияси;

    • меҳнатга муносабат ва меҳнат интизоми даражаси;

    • меҳнат жамоалари ўз-ўзини бошқаришининг ривожланиши.


4. КОРХОНАДА МЕҲНАТ УНУМДОРЛИГИ ВА УНИ ЎСТИРИШДА МЕҲНАТНИ РАҒБАТЛАНТИРИШНИНГ ЎРНИ.

Жамият тараққиёти ва унинг барча аъзолари фаровонлиги меҳнат унумдорлиги даражаси ва унинг ўсишига боғлиқдир. Бундан ташқари, меҳнат унумдорлиги даражаси ишлаб чиқариш усулини ҳам, ҳатто ижтимоий-сиёсий тузумнинг ўзини ҳам белгилаб беради.


Меҳнат унумдорлиги – ходимлар меҳнат фаолиятининг иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичидир. У ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки кўрсатилган хизматлар миқдорининг меҳнат харажатларига нисбати, яъни меҳнат харажатлари бирлиги ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот билан белгиланади1.
Ишчилар меҳнатининг унумдорлиги уч асосий омилга боғлиқ2:

қилиниши;

  • ходимларнинг лавозим мажбуриятлари қанчалик аниқ эканлиги;

  • ходимларнинг малака даражаси.

Аммо ҳатто барча жараёнлар пухта тузилган, изоҳланган ва ходимларда зарурий тажриба ва кўникмалар мавжуд бўлган вазиятда ҳам тўлиқ қувват билан ишлаш осон кечмайди.
Ходимларни самарали ишлашга рағбатлантириш учун кўплаб компаниялар ишбай иш ҳақи тўлашни қўллайдилар. Бироқ бундай тизим нафақат муҳим афзалликларни таъминлайди, балки маълум камчиликларга ҳам эга. Корхона ходимларга буюртмалар ҳажми етарли бўлмаган вазиятда ортиқча тўловлар тўламайди, аммо масаланинг бошқа томони ҳам мавжуд: ҳар қандай вазиятда ишловчилар паст ҳақ тўланадиган ёки умуман, даромад келтирмайдиган (мисол учун, ишлаб чиқариш биносининг қулай бўлмаганлиги туфайли) ишларни унутган ҳолда энг катта наф келтирадиган ишларни излайдилар. Шу сабабли анъанавий ёндашув – ишбай иш ҳақи тамойиллари билан чекланмаган ҳолда ўзининг самарали иш ҳақи тизимини яратиш ҳақида ўйлаб кўриш кўплаб корхоналар учун долзарб масаладир.
Иш ҳақи тизимининг нозик ва кўз илғамас жиҳатлари қуйидагилардан иборат3:

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish