4-БОБ. ГЕОГРАФИК АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИНИ ТАНЛАШ
4.1. Ҳорижий ГИСларнинг қисқача тавсифлари
Ҳозирги вақтда жаҳонда кўплаб ГИСлар ишлаб чиқилган, лекин уларнинг имкониятлари бир хилда эмас. Замонавий ГИСларни учта йирик гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳга исталган карталарни яратиш имконини берувчи, кучли ривожланган, ҳужжатлаштирилган ва турли хусусиятли маълумотларни компьютерга киритиш воситаларига эга бўлган (дегитайзерлар, сканерлардан тортиб то космик тасвирларга ишлов беришгача), жуда катта ҳажмли ахборотларга ишлов берувчи ва қуввати анча катта ишчи станцияларни, ѐки жуда катта қувватли шахсий компьютерларга ва тармоқли компьютер тизимларига ўрнатилган дастурларни келтириш мумкин. Бундай тоифали ГИСларнинг ѐрқин вакиллари - INTERGRAPH, PROGIS ва ESRI ҳисобланади. Бу тизимлар (GEOMEDIA, MGE, ArcInfo ва ҳ.к.) универсал бўлиб, улардан турли соҳаларда самарали фойдланиш имкони бор.
Иккинчи гуруҳга шахсий уй компьютерларига ўрнатилган ГИСларни киритиш мумкин, улар юқорида келтирилган тизимларга қараганда бироз камроқ имкониятларга эга бўлсада, биринчи навбатда илмий ва амалий-бошқариш масалаларини ечишга мўлжалланган. Бу тизимларда тасвирнинг сифатига, ишланаѐтган маълумотлар ҳажмига, маълумотлар муҳофазасига ва уларни сақлашга қатьий талаблар қўйилмайди. Бу тизимлар кўпчилик корхоналарда, ташкилотларда ва исталган кичик офисларда ишлатилиши мумкин. Бундай тизимларнинг асосий вакилларидан MapInfo, AtlasGIS, ArcView ва бошқаларни мисол келтирса бўлади.
Бу тоифали тизимларда йирик ГИСларнинг (INTERGRAPH ва бошқалар) фойдаланувчига мос келадиган версияси ишлатилади. Бошида бу йирик тизимлар қувватли графикли станциялар учун яратилган, уларни камроқ қувватли, хотираси чекланган ва ишлаш тезлиги паст шахсий компьютерларга ўтказиш назарда тутилмаган. Шунга қарамасдан бундай дастурлар шахсий компьютерларга ўрнатилмоқда. Албатта, дастурнинг ишлаш тезлиги секин, тасвир сифати яхши эмас, бошқа зарур имкониятлари ҳам йўқ. Лекин бу дастурларда ишончли бир ютуқ бор - у ҳам бўлса, ишчи станциялардагидек ўхшаш версиялари билан мос келишлигини ишлаб чиқарувчи фирмалар томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлашидир.
Учинчи гуруҳга шахсий уй ва маълумотномали мақсадларда фойдаланиладиган ГИС тизимлари киритилади. Бундай ГИСлар ―ѐпиқ‖ хусусиятга эга бўлиб, фойдаланувчи томонидан маълумотларга ѐки тизимга катта ўзгартиришлар киритишга йўл берилмайди,
ѐки кам ўзгартириш киритиш имкониятини берилади. Масалан, маълумотлар базасидаги ѐзувларни тахрир қилиш ѐки янги ѐзувларни киритиш мумкин эмас. Бу ГИСлар анча арзон бўлиб, шахсий компьютерлардан жуда кам имкониятларни талаб қилади.
Замонавий ГИС тизимини тадқиқот учун танлашда фойдаланувчи томонидан қуйидагиларга эътибор қаратилади: ГИСлар ѐрдамида қандай масалалар ҳал этилиши кераклигига, оқибатда қандай натижа олиниши кутилаѐтганлигига, ишланаѐтган маълумот ҳажмининг катталигига, ҳал этилаѐтган масалаларнинг долзарблигига, уларни ҳал этиш учун қандай ѐндашилиб, қанчалик даражада сезиларли натижаларни олишга.
Хорижий ГИС тизимларининг айримлари устида тўхталамиз. Ҳозирги пайтда жаҳонда кўплаб ГИСлар мавжуд бўлиб, уларнинг мақсади турлича: айримлари маълум бир соҳада ишлашга йўналтирилган бўлса, бошқалари тармоқ тизимида ишлатилишга мўлжалланган. Қуйидаги шархда биз ўрта масштабли мавзули карталарни тузиш учун етарли даражада мос келадаган ГИСларни таърифлашга ҳаракат қилдик.
ArcInfo
Ҳужжатли маълумотлари: Ишлаб чиқувчи – ESRI, Inc. (АҚШ). Биринчи
версиясининг ишга туширилган вақти – 1982 й. Ҳозирги версияси номери – 8.0.2. 2000 йилдан бошлаб бугунги кунгача компьютерларга 350 000 та дастурлар ўрнатилган. Сўнгги версияси ишлайдиган платформа - Windows NT, UNIX (Solaris Digital, UNIX AJX ва ҳ.к.), етказиб берувчи фирма - ―Дата+‖.
Do'stlaringiz bilan baham: |