Ўзбекистон Республикаси Олий ва махсус ўрта таълим вазирлиги олий ўқув юртларининг талабалари учун дарслик сифатида тавсия этган



Download 8,53 Mb.
bet50/155
Sana09.04.2022
Hajmi8,53 Mb.
#540075
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   155
Bog'liq
01. kirish

Параметрик сезувчанлик. Жараённинг бошланғич кўрсаткичлари ўзгарса, реакторга кираётган ва реактордан чиқаётган параметрларнинг кўрсаткичлари ҳам ўзгаради. Тажриба ва синовлар шуни кўрсатадики, маълум бир шароитда реакторнинг иш режими параметрик сезувчанликка эга бўлади.
Жараённинг қайсидир параметрининг бошланғич миқдорини ўзгартириб, шу жараённи қайсидир параметрларининг охирги миқдорини ўзгартиришига олиб келган катталик параметрик сезувчанлик деб аталади. Кимё жараёнларини ҳисоблаганда бу кўрсаткич катта аҳамиятга эга.
Реактор ишини баҳолашда унинг ташқи таъсирга сезгирлиги, барқарорлиги қандай даражада эканлиги ҳисобга олинади. Шунинг учун реактор ишининг турғунлиги бу ёки у параметр ўзгартирилганда унинг сезгирлиги қандай ўзгариши билан характерланади. Параметрик сезувчанлик - Р дастлабки таъсирнинг ( у) охирги параметр (х) га нисбати орқали топилади:
P dy/dx (4.8)
Дастлабки таъсир бу ҳароратнинг, реагентлар концентрациясининг, оқим тезлигининг ўзгариши бўлиши мумкин. Параметрик сезувчанлик дастлабки параметрларнинг охирги параметирларга таъсирини кўрсатади. Р қанчалик юқори бўлса, реактор ишининг турғунлиги шунчалик паст бўлади. Масалан, идеал сиқиб чиқарувчи реакторлар учун ҳарорат бўйича параметрик сезувчанлиги (бунда биринчи тартибли экзотермик реакция кетади) иссиқлик чиқариш тезлиги билан иссиқлик узатиш тезлиги нисбати орқали аниқланади. Бунда ҳарорат ўзгариши t ва реактор баландлиги бўйича айланиш даражаси реакторнинг ҳарорат режимига боғлиқ бўлади (40–расм).

40 - расм. Идеал сиқиб чиқарувчи реакторнинг параметрик сезувчанлиги.
а) Х нинг реактор баландлиги бўйича ўзгариши.
б) жараён ҳароратсининг Н га боғлиқлиги.
Х нинг реактор баландлиги бўйича ўзгариши.
1 – адиабатик режими; 2 – қисман иссиқлик узатиш
Адиабатик режимда юпқа қатламда айланиш даражаси мувозанат ҳолатга яқинлашади (41-расм. 1- эгри чизиқ ), ҳарорат эса охирги қийматга эритади. Кучсиз иссиқлик узатишда, масалан трубкали реакторда айланиш даражаси реакция тезлиги пасайиши билан камайиб боради. Фақат реактор бўшлиқ баландлиги катта бўлганда Хмув-т ортади (41-расм. 2 – эгри чизиқ). Айланиш даражасини ошириб жараён тезлиги пасайганда, иссиқлик узатиш иссиқлик чиқишдан орта бошлайди ва реактор баландлиги бўйича ҳарорат камаяди. Натижада ҳарорат эгри чизиғи экстремаль холатга келади. Бундай ҳолда реакторда ―иссиқ нуқта‖ tис ҳосил бўлади. Бу реакторнинг максимал ҳароратси ҳисобланиб, кўпинча кўнгилсиз ҳолатларни юзага келтиради. ―Иссиқ нуқта‖ натижасида реакцион массанинг хоссаси бузилади, пишиб қолиш ҳолати кузатилади. Дастлабки ёки охирги маҳсулот термик парчаланиб кетиши мумкин. Деворларнинг куйиши юзага келади. Натижада буларнинг ҳаммаси турғун ҳолатининг бузилишига олиб келади. Ҳароратнинг ўсиши тезлик константасининг экспотециал ортиб боришига, реакциянинг умумий тезлигининг ошиб боришига олиб келади. Экзотермик реакцияда иссиқлик чиқиши реакция тезлигига тўғри пропорционалдир.
Q f (v)
Шундай қилиб, экзотермик жараёнларда реакторнинг ҳарорат режими турғун бўлиши учун иссиқлик узатиш тезлиги иссиқлик ажратиш тезлигидан юқори бўлиши керак. 41-расмда экзотермик реакцияларда турли ҳарорат режимида ишловчи реакторлар учун реактор баландлиги бўйича айланиш даражаси ва ҳароратнинг ўзгариши кўрсатилган.


Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish