Ўзбекистон Республикаси Олий ва махсус ўрта таълим вазирлиги олий ўқув юртларининг талабалари учун дарслик сифатида тавсия этган


АМИНОАЛЬДЕГИД СМОЛАЛАР АМИНОПЛАСТЛАР



Download 8,53 Mb.
bet140/155
Sana09.04.2022
Hajmi8,53 Mb.
#540075
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   155
Bog'liq
01. kirish

АМИНОАЛЬДЕГИД СМОЛАЛАР АМИНОПЛАСТЛАР
Аминоальдегид смолаларга мочевина формальдегид ва меламин-формальдегид смолалар, уларнинг биргаликда конденсацияланиш маҳсулотлари, шунингдек, анилин-формальдегид-смолалар киради. Улар термореактив смолалар жумласидан, бўлиб, суюқланувчан ва эрувчан ҳолатдан суюқланмайдиган ва эримайдиган фазовий полимерга айлана олади. Умумий номи карбамид смолалар деб аталадиган мочевина формальдегид ва меламинформальдегид смолалар ҳамда улар асосида олинадиган пластмассалар — аминопластлар техник аҳамиятга эга. Қуйида шулар бйлан танишиб чиқамиз. Аминопластлар ўзининг физик-механик хоссалари ва поликонденсатланишда ҳосил бўлган оралиқ ва охирги маҳсулотларнинг тузилиши бўйича кўп жиҳатдан фенопластларга ўхшайди. Бу пластикларнинг ишлатилиш соҳалари ва уларни қайта ишлашдаги технологик процесслар ҳам анча ўхшашдир.
Аминопластлар рангсиз ва ёруғлик таъсирига чидамли, сув таъсирида заҳарловчи моддалар ажратиб чиқаради. Мочевина-формальдегид ва меламин-формальдегид смолалар ишлаб чи- қаришда мочевина асосий хом ашё бўлиб хизмат қилади.
Мочевина (карбамид СО NН2)2—кристалл ҳолатдаги рангсиз модда, сувда яхши эрийди. Яқин вақтларгача мочевина цианамид усули билан ишлаб чиқарилар эди. Бу усул кальций цианамидни углерод (IV) - оксид ёрдамида парчалашга асосланган:

Бу усул жуда оддий бўлишига қарамай, кальций цианамидиинг нархи жуда қиммат бўлгани учун йирик саноат миқёсида жорий қилиш қийин. Бундан ташқари, мочевинанинг, жуда суюлтирилган эритмаларига ишлов бериш кўп энергия сарф қилишни талаб этади. Ҳозирги вақтда саноатда мочевина аммиак билан карбонат кислотадан синтез қилиб олинади. Бу усулни 1870 йилда рус химиги А. И. Базаров кашф этган ва техника мақсадларида биринчи марта 1920 йилда фойдаланилган. Мочевинани аммиак ва углерод (IV)-оксиддан синтез қилиш икки босқичда боради:


Аммиак ва карбонат ангидрид (айниқса, улар табиий газ- дан, метан билан углерод (П)-оксидни конверсиялаб олинса) мочевинага нисбатан арзонрок туради. Карбамид — оқ рангли кристалл ҳолатдаги қаттиқ модда. Карбамиднинг асосий физик-кимёвий хоссалари қуйидагича: молекуляр оғирлиги 60,06; солиштирма оғирлиги 20°С да 1,335 г/см3, кристалл ҳолатдаги карбамиднинг тўкма оғирлиги 0,52—0,64 г/см3; гранулаланган карбамиднинг тўкма оғирлиги 0,7—0,8 г/см3; суюқланиш ҳароратси 132°С; 19°С да сувда эриш иссиқлиги 60,08 ккал/кг. Карбамид сув, спирт ва суюқ аммиакда яхши эрийди; эфир, бензол ва метанолда ёмон эрийди. Сувнинг ҳароратси кўтарилиши билан карбамиднинг эрувчанлиги ортади. Халқ хўжалигида кенг кўламда карбамид-- смолалар ва улар асосида олинган аминопластлар лак, елим, қуйма буюм бўёклари, сунъий толалар, азотли қимматли ўғит, қора мол учун ем сифатида ва бошка мақсадларда ишлатилади. Меламин (2, 4, 6-триамино—1,3, 5-триазин) С3Н6М6 — кристалл ҳолатдаги оқ кукун, унинг структура формуласи қуйидагича:

Саноатда у дициандиамид 3(Н2СН)2  2С3Н6М6 дан 500°С ҳарорат ва 150—200 атм босим остида олинади. Меламинни 350—500°С ҳарорат ва 400 атм чамаси босим остида мочевинадан олиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқдир.
6СО(NН2)2  С3Н6N6+6NН3+2СО2
Меламин суюқ аммиакда, ўювчи натрий ва ўювчи калий вритмаларида яхши эрийди, сувда ёмонроқ, эфир ва бошқа органик эритувчиларда жуда ёмон эрийди, Пластмасса, лак, елим ишлаб чиқаришда, тўқимачилик саноатида, қоғоз, ошловчи моддалар ва бошқа маҳсулотлар олишда ишлатилади.
Мочевина-формальдегид смолалар мочевинанинг формальдегид билан реакцияга киришиши натижасида хосил бўлади. Бунда аввал мочевинанинг моно – ёки диметилол хосилалари олинади:

Сўнгра монометилолмочевинадан смолалар ҳоснл бўлади.
Диметилолмочевинадан чизиқсимон ва циклик звеноли смолалар олинади. Чизиқсимон тузилган смолалар ҳосил бўлишини қуйидаги тенглама орқали ифодалаш мумкин:

Мочевина-формальдегид смолалар кучсиз ишқорий, нейтрал ва кучсиз кислотали муҳитда турли ҳароратларда (20— 100°С), конденсирловчи моддалар иштирокида олиниши мумкин. Реакция вақтида сувни қисман ёки бутунлай чиқариб юбориш лозим. Мочевина ва формалиндан саноатда конденсацион эритмалар, смолаларнинг эритмалари ва қуруқ смолалар тайёрланади. Смолалар ишлаб чиқариладиган реакторлар зангламайдиган пўлатдан ясалади. Буғларни конденсациялаш, ва реакторга қайтариш учун реакторга совитгич уланади. Реакция аралашмаси, кўпинча, сийраклаштирилган босимда сувсизлантирилади. Шунинг учун аралашма тайёрланадиган қурилмада вакуум-насос ва конденсатни йиғиш учун йиғгич идиш-ҳам бўлади. Конденсатланиш даражаси водород ионларининг концентрациясига, ҳароратга ва реакция аралашмасидаги эркин ҳолдаги формальдегид миқдорига қараб текшириб турилади. Меламин-формальдегид смолалар ҳам худди мочевина-формальдегид смолаларга ўхшаш ҳосил бўлади. Смолаларга турли кўшимчалар (пластификаторлар, тўлдиргичлар, бўёқлар ва бошқалар) қўшиб қиздириб пресслаш ёки қуйиш усулида суюқланмайдиган ва эримайдиган буюмлар ҳамда чала фабрикатлар тайёрланади. Формалиннинг мочевина ёки меламин билан
реакцияга киришишининг дастлабки босқичларида
поликонденсатланишбошланғич маҳсулотларининг сувдаги эритмалари — ёпишқоққиёмсимон эритмалар ҳосил бўлади. Қоғоз, газлама ёки бошқа қатламли тўлдиргичларга ана шу қиёмсимон эритмалар шимдирилиб ва қуритилган листлар пакетларини пресслаб бумолит, текстолит олинади. Улардан девор ва тўсиқлар учун рангли коплама ва безак материаллар тайёрланади. Сувда эрувчан аминопластлар эритувчи ёки эмульсия тайёрлашни талаб қилмаганлиги учун ёғоч-қипик плиталар ишлаб чиқаришда жуда қулай. Прессланадиган карбамид кукуни мочевина-формальдегид ёки меламин-формальдегид смолалари целлюлоза, бўёқ ва бошқа- моддалар билан б,иргаликда, 120—180°С да қиздириб ва 250— 350 кг/см2 босим остида пресслаб тайёрланади. Ундан уй-рўз-' ғор буюмлари (қути, тарелка, стакан, стол лампалари, абажур^ шунингдек, телефон қутиси ва трубкаси, электр-техника буюм- лари ва бош^алар) тайёрланади. Фенопластлардан фарқли равишда, аминопластларни хоҳлагаи рангга бўяш мумкин. Мочевина-формальдегид пластмассалар сув таъсирига унча чидамсиз бўлишига қарамай, бу камчилик меламинформальдегид пластмассаларга хос эмас, бундан ташқари уларнинг физик-механик ва диэлектрик хоссалари ҳам жуда яхшидир. Карбамид смолаларнинг эритмаларини фанер ишлаб чиқаришда ҳайвон, маҳсулотларидан олинадиган елим ўрнида муваффақият билан ишлатиш мумкии; бу смолаларнинг жуда кучсиз эритмалари шимдирилган газламалар ғижимланмайдиган бўлиб қолада. Мочевина-формальдегид смолалар полиэфир смолалар билан биргаликда эгилувчан лак қатламлари хосил қилади. Полиэфир смолалар ва тез қурийдиган мойлар қўшилган меламин-формальдегид смолалар шаффофлиги, иссиққа чидамлилиги ва яхши диэлектрик хоссалари бнлаи ажралиб туради.
ПОЛИЭФИР (АЛКИД) СМОЛАЛАР

Кўп асосли кислота ва кўп асосли спиртларнинг ўзаро бирикишидан ҳосил бўладиган смолалар полиэфир (алкид) смолалар деб аталади. Бу смолалар турли сохаларда ишлатилади; улардан лак ва бўёқлар, пластик массалар, пластификаторлар тайёрланади, қоғозга шимдиришда, резина саноатида, типолитография ишида, кўн саноатида абразивлар, линолеум ва клеёнка, тормоз ленталари, граммофон пластинкалари ва бошқалар ишлаб-чиқаришда ишлатилади. Лекин алкидлар асосан лак-бўёқлар саноатида ишлатилади, бу ерда улар бошқа сунъий смолалар ичида етакчи роль ўйнайди. Одатдаги табиий смолалар (каҳрабо, даммар, шеллак ва бошқалар) смолали кислоталарнинг карбоксид группалари билан таннол, резинол ва оксидкислоталар гидроксил группаларининг ўзаро таъсиридан ҳосил бўлиши яъни улар аслида полиэфир эканлиги ҳисобга олинса, алкидларнинг лак тайёрлашда кенг кўламда ишлатилиш сабаби тушунарли бўлади. Алкидлар атмосфера таъсирига чидамли қопламалар, айниқса иссиқда яхши қурийдиган қопламалар ҳосил килади.
Кимёвий маҳсулот турлари ичида лак-бўёқ материаллари энг кўп ишлатилади. Саноатнинг деярли хамма тармоқларида буюмлар лак ва бўёқ билан коплангандан кейингина ишлатишга яроқли ҳолга келади ва буюм кўринишини олади. Лак-бўёқ қопламаларининг иқтисодий ахамияти ниҳоятда катта, чунки улар металл буюмларни коррозияланишдан сақлашнинг асосий воситасидир. Статистика маълумотига қараганда, йилига ишлаб чиқарилаётган металлнинг 10% га яқинн коррозия натижасида йўқоладиган металлнинг ўрнини қоплашга сарф бўлар экан. МДҲ да коррозия иатижасида йилига тахминан 3—4 млн. т қора металл йўқолади, коррозия етказадиган йиллик умумий зарар эса жуда катта рақамга — тахминан 3 млрд. сўмга етади. Қора металлдан тайёрланган буюмлар айниқса тез емирилади, шунинг учун уларни ҳимоя қопламалари билан қоплаш ниҳоятда зарур. Металлмас қопламалар металлни химоя килишдан ташқари, биноларни атмосфера таъсирида емирилишдан ҳимоя қилиш, шунингдек, мебеллар ва ёғочдан ясалган бошқа буюмларни бўяшда кўп ишлатилади. Бундап ташқари, кенг истеъмол буюмлари қоплама билан қоплангач, анча гигиеник бўлади, турли бўёқларга бўяш эса харидорларнинг талабларини кондиришга имкон беради. Жадал суръатлар билан ривожлаиаётган социалистик саноат, асосан оғир нндустрия ва халқ хўжалигииинг бошқа тармоқлари плёнка ҳосил қилувчи моддалар ишлаб чиқаришни узлуксиз кўпайтиришни талаб қилади, бундай моддаларнинг асосийлари алкид смолалардир. Плёнка ҳосил қилувчи моддалар сифатида ишлатиладиган алкид смолалар ишлаб чиқаришда қуйидагилар: ўсимлик мойлари, глицерин, пентаэритриг, фталь ангидрид ва канифоль асосий хом ашё ҳисобланади.

Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish