ОХАК ТОШНИ КУЙДИРИШ БЎЛИМИ. ОХАКЛИ СУСПЕНЗИЯ ОЛИШ. ТЕХНОЛОГИК ТИЗИМИ, МАШИНА ВА ҚУРИЛМАЛАРИ.
Кальций оксид (оҳак) ва карбонат ангидрид олиш. Оҳактошни куйдириш 1100-1250ОС ҳароратда амалга оширилади ва бунда қуйидаги реакция содир бўлади:
CaCO3 = CaO + CO2 – Q (Q=177,9 кж)
Ушбу реакциянинг мувозанат константаси фазалар коидасига биноан фақат СО2 нинг концентрациясига боғликдир:
Кс= ƒ СО2 ёки K= ƒр*СО2
Р* СО2 мувозанатли парциал босим.
Lg P*CO2 = -8200/N ++9,88
СО2 нинг мувозанатли босими унинг газли фазадаги босимидан юқори бўлган тақдирда СаСО3 парчаланиши мумкин. СО2 нинг максимал парциал босими очиқ газида 40кПа бўлиши мумкин. Бу босимда СаСО3 нинг парчаланиши 8400 С да бошланади. Лекин, ушбу температурда парчаланиш фақат карбонат хомашёнинг юзасида кузатилади, хомашёнинг ички қатламлари парчаланмайди. Хомашёнинг юзасида кузатилади, хомашёнинг ички қатламлари парчаланмайди. Хомашёнинг ички қисмларини парчалаш учун амалда 9000С температурга эришиш зарурдир. Ушбу температурани шихтанинг куйдириш зонасида кириши ва чиқишида минимал деб қабул қилиш мумкин.
Ишлаб чиқариш шартлари учун СаСО3 нинг парчаланиш тезлиги катта аҳамиятга эга. Парчаланиш тезлигини куйидаги тенглама билан аниклаш мумкин.
lgR=0,003145t -3,3085
R- парчаланиш чегарасининг сурилиш тезлиги, см/с.
t- Температура, 0С.
Газ оқими тезлиги ошиши билан парчаланиш тезлиги хам ошади чунки ёқилган ёниш жараёнининг диффузия жараёнлари ва иссиклик узатишлао тезлашади.
Шундай қилиб, хулоса қилиш мумкинки, СаСО3 нинг парчаланиш тезлиги асосан куйдирилрётган материалнинг температурсаига боғликдир. Ҳосил булаётган СаО нинг структураси куйдириш температураси билан ва шу температуранинг таъсир вақтига боғликдир. Актив СаО юмшоқ шароитда, температура 11500С бўлганда ҳосил бўлади.Бундай юқори ошган ҳисобига реакцион активлиги кескин камаяди. СаО нинг активлигин камайтирмаслик учун температурани 12000 С дан ошириш керак эмас. Ёқилғи тўлиқ ёниш учун учоқнинг ичига ҳисобга нисбатан ортиқча миқдорда ҳаво берилади. Бу ҳолда ёқилғи тўлиқ ёниш ҳисобига иссиқлик йўқотишга йўл қуйилмайди. Сода ишлаб чиқаришда газ таркибида СО2 максимал миқдорда бўлиши керак. Шунинг учун ортиқча ҳавонинг миқдои 5% дан оширилмайди.
Юқорида кўрсатилган реакция эндотермик бўлиб, уни амалга ошириш учун иссиқлик киритиш керак бўлади. Бу иссиқликни ёқилғининг ёниши натижасида ҳосил қилинади.
Оҳактошни куйдириш печларда амалга оширилади 1-расм). Куйдириш печи айлана кўндаланг кесимли шахта 1 дан (баландлиги 8-20 м, диаметри 4 м) иборат бўлиб, ички қисми иссиқликка бардошли иатериал билан ниқобланган бўлади.
1-расм. Оҳактошни куйдириш шахтали печи
50-1200 мм ўлчамли оҳактош бўлакчалари ва кокс (30-80 мм ўлчамли бўлакча) дан иборат шихта (аралашма) печга юклаш қурилмаси 3 орқали тушади; печнинг пастки қисмидаги махсус тирқиш 4 ҳаво киритилади. Кокснинг ёниши натижасида ҳосил бўладиган иссиқлик ҳисобига печда оҳактошнинг парчаланиши учун керак бўладиган ҳарорат таъминланади. Оҳак печдан унинг қуйи қисмидаги 2-3 айл/соат тезликда айланувчи таглик 5 дан чиқарилади ва оҳак сути Ca(OH)2 олиш учун юборилади.
Шахтали печь унумдорлиги 140-160 кг/т кокс сарфланганда суткасига 25-125 т CaO ни ташкил этади.
Сода ишлаб чиқаришда карбонат хомашёси куйдириладиган печдан СО2 нинг концентрацияси иложи борича юқори бўлган газ чиқишини таъминлаш лозим. Шу сабабли печдан чиқаётган газ ва СаО билан иссиқлик минимал равишда йўқолиши керак. Бу талабга шахтали печь юқори даражада жавоб беради. Вертикал шахтанинг юқори қисмидан карбонат хомашёси ва ёқилғи (кокс), пастки қисмидан эса ҳаво берилади. Иссиқ газлар печнинг юқори қисмига чиқиб совуқ шахтани қиздиради, пастга тушган юқори ҳароратдаги кальций оксид кириб келаётган ҳавони қиздиради. Оҳактошни куйдириш технологик схемаси 2-расмда келтирилган. Карбонат хомашёси печларга ҳаволи канат йўл билан вагончаларда (4) берилади. Печга беришдан олдин ҳар бир вагончага дозатор орқали ёқилғи берилади. Тайёрланган шихта махсус юклаш механизми (5) ёрдамида печга (6) оширилади. Ҳосил бўлган кальций оксид механизм (9) орқали печдан чиқарилади ва транспортерлар (7) ёрдамида бункерларга (8) берилади. Печда ҳосил бўлган газ умумий коллекторга (3) келади. Совутиш ва тозаланиши учун газ
2 – расм. Оҳактошни куйдириш жараёнининг технологик схемаси:
1 – электрофильтр; 2 – газ ювгич; 3 – умумий коллектор; 4 – вагонча; 5 – юкловчи механизм; 6 – печ; 7 – қовишли транспортер; 8 – бункер; 9 – тўкувчи механизм.
коллектордан ювитгичга (2) ва ундан кейин электрофильтрларнинг скрубберли қисмига берилади. Электрофильтрнинг скруббер қисми ёғочли намуна билан тўлдирилган бўлади. Ювитгичда газ совутилади ва йирик заррачалардан тозаланади. Бундан ташқари бу ерда сув буғлари ҳам конденсацияланади. Электрофильтрнинг скруббер қисмида газ майда заррачалар (туман) дан тозаланади. Совутилган ва тозаланган газ компрессорлар орқали карбонизация бўлимига юборилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |