бўлмагани учун, маҳсулот ҳаракатини қабул қилинган режа таннархи ёки улгуржи
баҳода ҳисобга олинади, яьни баҳоланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг маҳсулот (иш, хизмат)ларни
сотиш
жараёнларини таҳлил қилишда молиявий ва бошқарув таҳлилининг асосий вазифалари
бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
1. Маҳсулот (иш, хизмат)лар сотиш ҳажми бўйича
белгиланган бизнес-режанинг
асослилигини аниқлаш.
2. Маҳсулот (иш, хизмат)лар сотиш режасининг умумий ҳажмда ҳамда шартнома
мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда бажарилишига обьйектив баҳо бериш.
3. Маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг сифат кўрсаткичларини ўрганиш ва
уларни сотиш
ҳажмига таьсирини аниқлаш.
4. Маҳсулот сотиш ҳажмларининг динамик ўзгариш сабабларини аниқлаш ва баҳо
бериш.
5. Маҳсулот сотиш ҳажмига таьсир этувчи омилларни ҳисоблаш ва уларга баҳо
бериш.
6. Шартнома мажбуриятларининг бузилиши, бажарилмаслик сабабларини аниқлаш ва
унга баҳо бериш.
7. Маҳсулот сотиш ҳажмини ошириш имкониятларини кўрсатиб бериш.
Маҳсулот (иш, хизмат)лар сотиш жараёнларини таҳлил этишда таҳлил учун керакли
бўлган ахборот манбалари қуйидагилар ҳисобланади:
• корхонанинг
бизнес режа маьлумотлари;
• сотиш жараёнлари бўйича дастлабки бухгалтерия хисоби маьлумотлари;
• «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» маьлумотлари;
• «Корхона (бирлашма)нинг маҳсулоти бўйича хисобот»и маьлумотлари;
• бошқа қўшимча маьлумотлар.
6.2. Маҳсулот (иш, хизмат)лар сотиш режасининг бажарилиши ва
динамикасининг таҳлили
Маҳсулот сотиш режасининг бажарилиши истеьмолчиларга жўнатилган товар
қисмини ўрганишдан бошланади. Чунки жўнатилган товар билан сотилган маҳсулот вақт
жиҳатдан фарқланади. Истеьмолчиларга жўнатилган товар, кўрсатилган
хизматлар учун
белгиланган муддат давомида ҳисоб счётига пулни келиб тушмаслиги туфайли
корхонанинг молиявий ҳолати издан чиқади. Бунинг
натижасида корхонанинг бюджет,
банк, мол етказиб берувчиларга бўлган қарзи ортиб боради, тўлов қобилияти пасаяди.
Бугунги кунда товарлар учун тўлов муддати 3 ой, яьни 90 календар куни қилиб
белгиланган. 3 ойдан ошган қарзлар муддати утган қарз деб аталади. Муддати ўтган
қарзларни сурункали давом этиши банкротликка сабаб бўлади.
Банкротлик (иқтисодий ночорлик) — хўжалик суди томонидан эьтироф этилган ёки
қарздор ихтиёрий равишда тугатилаётганида унинг ўзи эьлон қилган қарздорнинг пул
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабини тўла ҳажмда қондиришга қодир
эмаслиги,
шу жумладан, бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга солиқлар, йиғмлар ва бошқа
мажбурий тўловларни таьминлашга қодир эмаслиги.
Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси
«банкротлик аломатлари» деб аталади. Бу моддада қуйидагилар қайд этилган.
Юридик
шахснинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки)
мажбурий тўловларни бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки)
тўлов мажбурияти юзага келган кундан эьтиборан 9 ой давомида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломати деб эьтироф этади.
Жисмоний шахснинг (тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда
амалга ошираётган шахснинг) пул маблағлари бўйича кредиторлар талабларини
қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятини бажаришга қодир
эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбурияти уларни бажариш санаси
бошланган пайтдан эьтиборан 6 ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, агар
мажбуриятларнинг суммаси унга тегишли мол-мулкнинг қийматидан ошиб кетган бўлса,
унинг банкротлик аломати деб эьтироф этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: