9-§, Суюлтирилган нитрат кислота ишлаб чпқаришнинг оптимал технологик схемаси Ҳар бир босқич учун танланган оптимал шароитларни таққослаб, сиз, битта зиддиятни кузатишингиз мумкин: аммиакни атмосфера босимида оксидлаш мақсадга мувофиқдир (NО кўп ҳосил бўлади, қимматбаҳо материаллар кам йўқолади); азот (II)-оксид NО ни оксидланиши ва азот (IV)-.оксид NО2 нинг сув билан реакциясини юқори босимда ўтказган маъқул (реакторларнинг бир хили кичик, демак, уларни кўриш учун кам металл кетади, ҳосил бўладиган кислота концентрацияси юқори бўлганда азот оксидларининг абсорбцияланиш даражаси юқори булар атмосферага кам чиқади).
Ишлаб чиқариш жараёнларининг ҳаммаси учун оппимал босим танлаш. Кўриб ўтилаётган жараён дастлабки завод қурилмаларида қандай босимда ўтказилган? Бундай қурилмаларни ўрнатиш осон бўлиши учун дастлабки жараён атмосфера босими остида ўтказилган. 1916 Йилда Россияда кўрилган биринчи нитрат кислота заводидаги абсорбцион миноралар гранитдан ишланган бўлиб, жараён атмосфера босимига яқин босимда олиб борилган. Физика-кимёвий маълумотларга асосан реакциянинг дастлабки босқичларини амосфера босими остида, совитилган нитроза гази ишлаб чиқаришнинг навбатдаги босқячининг танланган босимигача сиқиш ва шу босим остида ўтказган маъқулга ўхшайди. Аммо бундай комбинация қилинган система заводларда тезда қўлланилмади. Аммиакнинг оксидланишидаги каби азот (II)- оксид NО нинг оксидланиши ҳам ва нитрат кислота ҳосил қилиш юқори босимда легирланган пўлат минораларда (1 Мн/м2 гача) ўтказиладиган қурилмалар ўрнатилган. Ҳозирги вақтда улар саноатда комбинация қилинган системалар билан бирга кенг қўлланилади. Ҳар қайси агрегат суткасига 2500 т НNО2 ишлаб чиқарадиган нитрат кислота қурилмалари лойиҳаланмоқда.
Ишлаб чиқаришнннг баъзи умумий принциплари Бир нечта технологик жараёнларни ўрганиб, сиэ ишлаб чиқаришда кимёвий реакйияларни умумий бошқариш уларнинг физик-кимё характеристикасига таянганлигига асосланилишига ишонч ҳосил қилдингиз, бунда қуйидаги параметрлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга:
бўлиши мумкин бўлган параметрлар сони (битта ёки ундан кўп);
реакциянинг қайтарлиги (амалий аҳамиятга эга бўлиши мумкин бўлган шароитда);
фазалар сони (гомоген ёки гетероген реакция);
нокаталитик ёки каталитик реакция; 5) иссиқлик эффекти белгиси.
Юқорида бу параметрлардан ҳар бирини кўрсатадиган бошқариш қонунлари таърифланган. Шу параметрларга асосан корхона кимёвий реакцияларини таснифланиши ҳамда ҳар бир синф реакция учун умумий оптимал шароитларни белгилаш мумкин. Юқори унумли маҳсулот ҳосил бўлишини аниқлашда асосий роль ўйнайдиган биринчи икки параметрга кўра таснифлашда ишлаб чиқариш кимёвий реакцияларнинг 21-расмда I дан VI гача рақамлар билан номерлаб кўрсатилган олтита асосий синфини ҳосил қиламиз.