II БОБ
Кимёвий технологиянинг асосий қонуниятлари
1-§. Технологик жараёнларда мувозанат.
Кимёвий жараёнлар қайтар ва қайтмасга бўлинади. Қайтмас жараёнлар фақат бир йўналишда боради. Қайтар кимёвий реакциялар тўғри ва тескари йўналишда боради. Бироқ типик ишлаб чиқариш шароитида кўпгина кимёвий реакциялар амалда қайтмасдир. Масалан,
CO2 + Ca(OH)2 → CaCO3 + H2O – ∆H
Реакция газ аралашмаларини CO2 дан тозалаш шароитида уларни оҳакли сутда ювилади ва у амалда қайтмасдир. Кўпгина мураккаб реакциялар ҳам қайтмасдир.
Масалан, пиритни куйдириш реакцияси:
4FeS2 + 11O2 → 2Fe2O3+8SO2 – ∆H
Гетероген системаларда қайтар жараёнлар деб шундай жараёнларга айтиладики, уларда модда ёки иссиқлик бир фазадан иккинчи фазага ўтиши мумкин ва аксинча.
Ҳамма қайтар кимёвий технологик жараёнлар мувозанатга интилади, уларда туғри ва тескари жараённинг тезликлари тенглашади, натижада ўзаро таъсир этувчи тизимда уларнинг компонентлари ташқи шароит ўзгармагунча ўзгармасдан қолади. Компонентлардан бирининг (ёки моляр ҳажм, тескари концентрация) ҳарорат, босим ва концентрациялари ўзгаришида мувозанат бузилади ва янги шароитда мувозанат тикланиши учун системада ўз-ўзидан диффузион ва кимёвий жараёнлар содир бўлади. Кимёвий мувозанатга термодинамиканинг иккинчи қонунининг умумий кўринишини тадбиқ этамиз, яъни алоҳида олинган системада кимёвий мувозанатнинг шартларидан бирида энтропия S максимум ҳисобланади. Энтропиянинг кейинги ўзгаришида ҳамма ўзўзидан содир бўладиган жараёнлар учун мувозанат ҳолати содир бўлмайди, яъни dS қ 0.
Гомоген ва гетероген системаларда технологик шароит параметрларининг мувозанатга таъсири термодинамиканинг иккинчи қонунини ифодаловчи Ле Шателье принципи орқали аниқланади. Мисол учун экзотермик реакция синтезига Ле Шателье принципининг тадбиқ этилишини кўриб чиқамиз:
mA + nB ↔ pD – ∆H (2.1)
бу ерда: m, n ва p – A, B ва D моддаларининг моль миқдори; ∆H – энтальпия ўзгариши, яъни реакциянинг иссиқлиқ эффекти. Кимёвий технологияга оид кўп қўлланмаларда реакциянинг иссиқлиқ эффекти qp жоулларда белгиланади; qpқ – ∆H. Моддалар ҳажмини V орқали белгилаб VA+VB>VD ҳосил қиламиз, яъни реакция ҳажмнинг камайишига қараб боради.
Чиқаётган маҳсулотнинг миқдорига таъсир қиладиган асосий шароитлар – ҳарорат t, босим p ва таъсирлашаётган моддалар концентрацияси CA, CB, ва CD. Мувозанатни ўнг тарафга силжитиш учун, яъни маҳсулот миқдорини ошириш (мувозанатли чиқишни ошириш) учун Ле Шателье принципига биноан ҳарорат t ва маҳсулот концентрацияси CD ни камайтириш керак, яъни реакцион зонадан маҳсулотни чиқариш ҳамда босим p ва реакцион зонада дастлабки моддалар концентрацияси CA ва CB ни ошириш керак. Шунингдек, CA нинг ошиши В модданинг тўлиқроқ ўзгаришига ёрдам беради ва аксинча. Бу ҳол саноатда кўп ишлатилади. Масалан, водород хлориднинг синтезида: Cl2 + H2 → 2HCl – ∆H
Do'stlaringiz bilan baham: |