5.4. MapInfo дастурида карта тузиш ишларини бошлаш йўллари
MapInfo дастурида ишни бошлаш учун
MapInfo иконасини сичқонча тугмасини 2 марта таъкидлаб кўрсатиш керак (5.3-расм).
5.3-расм. MapInfo даструрининг иконаси
Бир неча секунддан сўнг ―Сеанс бошланиши‖ ―Начало сеанса‖ диалоги пайдо бўлиб, унда Сиздан сеансни нимадан бошлаш керак эканлиги сўралади (5.4-расм).
Агар Сиз MapInfo билан аввал ишлаган бўлсангиз, сўнгги сеансгача бўлган шакл ҳолатини тиклашингиз мумкин. Бунинг учун "Аввалги сеансни тикланг" "Восстановить прошлый сеанс" ѐки яна ҳам охирги фойдаланган ―Аввалги иш тўплами" "Предыдущий Рабочий набор" ѐки бошқа ―Иш тўплами‖ "Рабочий набор" ни очишингиз мумкин. Агар Сиз MapInfo билан биринчи марта ишлаѐтган бўлсангиз, "Жадвални" "Таблицу" шаклни танлашингиз керак. Янги ГИС дастурини тузишда ҳам "Жадвал" "Таблица" ни танлашингиз керак (5.4-расм).
5.4-расм. MapInfo дастурида ишни бошлаш диалоги
Иш бошланишида "Жадвални очиш" "Открыть таблицу" диалоги пайдо бўлади (5.5-расм). Олинган вазифага мувофиқ растрли тасвир сақланадиган папкага мурожаат қилиш зарур. Диалогда "Файл тури — растр‖ "Тип файла — растр" ва "Тасвилаш — фаол картада‖ "Представление — В активной карте" танланади. Монитор экранида вилоят ѐки хўжалик корхонасига тегишли растрли тасвир кўринади.
5.5-
расм.
Растрли
тасвирлар билан ишаш
5.6 – расм. Растрни рўйхатга олиш диалоги
Растрли тасвир файлини очаѐтиб "Тасвирни рўйхатга олиш" ―
Регистрация изображения‖ деб аталган амални бажаришни назарда тутиш зарур. Рўйхатга олинмаган растрли тасвир
MapInfo шартли координата тизимидан ифодаланиб, кўриш учунгина хизмат қилади. Бундай тасвирни билан ишлаш жараѐни шу услубий қўлланмада кўзда тутилмаган ва шунинг учун унинг баѐни ҳам келтирилмади.
Растрли файл танланиб "Очилсин"
"Открыть" тугмасини босилгандан сўнг, "Рўйхатга олиш"
"Регистрировать" жавобини бериш керак (5.6-расм.).
―Тасвирни рўйхатга олиш‖
"Регистрация изображения" диалогида таянч нуқталарнинг (
MapInfo ибораси билан — назорат нуқталари) географик координаталарини градусда (0,001 аниқликкача) ѐки уларнинг тўғри бурчакли координаталарини бериш керак. Бунинг учун "Проекция" тугмасини босиш ва "Проекцияни танлаш"
"Выбор проекции" диалогида биринчи ҳолат учун "Узоқлик / кенглик"
"Долгота / широта" (5.7-расм) иккинчи ҳолат учун "План — чизма"
"План — схема" (метрлар) қатори кўрсатилади (5.8-расм).
Агар бирор районнинг 1:50 000 масштабли мавзули картаси тузилаѐтган бўлса, растрли тасвирдаги таянч нуқталарнинг координаталарини аниқлаш учун топографик картадан фойдаланилади ва у орқали растрни таянч нуқталарининг координаталари аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: