Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги бухоро мухандисликтехнология институти


Харажатларнинг иқтисодий элементи ва калкуляцион моддалари бўйича



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/216
Sana24.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#186228
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   216
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv tahlili

9.4. Харажатларнинг иқтисодий элементи ва калкуляцион моддалари бўйича 
таҳлили 
Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш ва таҳлил этишнинг услубий ва 
меьёрий шакли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 5 
феврадда тасдиқланган 54-сонли «Маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат)лар 
ишлаб чиқариш таннархи, маҳсулот (иш бажариш ва хизмат кўрсатиш) ишлаб чиқариш ва 
сотиш харажатлари таркиби ва молиявий натижаларнинг шаклланиш тартиби 
тўғрисида»ги Низом билан белгиланади. 
Саноат корхоналари ишлаб чиқариш харажатларини ривожлантириш мақсадида 
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида унинг ёьналишлари бўйича гуруҳларга ажратиш 
мақсадга мувофиқдир: 
1. Харажатларнинг иқтисодий элементлари бўйича. 
2. Харажатларнинг калкуляцион моддалари бўйича. 
37-жадвал 
Ишлаб чиқариш харажатларининг иқтисодий элементлари ва моддалари бўйича 
туркумланиши 
Иқтисодий элементлари бўйича 
Калкуляцион моддалари бўйича 


Ишлаб чиқариш характеридаги 
бевосита ва билвосита моддий 
харажатлар 
Хом-ашё 
Ёқилғи 
Електр қуввати 
Еҳтиёт қисмлар 
Идишлар ва ҳакозо 
Ишлаб чиқариш характеридаги 
Асосий иш ҳақлари 


бевосита ва билвосит;меҳнат ҳақи 
харажатлари 
Қўшимча иш ҳақлари 
Иш ҳақига устамалар 
Ишлаб чиқаришга 
тааллуқли меҳнат 
ҳақидан ажратмалар 
Ижтимоий таьминот бўлимига 
Меҳнат биржасига 
Касаба уюшмасига 
Асосий воситалар ва номоддий 
активлар 
амортизацияси, эскириш 
харажатлар 
Асосий воситаларнинг эскириши 
Номоддий активларминг эскириши  
Асосий восита ва номоддий акгивларнин 
ижара ҳақлари 
Ишлаб чиқариш характеридаги 
бошқа 
Харажатлар 
Турли ишлар ва хизматлар 
Солиқлар, йиғимлар ва ҳакозо. 
Харажатларнинг элементи бўйича гуруҳларга ажратишдан мақсад уларнинг 
структураси ва динамикасини назорат қилишдан иборат. 
Кўрсаткичларни таққослаш орқали жонли меҳнат билан бошқа харажат турларининг 
нисбати, ишлаб чиқариш захираларини нормалаштириш ва таҳлил этиш, оборот 
маблағларининг тезлигини аниқлаш ва миллий даромадни ҳисоблаш имконияти туғилади. 
Харажатларнинг элементлари бўйича таҳлил натижаларига мувофиқ материал 
сиғими, меҳнат сиғмива фонд сигими даражалари бўйича таннархни пасайтириш 
имкониятларини аниқлаш мумкин. 
Таҳлил этишда жами харажатдаги ҳар бир элементнинг тутган салмоғи аниқланиб, 
ўтган йилдагиси ҳамда сметадаги кўрсаткичлар билан таққосланиб, уларнинг ўзгариш 
сабаблари аниқланади. 
Маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган харажатлар таркибини 
иқтисодий элементлари ва моддалари бўйича қуйидаги таркибда бериш мумкин. 
Ишлаб чиқариш харажатларини иқтисодий элементлари ва калкуляцион моддалари 
бўйича ўрганиш қуйидагича фарқланади, яьни, бўлимлар ва корхона бўйича жами 
харажатлар фақат иқтисодий элементлари бўйича ўрганилади. Маҳсулотлар тури ва 
туркуми бўйича эса ишлаб чиқариш харажатлари калкуляция моддалари асосида кўриб 
чиқилади. Таҳлил этишда ишлаб чиқариш харажатларининг жами таркиби бўйича 
ўзгаришлари мутлоқ ва нисбий жиҳатдан ўрганилади. Нисбий жиҳатдан ўрганишда ҳар 
бир туркум харажат моддаси ёки элементининг жами ишлаб чиқариш харажатлари 
таркибидаги салмоғига баҳо берилади. 
 
38-жадвал 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish