Ўзбекистон республикаси олий



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/141
Sana24.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#193439
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   141
Bog'liq
умумий тилшунослик (2013)

 
 
 
1. Олдим 
2. Ватаннинг,-им
2. Олдинг 
3. Ватанни,-инг 
 
 
3. Олди 
4. Ватанга,-и
 
4. Олдик 
5. Ватандан,-имиз
5. Олдингиз 
6. Ватанда,-ингиз,-лари. 6. Олди(лар) 
Демак, парадигма ҳосил қилган айни бирликлар лексик (умумий) маъно-
сига кўра бир хил, грамматик (хусусий) маъносига кўра эса фарқланиши би-
лан ўзига хосдир. Шунингдек, парадигмалар системаси кўпинча тик (верти-
кал) жойлашиши билан ҳам ажралиб туради. 
Маълум бўлдики, муайян парадигмага бирлашувчи тил бирликларининг 
ўзаро муносабати парадигматик муносабат сифатида намоён бўлади.
Парадигматик муносабат бир парадигма бирликлари доирасидаги – 
орасидаги муносабатдир, ички жараёндир. 
Тил ва нутқ дихотомиясига кўра парадигматика-парадигматик муносабат 
тушунчаси тил билан – тил имконияти билан боғланади. Чунки парадигматик 
муносабат бирликлари ҳам аслида имконият сифатида нутқда – нутқ бир-
ликларида воқеланади, муайянлашади, нутқ учун ашё, зарурий материал ва-
зифасини ўтайди, нутққача бўлган жараён ҳисобланади. Шунга кўра улар 
синтагматик муносабатдан фарқланади, улар каби бевосита руҳий – фикрий 
таъсир қилиш қувватига – коммуникатив алоқа имконига эга бўлмайди, уму-
мийлик сифатида мавжуд бўлади. 
Парадигматик муносабат тушунчаси кенг бўлиб, лисоний бирликларнинг, 
масалан, сўзларнинг муайян боғланишларини – синонимлар (бўкмоқ, ивимоқ; 
озмоқ, ориқламоқ озғинламоқ; шалпаймоқ, шалваймоқ, шалвирмоқ),тематик 
гуруҳлар (сув, ариқ, канал, кўл, дарё, денгиз, океан), (шимол, жануб, шарқ, 
ғарб), (тепалик, баландлик, тоғ, чўққи);сўз туркумлари (от, сифат, сон, ол-
мош, феъл, равиш);антонимлар (кенг-тор, кун-тун, қаттиқ-юмшоқ, оқ-қора, 


212 
яхши-ёмон, аччиқ-ширин, ёш-қари) кабиларни ҳам ўз ичига олади.
Демак, парадигматик муносабатлар лисоний бирликларнинг ўхшаш, уму-
мий белги-хусусиятларига кўра боғланган, бирлашган гуруҳларидир, систе-
масидир. Улар тил бирликлари орасидаги ўхшашликка ва фарқланишга асо-
сланади.
Парадигматик муносабат тил бирликларининг нутққача бўлган 
муносабати, имконият сифатида тил ҳодисаси бўлиб, тилшуносликда 
ассоциатив муносабат
149
, ассоциатив алоқа номи билан ҳам юритилади.
Парадигматик (ассоциатив) муносабатни ташкил қилувчи тил 
бирликларининг миқдори чегараланмаган, нисбатан ноаниқ, давомийдир.
Шунингдек, парадигматик муносабатдаги бирликлар ўзаро тобе - ҳокимлик
алоқасига киришмайди, кириша олмайди. Чунки улар муайян умумий белги 
асосида боғланган алоҳида тенг ҳуқуқли мустақил бирликлар-парадигма 
бирликлари сифатида парадигматик муносабатни ҳосил қилади. Шунга кўра 
парадигматик муносабат тил бирликларининг нутққача-нутқ фа-олиятигача 
бўлган муносабати, айтилганидек, имконият сифа-тидаги тил фактидир. 
Демак, тил ва нутқ диалектикаси нуқтаи назаридан парадигматика-
парадигматик муносабат умумийлик, сабаб, имконият сифатидаги тил 
ҳодисаси ҳисобланади.
Парадигматика, парадигматик муносабат билан боғлиқ бўлган 
синтагматика – синтагматик муносабат эса тил ва нутқ дихотомиясига кўра 
уларнинг қайси бири билан боғланади? 
Тил системаси ўз мавжудлиги ва амалий қудратини, ижтимоий 
ҳаракатини ушбу таянч, энг асосий муносабатларга кўра амалга оширар экан, 
қайд этилган саволнинг берилиши мутлақо мантиқийдир.
Таъкидлаймиз, тил системаси-унинг бирликлари ва қоидалари-
парадигматика-парадигматик муносабат бирликлари - парадигма аъзолари 
тил ҳодисаси, тил факти сифатида ўзининг таъсир кучини, ҳаракатини, 
ижтимоий-амалий фаоллигини ва фаолиятини-коммуникатив вазифасини 
синтагматикада-синтагматик муносабатда намоён қилади, кўрсатади. Чунки 
парадигматик муносабат бирликлари ижтимоий амалиёт натижаси, факти, 
ҳодисаси сифатида синтагматик муносабат орқалигина

тил бирликларининг 
149
Ассоциатив муносабат термини тилшунос олим Луи Ельмслев томонидан 
парадигматик муносабат термини билан ўзгартирилган, алмаштирилган. Ҳозирда 
тилшунослик назариясида тил бирликларининг парадигматик муносабати 
дизьюктив муносабат деб ҳам аталмоқда. 


213 
валентлик муносабатига киришуви

семантик

синтактик боғланишига кўра 
амалга ошади. Демак, синтагматика, синтагматик муносабат нутқ билан, нутқ 
жараёни билан боғланади, нутқ ҳодисаси, нутқ факти ҳисобланади. Чунки 
нутқ, нутқ фаолияти коммуникатив фаолиятдир, фикр алмашиш жараёнидир, 
тил системасининг, парадигматик муносабат бирликларининг жамиятдаги 
фаоллигидир, ҳаракатидир. 
Нутқ ҳодисаси, нутқ факти бўлган синтагматика, синтагматик муносабат 
тушунчалари ўзига хос хусусиятлари, муайян «шахсий» жиҳатлари билан 
ажралиб туради. Аниқроғи, синтагматика тил системаси бирликларининг 
нутқ фаолиятида муайян тартибда, кетма-кетликда жойлашиши, ўзаро 
мантиқий муносабатга киришишидир. 
Маълум бўлдики, тил системаси бирликларининг фаоллашиши, нутқнинг 
аниқ бирлигига айланиши синтагма-тика, синтагматик муносабат туфайли юз 
беради. Бундан мантиқий равишда парадигматиканинг синтагматика билан 
боғлиқлиги 
келиб 
чиқади. 
Айтиш 
мумкинки, 
синтагматика 
парадигматиканинг мавжудлик ва намоён бўлиш шаклидир. 
Синтагматика тил бирликларининг нутқ жараёнида ўзаро боғланган ҳолда 
қўлланишини текширади. 
Демак, лисоний бирликларнинг 

масалан, сўзларнинг нутқ фаолиятида 
кетма-кет келиши, муайян тартибда жойлашиши синтагматика сифатида 
намоён бўлади.
Синтагматикада лисоний бирликлар орасидаги муносабатлар аниқлиги ва 
изчиллиги билан ажралиб туради. Қиёсланг: Мен истиқлол туфайли гуллаб 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish