Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги бухоро мухандисликтехнология институти



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/216
Sana24.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#186228
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   216
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv tahlili

Асосли ёки тренд таҳлилида молиявий натижалар ва уларнинг йиллар бўйича 
ўзгариши, динамикаси ёки асос йилига нисбатан ўзгаришларига баҳо берилади. 
Молиявий натижалар таҳлилида қўлланиладиган асосий кўрсаткичлар қаторига эса 
корхона фойдалилиги ёки натижавийлиги кўрсаткичлари, бозор активлиги кўрсаткичлари 
киритилади. Корхона фойдалилигини характерловчи асосий кўрсаткичлар сифатида 
рентабеллик кўрсаткичлари олинади. Бозор активлиги кўрсаткичларига аксиялар, 
қимматли қорозларнинг фойдалилик даражасини характерловчи кўрсаткичлар 
киритилади. Улар қаторига битта аксияга тўғри келадиган ҳисоб фойдаси (солиқ тўловига 
қадар бўлган фойда), битта аксияга тўғри келадиган соф фойда, битта аксияга тўгри 
келадиган дивиденд суммаси, аксиянинг баҳоси ва фойдаси орасидаги нисбат 
коеффицентлари киради. 
Молиявий натижалар таҳлили ташқи ва ички субьйектлар томонидан олиб борилади. 
Ички субьйектлар томонидан олиб бориладиган таҳлил ички молиявий таҳлил қаторига 
киритилиб фақат шу корхонанинг ходимлари томонидан олиб борилади. 
Молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги шундаки, ундан ҳам ички ҳам ташқи ахборот 
фойдаланувчиларнинг манфаатлари мужассамлашган. Ички молиявий тахлилда 
корхонада кўпроқ молиявий натижаларни юзага чиқиш ўрни, шакли бўйича 
ўзгаришларига аҳамият берилади. Яьни, уларнинг аналитик қаторига кўпроқ аҳамият 
берилади. 
Ташқи таҳлил субьйектларига эса солиқ органлари, банк ташкилотлари, аксионерлар, 
мулк эгалари, инвесторлар, шунингдек, корхона фаолияти билан билвосита қизиқувчи 
учинчи шахслар, эркин соҳибкорлар кириши мумкин. 
Уларни кўпроқ корхонанинг фойдалилик даражаси ва унинг йиллар бўйича 
ўзгаришлари қизиқтиради. Агар аксия эгаси бўладиган бўлса, соф фойда ва дивиденд 
тўловига тортиладиган фойда суммаси, солиқ идорасини солиқ тўловига қадар бўлган 
фойда ва унга қайта қўшиладиган харажат моддалари, қарши томон, харидор ва 
буюртмачилар ёки шерикларни корхонанинг йил якуни бўйича иқтисодий фойдаси ва ҳ.к. 
Бугунги бозор муносабатлари шароитида корхоналарнинг молиявий натижаларини 
таҳлил этишда молиявий таҳлилнинг энг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар 
ҳисобланади: 
• корхонанинг фойдалилик даражасига баҳо бериш; 
• корхонанинг молиявий натижаларининг таркиби, тузилиши ва динамик 
ўзгаришларига баҳо бериш; 
• бизнес режада белгиланган фойдалилик даражасига эришилганлиги ва унга таьсир 
этган омилларни ўрганиш ҳамда баҳо бериш; 
• фойданинг шаклланиши ва ишлатилишининг асосланганлигини текшириш; 
• фойданинг кўпайган ёки камайганлигига маҳсулот (иш, хизмат)лар сотишдан ва 
бошқа фаолиятлардан эришилган натижанинг таьсир этишини аниқлаш; 
• корхонанинг ялпи фойдаси ва унга таьсир этувчи омилларига баҳо бериш; 
• солиққа тортилгунга қадар бўлган фойданинг шаклланишига ва унга таьсир этувчи 
омилларга баҳо бериш; 
• корхонанинг соф фойдаси ва унга таьсир этувчи омилларни ўрганиш ҳамда баҳо 
бериш; 
• соф фойдани кўпайтириш ёьналишларини белгилаб бериш; 


• корхонанинг рентабеллик кўрсаткичларини ўрганиш ва уларга таьсир этувчи 
омилларга баҳо бериш; 
• корхонанинг умумий рентабеллик даражасини ошириш чора-тадбирларини ишлаб 
чиқиш ва ҳакозолар. Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг молиявий 
натижаларини таҳлил этишда асосий ахборот манбалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 
• корхонанинг бизнес режа маьлумотлари; 
• корхонанинг «Молиявий натижалар тўғрисида»ги ҳисобот (2-шакл) маьлумотлари; 
• бухгалтерия ҳисобининг молиявий натижаларни акс эттирувчи тегишли счёт 
маьлумотлари. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish