Эслатма: "Рўйхатлар" "Список" ва "Карта" “Карты" дарчалари ўзаро
боғлиқ: картадаги векторга
“Рўйхат” "Список"
қаторининг биттаси мос
келади. Агар ѐзув ўчирилса
картада ҳам тегишли тасвир
ўчирилади. Сичқон ѐрдамида
рўйхатдаги бирор бир объект
белгиланса "Картада" ушбу
объект ҳам ѐритилади.
"Рўйхатдаги" "В списке" растрли тасвирни рақамлашда бўш (ахборотсиз) қаторлар ва фақат битта устун (косметик қатламини рақамлашни бажаришда) ҳосил қилинади.
6.3-расм. Маълумотлар базаси диалоги
Маълумотлар базасини тўлдириш ва мавзули картани яратиш учун "Рўйхат" "Список" структурасини олинган буюртмага мос равишда ўзгартириш керак. Масалан, "Чегаралар" қатлами учун майдончалар ажратилиб, район номи, ҳар бир маъмурий район учун эса ҳайдаладиган ерлар майдони, қишлок хўжалик ерлари таркиби, шудгорланганлик даражаси (яъни районнинг қишлок хўжалиги экинлари умумий майдонларидан ҳайдалган ерлар улуши); "Аҳоли яшаш жойлари" қатлами учун - аҳоли яшаш жойларининг номи, улардаги аҳолининг сони берилиши мумкин. "Тупроқларнинг сифати‖ қатлами учун – индекс кўрсаткичи, ўғит тури ва солиш меъѐри, тупроқнинг сув-ҳаво режими, тупроқ унумдорлиги, алмашлаб экиш майдони рақами, майдоннинг нишаблиги ва бошқа маълумотлар берилади. Жадвал таркибини ўзгартириш йўллари 6.3-расмда келтирилган.
Бундай диалогга "Жадвал‖ ”Таблица” →‖Ўзгартириш" ”Изменить” → "Қайта қуриш" “Перестроить” менюси орқали чиқилади. Сўнгра таркиби ўзгартирилиши керак бўлган жадвал номи танланади. ―Маълумотлар турларини қўшиш‖ "Добавить поле", ―Уларни ўчириш‖ "Удалить поле" тугмаси орқали амалга оширилади. ―Маълумотлар турларини изоҳлаш‖ "Описание поля" диалогида бажарилади.
"Индекс‖ майдонида байроқчаларни ўрнатиш зарур (сўровлар ва
объектлар билан боғлиқ бошқа муолажаларни амалга ошириш учун). 6.3-
расмнинг юқори қисмида жадвалнинг таркиби ўзгартиргандан кейинги ―Рўйҳат‖ дарчаси кўрсатилган.
Эслатма. Берилган майдонларнинг матнлари типларини MapInfo "Маълумотномасидан" "В справочнике" топилади.
―ОК‖ ни босгач, "Рўйҳат" ва "Карта" дарчалари биргаликда ѐпилади. Бундай вақтда MapInfo дастури жадвал таркибини ўзгартиришга киришган бўлади. Яна ушбу қатламни тиклаш учун ―Қатламларни бошқариш‖ "Управление слоями" дарчасига кириб, ―Қўшиш‖ “Добавить” командаси орқали ушбу қатламни бошқа қатламлар қаторига қўшиш зарур.
Эслатма. "Қатламни бошқариш" ва унга мос "Карталар" дарчаларидаги қатламлар жойлашишини "Қатламли пирог" "Слоѐный пирог" кўринишига мос шаклда тасаввур қилиш мумкин — энг пастда растрли қатлам жойлашган (тиниқ оқ растрлардан ташқари), ундан баландда чегаралар, кейин эса гидрография, йўллар, аҳоли яшаш жойлари, ѐзувлар (агар улар алоҳида қатламга чиқарилган бўлмаса) ва ҳ.к. мавзули қатламлар қўйилган вазифага биноан жойлашган бўлиши керак.
Жадвалга ахборотларни киритишнинг бир қанча усуллари мавжуд. Маълумотлар базасини ташқи манбаларидан импорт қилиш, автоматик услубда ахборотларни киритиш (майдонлар, чизиқлар узунлиги ва координаталарини), бевосита қўлда ѐзиш билан амалга ошириш ҳам мумкин, яъни автоматик киритишни қўлда бажариш ҳам мумкин. Қуйида бу жараѐнни кўриб чиқамиз.
6.4- расм. Картадаги объектга мавзули ахборот бериш усули
Маълумотларни ЭҲМ хотирасига қўлда киритиш: а) маълумотларни бевосита жадвал кўринишида (яъни Exsel дагидек) киритиш учун "Жадвални" "Таблицу" → "Рўйҳатлар" "Списки" дарчасини кўрсатиш зарур; б) "Карта" дарчасига ўтиб, қуроллар панелидаги "Ахборот" "Информация" тугмасини танлаш ва курсор стрелкаси билан картадаги ахборот киритилаѐтган объектни кўрсатиш керак (6.4-расм).
Автоматик равишда жадвалга маълумотларни киритиш. Ушбу услуб одатда картадаги кўплаб объектлар бўйича (участкалар юзаси, йўллар узунлиги, ердан фойдаланишда бурилиш бурчаклари кординаталари ва бошқалар) маълумотларни ЭҲМ хотирасига жойлашда, шунингдек қатор ностандарт саволларга жавоб беришда, масалан, типик бўз тупроқлар майдонлари, трансформацияланувчи экинларнинг умумий майдони ва бошқалар хақидаги маълумотларни киритиш зарур бўлганда қўлланилади. Бунинг учун сўровнинг махсус услуби (SQL) дан фойдаланилади. Бу усул билан ишлаш қўлланмада баѐн этилмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |