119
Аюб Ғуломов
Аюб Ғуломов (1914
1986) ўзбек тилшунослигининг атоқли вакили
бўлиб, фанимизнинг қатор соҳалари – фонетика, морфология, сўз ясалиши,
синтаксис ва лексикография бўйича асарлар яратган, тилшунослигимиз
тараққиётига катта ҳисса қўшган устоз олимдир.
Аюб Ғуломов Тошкентда туғилди. 1936 йилда кечки педагогика
институтининг тил ва адабиёт факультетини тугатди. 1940 йилда профессор
А.К.Боровков раҳбарлигида «Ўзбек тилида аниқловчилар» мавзусида
номзодлик, 1957 йилда Москвада «Ўзбек тилида тарихий сўз ясалиш
масалалари» мавзусида докторлик диссертациясини ёқлади.
Аюб Ғуломовнинг лисоний қарашлари, асосан, қуйидаги асарларда ўз
ифодасини топган: 1. «Ўзбек тилида аниқловчилар» (1940). 2. «Ўзбек тилида
келишиклар» (1941). 3. «Ўзбек тилида кўплик категорияси»(1944) 4. «Ўзбек
тилида урғу» (1947). 5. «Содда гап синтаксиси» (1948). 6. «Ўзбек тилида сўз
ясаш усуллари» (1949). 7. «Феъл» (1954). 8. «Содда гап» (1955). 9. «Ҳозирги
ўзбек адабий тили. Синтаксис» (ҳамкор, 1965, 2-нашри). 10. «Ўзбек тили
грамматикаси» (I том. Морфология, ҳамкор, 1975). 11. «Ўзбек тили морфем
луғати» (ҳамкор, 1973) ва бошқалар.
Аюб Ғуломов ўткир хотира эгаси ва етук нотиқ
маърузачи сифатида
тингловчиларга, талабаларга лисоний ҳодисалар ҳақида аниқ, мантиқли,
фактларга бой маълумотлар, илмий-амалий асосланган фикрларни бера
оларди. У назарий жиҳатдан ҳам мукаммал бўлиб, тил ҳодисаларини чуқур
ва пухта таҳлил қила олиши ва улардан ишонарли, асосли хулосалар чиқара
олиши билан ажралиб турарди. Албатта, буларнинг асосида, биринчи
навбатда, унинг тил назариясидан кенг ва ҳар томонлама билимга эгалиги
ҳамда назарий йўналишда катта тайёргарлик мактабини ўтаганлиги кўриниб
турарди. Жумладан, олим «Ўзбек тилида урғу» асарида «академик
В.В.Радловнинг туркий тилларда урғунинг семантик ва грамматик функцияга
эга эмаслиги ҳақидаги фикрига эътироз билдириб, урғунинг сўз
маъноларини, грамматик ҳолатларни дифференциация қилишдаги ролини
кўрсатади».
52
Тилимиздаги урғунинг сўз ва мантиқ урғуси каби турларга
бўлиниши, уларнинг нутқдаги ўрни, вазифаси ва бошқалар пухта ёритиб
берилади.
Аюб Ғуломов морфемика масалаларига ҳам алоҳида эътибор бериб, ўзбек
тилшунослигига сўзнинг энг кичик маъноли қисмларини англатиш учун
52
Ҳ.Узоқов Ўзбек тилшунослари.- Т, 1972, 104-бет.
121
синтаксис ҳамда сўз бирикмаси, гап, гапларнинг тузилиши ва мақсадга кўра
турлари, содда гап, гап бўлаклари, қўшма гап, уларнинг турлари ва бошқалар
ҳақида мукаммал маълумот берилади. «Китобнинг вазифаси,
дейди
муаллиф, ўзбек адабий тили синтаксисининг ҳозирги ҳолатини ҳамда шу
ҳодисаларнинг ўсиш жараёнини кўрсатишдир».
56
Ҳақиқатан, ишда ўзбек
адабий тили синтаксисининг ўз давридаги ҳолати, «қиёфаси» илк бор илмий-
назарий, амалий асосда чуқур ёритиб берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: