Қўлланиладиган соҳалари – геоахборот маьлумотлар базасини ташкил этиш, база ҳолатини мунтазам кузатиб бориш, бошқариш ишларини ўрта ҳажмдан то жуда катта ҳажмгача олиб бориш, соҳалар учун ихтисослашган ГИСларни ҳосил қилиш, фазовий тахлилни бажариш, мавзули карталаштириш ишларини олиб бориш, аэрокосмик суратларни қайта ишлаш, топологик тахлил, карталарни нашрга тайѐрлаш, кадастр ишларини юритиш, худудларни бошқариш, экология, мухандислик коммуникацияси, телекоммуникация, транспорт, қазиб олувчи ва қайта ишловчи саноат, ҳарбий соҳалар, тижорат ишларини ривожлантириш ва маркетинг тадқиқотини олиб бориш, сиѐсий тадқиқотларда ва бошқаларда.
Тизимнинг таркиби қуйидаги иловаларни ўз ичига олади: MGE basic Nucleus – MGE оиласига кирувчи барча воситалар учун асосли ядро ҳисобланади; ГИС ва картографик иловалар учун ГИС-лойиҳани бошқариб боришни функционал таьминлайди; маълумотлар базасига мурожаат этиш ва маьлумотларни тасвирлаш; картографик проекциялар ва координаталар тизимидан фойдаланиш кабиларни бажаради. MGE Basic Adminstrator - маьлумотлар базасини бошқариш қурилмаси; ГИС-лойиҳа таркибини белгилаш ва маьлумотлар базасини бирлаштиришни бажаради. MGE Base
Mapper - фазовий ва атрубутивли маьлумотларни автоматлашган ва қўл ѐрдамида йиғиш модули. MGE Analyst – фазовий тахлил воситаси бўлиб, у МБ орқали берилган мураккаб саволларга жавоб топиш ва ишлашни таъминловчи, типология муносабатларни тахлил қилиш ва натижаларни ифодалаш; буферли зоналарни тузиш; фазовий контурларни мақсадли жойлаш; мавзули карталарни тузиш, типологик таркибли геомаълумотларни тасвирлаш, матнли ҳисоботларни ўзида тасвирлайди; 1/RAS С – оқ-қора, рангли ва рангли индексли аэрокосмик суратларни ва растрли карталарни қайта ишлаш – тасвирнинг шаклини тузатиш ишларини бажариш; спектрларни қайта ишлаш ва тахлил қилиш; растрларни бир-бирига қўшиш, кесиш; тасвирнинг сифатини аниқлаш; фотопланларни монтаж қилиш; монитор экранида векторлаш ишини бажариш; растрли-векторли тасвир устида иш олиб бориш ва нашр қилишни бажаради; MGE Map Finisher – ГИС маълумотлар базасидаги ахборотлар ѐрдамида ўта юқори сифатли картогрфик маҳсулотларни яратади; WYSIWIG орқали картографик белгиларни ишлаб чиқишни автоматлаштириш, картанинг ташқи рамкасини жиҳозлаш, қирқим карталарни жойлаштириш, легендани ишлаб чиқиш ва барча маълумотларни нашр қилиш; MGE Gird Generation – векторли кўринишга эга бўлган картографик турни ва ташқи рамкани жиҳозлашни таъминлаш воситаси; MGE Clean Tool Kit – векторли типологик мазмунли карталарни текшириш ва автоматик тўғрилашга мўлжалланган 3 та турдаги иловалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |