Ўзбекистон республикаси олий


Интерфаол таълимдаги суҳбат



Download 0,83 Mb.
bet30/85
Sana23.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#165748
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   85
Bog'liq
зўр2 пед иннов технология

Интерфаол таълимдаги суҳбат иштирокчилари
Интерфаол таълимда суҳбат қуйидаги шахслар ўртасида ташкил этилади (17-расм):



      1. расм. Интерфаол таълимда ташкил этиладиган суҳбат (диалог)

Интерфаол ТТ моҳиятига кўра суҳбатнинг “талаба – ахборот- коммуникацион технологиялар” шаклида ташкил этилиши талабалар томонидан мустақил равишда ѐки ўқитувчи раҳбарлигида ахборот технологиялари ѐрдамида билим, кўникма, малакаларнинг ўзлаштирилишини англатади.


Ўқитувчи интерфаол таълим ѐрдамида талабаларнинг қобилиятларини ривожлантириш, мустақиллик, ўз-ўзини назорат, ўз- ўзини бошқариш, самарали суҳбат олиб бориш, тенгдошлари билан ишлаш, уларнинг фикрларини тинглаш ва тушуниш, мустақил, ижодий, танқидий фикрлаш, муқобил таклифларни илгари суриш, фикр-мулоҳазаларини эркин баѐн қилиш, ўз нуқтаи назарларини ҳимоя қилиш, муаммонинг ечимини топишга интилиш, мураккаб вазиятлардан чиқа олиш каби сифатларни шакллантиришга муваффақ бўлади. Энг муҳими, интерфаол ТТни қўллаш орқали ўқитувчи талабаларнинг аниқ таълимий мақсадга эришиш йўлида ўзаро ҳамкорликка асосланган ҳаракатларини ташкил этиш, йўналтириш, бошқариш, назорат ва таҳлил қилиш орқали холис баҳолаш имкониятини қўлга киритади.
Ўқув жараѐнининг интерфаол ТТга асосланиши бир қарашда ниҳоятда оддий, содда, ҳатто “болалар ўйини” каби таассурот уйғотади. Бироқ, бунда ўқитувчининг маълум даражада қуйидаги омилларга эга бўлиши талаб қилинади (18-расм):
Асосий омиллар
Иш тажрибаси Методик малака

Таянч педагогик-психологик билимлар
Ташкилотчилик қобилияти


Дидактик воситалар (ахборот, тарқатма материаллар, дарс
жиҳозлари)га эга бўлиш
Талаба ва талабалар гуруҳи ўртасидаги ўзаро
муносабатларнинг ишонч ва ҳурматга асосланиши


Талаба ва талабалар гуруҳининг ўзаро ҳамкорликка эриша олиши
Таълим жараѐнида
демократик ғояларнинг устувор ўрин тутиши

Ахборотларни тақдим этишда хилма-хил метод, воситаларнинг самарали, ўринли, мақсадга мувофиқ ва


ўзаро мосликда қўллашга эришиш



        1. расм. Интерфаол таълим самарадорлигини таъминловчи асосий омиллар

Шу билан бирга интерфаол ТТни қўллаш самарадорлиги қуйидаги иккиламчи омилларга ҳам боғлиқ (19-расм):







        1. расм. Интерфаол таълим самарадорлигини таъминловчи асосий омиллар

Одатда интерфаол ТТга асосланган таълимий ҳаракатлар қуйидаги шаклларда ташкил этилади:



          • индивидуал;

          • жуфтлик;

          • гуруҳ;

          • жамоа билан ишлаш

Интерфаол ТТни қўллаш жараѐнида талабалар қуйидаги имкониятларга эга бўлади:





  • гуруҳ ѐки жамоа билан ҳамкорликда ишлаш;

  • тенгдошлари орасида ўз ғояларини эркин баѐн қилиш, билим- ларини ҳеч қандай руҳий тўсиқларсиз намойиш этиш;

  • муаммони ҳал қилишга ижодий ѐндашиш;

  • гуруҳ ѐки жамоадошлари билан руҳий яқинликка эришиш;

  • ўз ички имконият ва қобилиятларини тўлиқ намоѐн қила олиш;

  • фикрлаш, фикрларни умумлаштириш ва улар орасидан энг муҳимларини саралаш;

  • ўз фаолиятини назорат қилиш ва мустақил баҳолаш;

  • ўз имкониятлари ва кучига ишонч ҳосил қилиш;

  • турли вазиятларда ҳаракатланиш ва мураккаб вазиятлардан чиқа олиш кўникмаларини ўзлаштириш

Интерфаол таълим муайян белгиларга эга. Қуйидагилар интерфаол таълимга хос асосий белгилар саналади (20-расм):




        1. расм. Интерфаол таълимнинг асосий белгилари



Изоҳ: Рефлексия (лот. “reflexio” – ортга қайтиш, акс этиш): кишининг ўз хатти-ҳаракатлари, уларнинг асосларини тушуниб етиши, фаҳмлашига қаратилган назарий фаолияти; билишнинг алоҳида фаолияти; шахсий кечинмалари, ҳис-туйғулари ва ўй- хаѐллари моҳиятини фикрлаш орқали англаш).
Барча таълим турлари каби интерфаол таълим ҳам устувор тамойилларга эга. Улар:

  1. Машғулот – маъруза эмас, балки жамоанинг умумий иши.

  2. Гуруҳнинг тажрибаси педагогнинг тажрибасидан кўп.

  3. Талабалар ѐш, ижтимоий мавқе ва тажрибага кўра ўзаро тенг.

  4. Ҳар бир талаба ўрганилаѐтган муаммо юзасидан ўз фикрини айтиш ҳуқуқига эга.

  5. Машғулотда талаба шахси танқид қилинмайди (фикр танқид қилиниши мумкин).

  6. Билдирилган ғоялар талабаларнинг фаолиятини бошқармайди, балки фикрлаш учун ахборот (маълумот) бўлиб хизмат қилади

Интерфаол таълим қуйидаги имкониятларга эга:

  • талабаларда билимларни ўзлаштиришга бўлган қизиқишни уйғотади;

  • таълим жараѐнининг ҳар бир иштирокчисини рағбатлантиради;

  • ҳар бир талабанинг руҳиятига ижобий таъсир кўрсатади;

  • ўқув материалининг самарали ўзлаштирилиши учун қулай шароит яратади;

  • талабаларга кўп томонлама таъсир кўрсатади;

  • талабаларда ўрганилаѐтган мавзулар бўйича фикр ҳамда муноса- батни уйғотади;

  • талабаларда ҳаѐтий зарур кўникма, малакаларни шакллантиради;

  • талабаларнинг хулқ-атворини ижобий томонга ўзгартирилишини таъминлайди

Таълимни ташкил этишга интерфаол ѐндошувни қарор топшириш учун педагоглар бир қатор шартларга риоя эта олишлари зарур. Улар (21-расм):






        1. расм. Интерфаол таълим самарадорлигини таъминловчи шартлар

Изоҳ: Стуллар кичик ва катта доира шаклида жойлаштирил- ганда кичик доирада талабалар, катта доирада эксперт гуруҳи жойлашади.
Бугунги кунда жаҳон таълим тизимида интерфаол таълимнинг қуйидаги шаклларда амалга оширилаѐтганлиги барчага маълум (22-расм):


Асосий шакллар

Ижодий топшириқни бажариш Кичик гуруҳларда ишлаш





Тест ўтказиш


Қайтар алоқа



“Чигал ѐзди” машқларини ташкил этиш



Муаммоли вазиятларни ҳал қилиш

Масофавий таълим
Тренинглар ўтказиш



Дидактик ўйинлар (ишбилармонлик, ролли ва имитацион ўйинлар)
Ижтимоий заҳиралардан фойдаланиш (мутахассисларни таклиф этиш, табиий ва ижтимоий объектларга экскурсиялар уюштириш)
Ижтимоий лойиҳа (мусобақа, интервью, форум, акция, томоша ва кўргазма)ларни амалга ошириш


Янги материални ўрганиш ва мустаҳкамлаш (интерфаол маъруза, кўрсатмали қуроллар, видео ва аудиоматериаллардан фойдаланиш)




        1. расм. Интерфаол таълимнинг асосий шакллари

Бугунги кунда республика таълим муассасаларида интерфаол таълимни ташкил этишда қуйидаги энг оммавий технологиялар қўлланилмоқда:




Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish