Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта ма



Download 9,21 Mb.
bet12/56
Sana22.02.2022
Hajmi9,21 Mb.
#90793
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   56
Bog'liq
geoaxborot tizimi va texnologiyalari

3.4.Ахборотни сақлаш тизими (блоки). Маьлумотлар базаси. Маьлумотлар базасининг графикли ва атрибутли шакли

Ҳар бир географик ахборот тизимининг асосий негизини маьлумотлар базаси (МБ) ташкил этади. Маьлумотлар базаси деганда обьектнинг ҳолатини, унинг хоссалари ва бошқа обьектлар билан ўзаро муносабатларини акс эттирувчи маьлумотларнинг номланган тўплами ҳамда бу маьлумотлар базасини юритиш учун зарур бўлган техник ва дастурли воситаларнинг комплекси тушунилади. Умумий маьнода маьлумотлар базаси - бу махсус ташкил этилган ѐзув ва файллар тўпламидир. ГИСнинг МБсида, масалан, обьектнинг номи, у жойлашган вилоят ѐки шаҳар, у ҳақида жой картаси, обьектнинг иқтисодий географик ва бошқа кўрсаткичлари сақланиши мумкин.


МБнинг иерархик, тармоқли ва реляцион моделлари фарқланади. Иерархик маълумотлар базаси моделида ахборотлар қатъий қарамлик бўйича ѐзилади. Бундай таркибга эга маьлумотларни сақлаш қуйидаги расмда келтирилган модель ѐрдамида яхши тушунилиши мумкин (3.15-расм).

3.15-расм. Маълумотлар базаси иерархик модели чизмаси

Маьлумотларнинг тармоқли базасидан ахборотларнинг таркиби оддийга нисбатан анча мураккаб бўлганида фойдаланилади. Маьлумотларнинг тармоқли ва иерархик базалари жуда аниқ қўйилган муносабатлар тўпламидан иборат бўлади, шунинг учун маълумотлар таркибини дастлаб танлаш зарур (3.16-расм).
Маьлумотлар базаси таркибига ўзгариш киритиш маьлумотлар базасини қайта қуришни англатади. Бирор бир зарур саволга жавоб олиш учун эса махсус дастур ѐзишга тўғри келади. Фойдаланувчиларнинг саволларига жавоб бериш учун баъзан хафталаб, ойлаб вақт талаб қилинади, натижада маълумотлар ўз долзарблигини йўқотади.





3.16-расм. Маълумотлар базаси иерахик моделида тасвирлаш


Иерархик ва тармоқли моделларининг камчиликлари маьлумотларнинг янги - реляцион модели пайдо бўлишига сабаб бўлди. Реляцион модель МБ таркибини соддалаштиришга қаратилган. Унда ҳамма маьлумотлар қатор ва устунлардан иборат бўлган содда жадваллар кўринишига келтирилади. Маълумотлар базасининг ҳар бир жадвалига махсус ном берилади. Ҳар бир горизонтал қаторнинг алоҳида физик мохияти мавжуд, масалан, бирор бир маьмурий худуд. Картада у алоҳидаги махсус графикли обьект бўлиши мумкин. Жадвалнинг барча N - қаторларида вилоятнинг шунча M – худуди ифодаланади, яъни жадвалнинг ҳар бир қатори ушбу худудга тегишли маълумотни ўзида жамлайди.


Жадвалнинг ҳар бир устунида жойлашган рақамларнинг барчаси бир турга тегишли маьлумотлар ҳисобланади. Масалан, район маркази устунида фақат сўзлар бўлса, майдон устунида ўнлик сонлар, ID устунидаги бутун сонлар фойдаланувчилар томонидан ўрнатилган обьектларнинг кодини билдиради. Жадваллараро алоқа ҳошиялар бўйича амалга оширилади (1- жадвал).
1-жадвал



ID

Районлар

Маркази

Объект
коди










Бекабод
Бўка
Бўстонлиқ
...........

Зафар
Бўка
Ғазалкент
..............
















д

115

55.9



Район
майдони,
минг га

Аҳоли
сони, минг
киши

1
2
3
...

15 Қуйи
Чирчиқ

Дўстобо

101
102
103
.....

75.6
59
493
......






3.17-расм. Концептул маълумотлар модели

Ҳар бир жадвал ўзига тегишли олдиндан маьлум даражада номланган устунлар тўпламига эга. Жадвал ҳошиялари одатда обьектлар атрибутларига мос келади, жадвалда қаторлар сонлари чекланмаган, ҳар бир ѐзув бирор-бир обьект ҳақидаги ахборотларни ўзида мужассамлайди.
Ҳозирги кунда маьлумотларнинг реляцион базаси ахборотни сақлаш учун оммобоп бўлган модель ҳисобланади, чунки у ўзида тасвирни кўргазмали тасвирлашни, улар билан ишлашни маълум даражада соддалаштиришни таьминлайди.
Картографияда ГИСдан фойдаланишда, маълумотлар базасининг реляцион моделида икки туркум маълумотлар сақланади – графикли ва атрибутли (мазмунли). Маълумотларнинг графикли базасида картанинг графикли ѐки ўлчамли асоси рақам кўринишида сақланади. Маълумотларнинг мазмунли базасида эса картанинг мазмуни ва картага

тўғридан-тўғри киритилиши мумкин бўлмаган фазовий маълумотларга тегишли қўшимча ахборотлар сақланади. Уларга объектнинг сифати тавсифини ифодаловчи минтақанинг матни киради, объект атрибутларини ўз ичига олган жадвал атрибутив жадвал дейилади.


Картографик атрибутив ахборот - бу объект ѐки ҳодисаларнинг миқдор ва сифат жиҳатдан тавсифи ҳақидаги рақамли ѐки матн – графикли кўринишидаги ахборотлардир. Масалан, қишлоқ хўжалик экинларини ифодалайдиган атрибутларни қуйидагича бериш мумкин (2-жадвал).
Худди шундай қилиб шаҳарлар бўйича аҳоли сони, театрлар, концерт заллари, автомобиль ва алоқа йўллари узунлиги маълумотларини жадвалда тўплаш, районлар бўйича эса унинг умумий майдони, ерлардан фойдаланувчилар сони, корхона ходимларининг исми-шарифи, жинси, ѐши, иш стажи, ойлик маоши ва ҳ.к. ҳақидаги маълумотларни сақлаш учун атрибутив жадваллар ишлатилади.
ГИСда маълумотларни сақлашдан ташқари, уларни тасвирлаш ва таърифлаш учун маълумотлар базасини бошқарадиган махсус тизимли дастурлар ҳам мавжуд. Маълумотлар базасини бошқариш тизимидан фойдаланиш жараѐнида ахборотларни қидириш, танлаш, бир-бирига қўшиш ва хатоликларни тузатиш ишларини бажариш мумкин. Бу модуль янги атрибутив жадваллар тузиш, уларни тўлдириш ва карта билан боғлаш имконини ҳам беради.

2-жадвал


Атрибут Моҳияти
Объектнинг таснифи бўйича
коди













1256

Экин ерлар

1. Ботқоқли
2. Суғориладиган
3. Мавсумий суғориладиган
4. Қуриқ ерлар

Маданийлашганлиги

1. Ўта маданийлашган
2. Кам маданийлашган
3. Ташландиқ ерлар

Майдони

25 га




Периметри 6428 м
Афсуски, базани қайта қуриш ишларини барча ГИСларда ҳам бажариб бўлмайди. Масалан, ArcView дастурида маълумотлар базаси тузилгандан кейин, унга бирор-бир оддий жадвал устунини қўшиш ва ўзгартириш мумкин эмас. Бундай вақтда фойдаланувчи маълумотлар келтирилган жадвал устунини бошқа кўринишда сақлаши ва тузиши зарур.
MapInfo ГИСида рақамлаш босқичининг ўзида ихтиѐрий нуқтанинг координаталари кўрсатилган, фойдаланувчидан яширин ҳолатда автоматик равишда икки устунли жадвал ҳосил қилинади: идентификатор ва нуқтанинг координаталари ѐзилган жадвал. Бундай маълумотларни сақлаш жараѐнида тизим бошқа графикли объектларга ва атрибутив маълумотларга жадваллар тузади.
Жадвалларга ўзгартиришлар бевосита MapInfo билан ишлаш жараѐнида киритилиши мумкин. Жадвалларга устун қўшиш ѐки олиб ташлаш, уларнинг жойлашиш тартибини, номини, туркумини ва ўлчамини ўзгартирса бўлади. Бу жадвал ва файлларнинг мазмуни, улар билан ишлаш тартиби ҳақида кейинги бўлимларда сўз юритилади.
Шуни таъкидлаш жоизки, графикли объектлар ўзича, атрибутивлар ўзича фаолият кўрсатади, деб тушунмаслик керак, аксинча, интеграция шу даражага етдики, графикли объект жисмоний жиҳатдан атрибутив жадвалнинг бир устуни бўлиб, бошқа кўплаб устунлар эса амалда маълумотлар базаси жадвалида кўринмайди, лекин автоматик равишда кузатилаѐтган объектнинг географик кўрсаткичларини (узунлигини, периметрини, юзасини ва ҳ.к.) ифодалайди.
Маълумотларнинг атрибутив базалари турли объектларни ҳар хил ифодалаб қолмасдан, балки фазоли талабларни бажаришда атрибутив объектни аниқроқ фарқлашга ѐрдам беради – энг оддий ҳолда биз картадаги объектни белгиласак, у ҳақида тўлиқ маълумотларни (тартиб рақамини, исмини, ѐки номини, ўлчамини ва ҳ.к.) олишимиз мумкин. Атрибутив жадваллар орқали картадаги объектлар ҳақида керакли ахборотни олишни

ташкил этиш мумкин, чунки объектларни фарқлаш - уларнинг атрибутив ѐзувларини бир-биридан ажратиш билан боғлиқлиги аввалдан маълум.


Исталган ГИСда атрибутив маълумотлар базасига мурожаат этса бўлади. Бу иш икки усулда - SQL сўров тили орқали ѐки QBE намуна шакли бўйича. Барча объектлар ва уларнинг соддалашган кўрсаткичлари ўзининг тартиб рақамига ѐки кодига эга бўлиши керак. Улар ѐрдамида график маълумотларга тегишли мазмун берилиши мумкин. Идентификаторлардан фойдаланиш картографик тасвирни кўриш ва уни тахлил қилишда катта имкониятлар яратади. Фойдаланувчи объектни кўрсатса, масалан, курсор билан, унда дастур объектнинг фарқловчисини ўзи аниқлайди, объектга тегишли битта ѐки бир нечта маълумотлар базасини топади ва аксинча, дастур маълумотлар базасига кўра графикли объектнинг ўрнини топиши мумкин (3.18-расм, 3- жадвал).
Соддалашган графикли объектлар аслида координаталар жуфтлиги каби ѐзилади, яъни Х, Y. Айлана ва эгрилар синиқ чизиқлар билан тасвирланади. Тўғри чизиқ икки жуфт координаталар билан ифодаланади, майдонли юза эса координаталар жуфтлиги серияси билан компьютер хотирасига жойланади.


3.18-расм. Тошкент вилояти маъмурий картаси

ГИС даги графикли ва атрибутивли маълумотлар базалари орасидаги


боғлиқлик
3-жадвал
Районлар
номи






















Қишлоқ
аҳолиси,
минг
киши

Бекобод




1








Бўка




2








Бўстонлиқ




3








Паркент




7








.............



















ID Аҳоли
пунктлари
сони

Майдони,
минг га

Аҳоли
сони,
минг
киши

Шаҳар
аҳолиси,
минг
киши

Шуни таъкидлаш жоизки, контурнинг охирги нуқтаси координатаси унинг биринчи нуқтаси координатаси билан бир хил бўлиши керак, акс ҳолда контур ѐпилмайди. Лекин маълумотлар базасидаги ихтиѐрий объектнинг графикли ва атрибутив маълумотлари ўхшаш бўлса ҳам, реал борлиқнинг карта кўринишидан у анча узоқ. Фазовий объектлар тўғрисидаги бир қанча рақамли маълумотлар жойнинг рақамли моделини ҳосил қилади, объектнинг ўрни (координаталари), хоссалари тўплами ва атрибутлари таснифини беради.


Download 9,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish