5-боб бўйича назорат саволлари
1. Карта яратишнинг ГИС-технологиясини энг кўп тасовур
этиладиган умумий шакллари қандай кўринишда бўлади?
2. MapInfo ГИС дастурининг асосий хусусияти нималардан иборат?
3. Матнли дарча нима?
4. Картографик дарча нима?
5. Графикли дарча нима?
6. Маълумотлар базаси орқали ниманинг сифат ва миқдорий
кўрсаткичларни акс эттирувчи шкалалар тузиш йўлларига эга?
7. Картанинг нуқтали, юзали ва чизиқли қийматларини яратиш иш
тартиби нималардан иборат?
8. Картанинг косметик қатламига қандай белгилар киритилади?
9. Карта тузилаѐтганда, редактор томонидан қандай тахририй тайѐргарлик ишлари бажарилади?
10. ГИС-технологиясида карталарни тузишда маълумотлар неча хил усулда рақамли кўринишга келтирилади?
11. Растрли тасвир нима?
12. Иш бошланишида "Жадвални очиш" "Открыть таблицу"
диалоги нима?
13. Таянч нуқталарни танлаш ва уларнинг координаталари қандай аниқланади?
14. Растрли тасвирни векторли кўринишга ўтказиш ва у орқали рақамли карталар тузиш, мавзули карталар қатламларини яратиш нима дейилади?
15. Картанинг мазмунли элементларини рақамлашда, ҳар бир элемент ичидаги ним қатламлар бўйича қандай кўрсаткичлар олинади?
16. Географик асос қатламларини жойлаштириш, уларни бошқариш кандай бажарилади?
17. Қатламларни яратиш қандай тасвир устига янги қатлам ҳосил қилиш йўли билан амалга оширилади?
18. " MapInfo" ГИСида карталарни яратиш жараѐнида кандай база тузилади ва рақамли объектларга қандай маълумотлар берилади?
6-БОБ. МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИ ЁРДАМИДА МАВЗУЛИ КАРТАЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ
6.1. Маълумотлар базасини яратиш
"MapInfo" ГИСида карталарни яратиш жараѐнида маълумотлар базаси тузилади, рақамли объектларга семантик ва атрибутив маълумотлар берилади. Дастур барча графикли, матнли ва бошқа турдаги ахборотларни жадвал кўринишида сақлайди. "MapInfo"нинг битта жадвалига картанинг битта қатлами тўғри келади. Ҳар бир жадвал файл тармоқлари йиғиндисидан иборат, яъни <файл номи>ТАВ. Бу файл жадвалдаги маълумотлар таркибини ифодалайдиган матнни сақлайди. Бу файл шаклни ифодаловчи ва унча катта бўлмаган матнли файл бўлиб, ўзида қуйидаги маълумотларни сақлайди:
— <файл номи> ДАТ, ѐки <файл номи> WKS, DBF, XLS WKS DBF XLS: бу файллар жадвалли маълумотларга эга. dBASE/Fox BASE, ASCII бўлакловчилар билан Lotus 1-2-3 Microsoft Access, Microsoft Exsel MapInfo жадвали, ТАВни кенгайтирувчи файлидан ѐки электрон жадвал файлидан тузилган бўлади. Растрли тасвирларни сақловчи жадваллар маълумотларни ВМР, ТIF ѐки GIF шаклларида сақлайди.
— Файл номи > Мар: бу файл графикли объектларни ифодалайди;
<файл номи> ID: бу файл MapInfoнинг картадаги объектларни тезда
топишини таъминловчи файл бўлиб, у графикли турдаги объектларнинг номлари кўрсаткичларини сақлайди. Жадвал индексли файлни ҳам сақлаши мумкин. Индексли файл "топиш" " найти" командаси ѐрдамида картадаги объектларни қидиришга имкон беради. Агар кўча, шаҳар ѐки вилоятни топиш зарур бўлса, жадвалнинг керакли майдонларини индекслаш лозим. Индекслар <файл номи> IND файлида сақланади. MapInfo дастури монитор экранида жадвални, картани, рўйхатни ѐки графикли шаклни ифодалаши
мумкин. Ҳар бир тасвир "дарча" "окно" менюсида танлаб олиниб, мумкин бўлган махсус дарчада маълумотларни кўрсатади.
"Карталар" дарчаси маълумотнинг графикли шаклидаги ифодаси, яъни у мазмун жиҳатидан умумий қабул қилинган кўринишдаги карта бўлиб, маълумотларни ўзаро жойлашишини кўриш, уларни таҳлил қилиш ва қонуниятларни билиш имконини беради (6.1-расм).
6.1-расм. MapInfo дастурида "Карта" дарчаси
Карталар
дарчасида
жадвалга
тегишли
географик
объектлар
кўрсатилади. Бу
дарча бирданига бир нечта жадвалли ахборотларни сақлаши ва ҳар бир жадвал алоҳида қатлам бўлиб кўриниши мумкин.
6.2-расм MapInfo да "Рўйҳат" ва "Карта" дарчалари
"Рўйҳат" ―Список‖ дарчасида маълумотлар базасидан олинган жадвал шаклдаги ѐзувлар келтирилади, у одатдаги амалларни бажариш имконини берувчи электрон дарча ҳисобланади (6.2-расм).
"Рўйҳат" дарчаларида маълумотларни одатдаги қатор ва устунлар шаклида кўриш ва уларга ишлов бериш мумкин. Ҳар бир устун маълум бир турдаги ахборотларга (масалан, майдонлар, фамилиялар, манзиллар, телефон рақамлари ѐки бошқалар) эга. "Рўйҳатлар‖ дарчасидаги ѐзувларни ўзгартириш, ўчириш, қўшиш ва улардан нусха кўчириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |