5.5. Таянч нуқталарни танлаш ва уларнинг координаталарини
аниқлаш
Таянч нуқталар сифатида топографик тур чизиқларининг кесишган жойи, ерлардан фойдаланиш чегараларининг бурилиш нуқталари, ѐки нуқта шартли белгиси билан ифодаланган аҳоли яшайдиган жойлар белгиси қабул қилиниши мумкин.
"Назорат нуқтасини қўшиш" "Добавить контрольную точку" диалоги пайдо бўлади. Ушбу диалогда юқорида келтирилган усулларнинг биридан фойдаланиб, нуқтанинг аниқланган координаталари ЭҲМ хотирасига киритилади. Тасвирда назорат нуқталари рақамланади. "ОК" ни босиб, бошқа нуқта учун иш яна шундай тартибда қайтарилади. Кўрсатилган таянч нуқталар сони 4 тадан кам бўлмаслиги керак (5.9 ва 5.10-расмлар).
5.9-расм. Таянч нуқталар географик
координаталарини танлаш жараѐни
5.10-расм. Таянч нуқталар тўғри
бурчакли координаталарини танлаш жараѐни
Эслатма: Кўриш ойнасидаги тасвирнинг масштаби "+" ва "-" тугмалари орқали ўзгартирилади. Масштабни катталаштириб, таянч нуқталарини катта аниқликда белгилашга эришиш мумкин. Растрли тасвир "айлантириш чизғичи" (линейка прокрутки) ѐрдамида ҳаракатлантирилади.
Агар таянч нуқталар координатасига ўзгартиришлар киритилиши керак бўлса (рўйхатга олишнинг жуда катта хатолиги туфайли), тасвирни "Рўйхатга олиш" "Регистрация изображения" диалогини юқори қисмидаги нуқта ҳақида (тўғрисида) ѐзувни танлаб, растрдан бошқа нуқта танланади ѐки танланган нуқтанинг географик координаталарини аниқлаш қайта бажарилади. Агар таянч нуқталар пухта, бежирим қилиб, жойлаштирилган бўлса, MapInfo растрни ѐйилтирмасдан ва бурмасдан кўрсатади. Векторли маълумотлар қўшилганда MapInfo растр ва вектор қатламларининг ўзаро тўғри жойлашишини таъминлайди.
Растрланган тасвирни бир марта рўйхатлаган маъқул, чунки кейинги марта растрли тасвир файли MapInfoнинг исталган бошқа жадваллари каби очилади.
Рўйхатланган растрли тасвирни очиш учун:
1. "Жадвални очинг" "Открыть таблицу" файлини танланг.
2. Диалогда кўринган рўйхатдан ТАВ-файл (рўйхатланиш жараѐнида таянч нуқталарга эгали файл) жадвалини танланг (масалан: <Ўзбекистон ТАВ > ѐки < Самарқанд tab>ни)
3. Жадвал турини ўзгартиришсиз қолдиринг, чунки картага ѐзиш вақтида MapInfo (ТАВ-файл) ўз жадвалларини ўқишга қулай бўлган файл шаклда яратган эди.
4. "Очилсин" "Открыть" ни босинг. MapInfo растрланган тасвирга эга бўлган жадвалларни очади ва уни монитор ойнасида кўрсатади.
Эслатма: Агар "Очилсин" "Открыть" тугмасини босганда монитор экранида растрли тасвир кўринмаса, "Қатламларни бошқариш" диалогига кириб "Жиҳозлаш" "Оформление" ѐзувига стрелкани келтириб, сичқонча тугмасини босиб, монитор ойнасидаги "Чегарада кўрсатиш" "Показывать в пределах" байроқчасини олиб ташлаш керак.
Координаталар тизимида метрларни ўрнатиш учун, масофаларни километрларда, майдонларни эса кв. км ларда ўлчаш зарур. Бунинг учун "Карта — Режимлар" "Карта — Режимы" менюсига кирилади ва диалогнинг керакли жойларида параметрларнинг кўсаткичлари белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |