Тенг улушларда амортизация ҳисоблаш тартиби
Асосий
воситалар
қиймати
Амортизация
нормаси
Амортизация
суммаси
Қолдиқ
суммаси
1000000
20
180000
820000
1000000
20
180000
640000
1000000
20
180000
460000
1000000
20
180000
280000
1000000
20
180000
100000
Комулятив усулда амортизация ҳисоблаш тартиби
Асосий
воситалар
қиймати
Амортизация
улуши
Амортизация
суммаси
Қолдиқ
суммаси
1000000
5/15
300000
700000
1000000
4/15
240000
460000
1000000
3/15
180000
280000
1000000
2/15
120000
160000
1000000
1/15
60000
100000
1+2+3+4+5=15 йил. Амортизация суммасини аниқлашда жами йиғилган кўрсаткич
биринчи йили 15 дан 5 қисми, иккинчи йили 15 дан 4 қисми олинади ва ҳоказо.
Қолдиқ усулда амортизация ҳисоблаш тартиби
Асосий воситалар
қиймати
Амортшация
улуши
Амортизация
суммаси
Қолдиқ
суммаси
1000000
20
180000
820000
1000000
20
240000
460000
1000000
20
180000
280000
1000000
20
120000
160000
1000000
20
60000
100000
Бу усулда амортизация ҳисобланганда иккинчи йилдан кейин харажат сифатида
қўшиладиган эскириш суммаси камайиб боради, демак, соф молиявий натижа асосий
воситаларнинг энг охирги муддатларида кўпайиши юз беради.
Икки карра оширилган усулда амортизация ҳисоблаш усули
Асосий воситалар
қиймати
Амортизация
улуши
Амортизация
суммаси
Қолдиқ
суммаси
1000000
20 *2
360000
540000
1000000
20 *2
216000
324000
1000000
20 *2
129600
194400
1000000
20*2
77760
116640
1000000
20*2
116640
Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси миллий ҳисоб тизимида амортизация ҳисоблашнинг
асосан иккита усулидан фойдаланилмоқда:
— тенг улушларда амортизациялашнинг қатьий нормаларида эскириш ҳисоблаш;
— тезлаштирилган, амортизациялашнинг қатьий нормаларини икки марта оширилган
ҳолатида эскиришни ҳисоблаш усули;
Амортизациянинг у ёки бу усулининг қўлланиши албатта асосий воситаларнинг техник
ҳолатига таьсир этади.
Жумладан, тезлаштирилган усулда амортизация нормаларига ўтиш асосий фондларнинг
янги асосий фондлар билан алмаштиришнинг молиявий таьминоти уларнинг маьнавий
эскиришдан сақланиш имконини берибгина қолмай, балки маҳсулот ишлаб чиқариш
ҳажмини ошириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ўстириш имконини ҳам беради.
13.4. Асосий воситалар техник ҳолатининг таҳлили
Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг асосий воситалар билан етарли
даражада таьминланганлигини ўрганиш билан бир қаторда, уларнинг техник ҳолатига
ҳам баҳо бериб борилади. Одатда асосий воситалар таркибида йил давомида ўзгаришлар
рўй беради. Янги асосий воситаларнинг кирими туфайли, асосий воситалар ортиб боради.
эскирган асосий воситаларни ишлаб чиқаришдан олиб ташлаш туфайли асосий воситалар
камайиши мумкин. Бундай табиий ҳолатларнинг рўй бериши натижасида асосий
воситаларнинг техник ҳолатини таҳлил этишимизни тақозо этади. Асосий воситаларнинг
техник қолатини ифодаловчи кўрсаткичлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
— асосий воситаларнинг яроқлилик даражаси;
— асосий воситаларнинг эскириш даражаси;
— асосий воситаларнинг янгиланиш даражаси. Асосий воситаларнинг яроқлилик
даражаси фоиз кўринишида қуйидаги тартибда аниқланади:
асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати х 100;
асосий воситаларнинг бошланғич қиймати
Асосий воситаларнинг эскириш даражаси фоиз кўринишида қуйидаги тартибда
аниқланади:
асосий воситаларнинг эскириш қиймати х100;
асосий воситаларнинг бошланғич қиймати
Асосий воситаларнинг яроқлилик ва эскириш коеффицентлари йиғндиси
коеффицентда 1,0 га, фоизда 100 тенг бўлади.
Асосий воситаларнинг ҳолат кўрсаткичларига қараб, уларнинг техник ҳолатига
баҳо берилади ва уларни тартиблаш бўйича бошқарув қарорлари қабул қилинади.
Асосий воситаларнинг ҳолатини ўрганишда, корхона амортизация сиёсатига,
асосий воситаларнинг маьнавий эскирганлик даражасига, фойдаланишдан олиб
ташланган ва консервация қилинган асосий воситалар ҳолатига муҳим эьтибор
қаратилади.
Асосий воситаларнинг ҳолат кўрсаткичларини уларнинг ҳар бир тури ва жами
бўйича ўрганилади. Таҳлил учун зарур бўлган маьлумотлар 1шакл «Бухгалтерия
баланси» ва 3шакл «Асосий воситаларнинг ҳаракати тўғрисидаги» ҳисобот шаклларидан
олинади. Асосий воситаларнинг ҳолат кўрсаткичлари уларнинг ҳаракат кўрсаткичлари
билан тўлдирилади.
70-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |