Тизимли квантлаш тамойили. Мазкур тамойил ўқув ахборотларини жипслаштириш, ҳажми катта мавзуларни имкон қадар ихчамлаштириш (таянч тушунчаларни аниқлаш ва уларнинг моҳиятини ѐритиш) асосида модул материалларини тизимлаштиришга хизмат қилади. Бинобарин, йирик ҳажмдаги ахборотларни ўзлаштириш, ѐдда олиб қолишда қийинчилик юзага келса, ихчам ўқув маълумотлари самарали ўзлаштирилади; таянч тушунчалар моҳиятининг тушунчаларни шарҳлаш асосида ѐритилиши эса мавзу ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш ва бу тасаввурни узоқ вақт ѐдда сақлаш имкониятини яратади.
Қизиқтириш (мотивация) тамойили. Бу тамойил ўқув материалининг талабаларда фан асосларини ўзлаштиришга бўлган қизиқишни ҳосил қилиш, уларнинг ўқув-билиш фаолиятларини ривожлантиришга йўналтирилиши билдиради. Педагог ўзининг маҳорати, касбий тажрибаси, ўқув материалига нисбатан ижодий ѐндашиши асосида ўқув ахборотлари, шунингдек, топшириқ- ларнинг қизиқарли бўлишига эриша олиши лозим. Шунга кўра таълим жараѐнида турли шакл, метод ва усуллари (диалог, мустақил ўқиш, баҳс-мунозара, дебат, мусобақа, “Маҳорат дарси”, муаммоли маъруза, семинар, “Маслаҳат дарси”, дидактик, ролли, ишбилармонлик ва имитацион ўйинлар, кабилар)дан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Ўқитиш жараѐнида педагогнинг турли интерфаол технологиялардан самарали фойдалана олиши эса мақсадга эришишни кафолатдайди. Бу ҳолат муайян фан доирасидаги ҳар бир ўқув модули ҳамда яхлит ҳолда фанлар асосларини ўзлаштиришга ҳам тааллуқлидир. Қолаверса, модуллилик ўқув материалини мунтазам равишда янгилаб туриш имкониятини яратади.
Муаммолилик тамойили. Ушбу тамойил ўқув жараѐнининг муаммоли вазиятларга асосланиши англатади. Таълим жараѐнида педагог талабаларга тайѐр билимларни бермай, балки уларни
мавзуга доир муаммоли вазиятларга рўпара қилиш орқали мустақил фикрлаш асосида ўқув материалини пухта ўзлаштиришга йўналтиради. Муаммолилик тамойилига кўра таълим жараѐнида ўқув материалига доир илмий фараз (гипотеза) илгари сурилади, у асосланади ва муаммонинг ечими топилади. Дастлаб бу жараѐн педагог томонидан ташкил этилади, кейинги босқичда эса педагог- талабалар жамоаси иштирокида, ниҳоят талабаларнинг ўзлари “илмий фараз – уни асослаш – ечимни топиш” жараѐнини мустақил амалга ошириш малакаларини ўзлаштиради.
Етакчи хорижий давлатлар таълими амалиѐтида педагоглар фақатгина муаммо, масала моҳиятини ўрганиш метоларини, уларни ечиш йўлларини, амалий тажрибанинг моҳиятини ҳамда натижани топиш шартларидан талабаларни огоҳ этади. Бу ҳолат педагогнинг тадқиқотчи сифатида намоѐн бўлишини таъминлайди ва унинг намунасида талабалар амалий тажрибаларни самарали, тўғри ташкил этиш, ижодий фикрлаш ва фаоллик кўрсатиш мала- каларини муваффақиятли ўзлаштиради. Натижада машғулотлар (ҳатто назарий машғулотлар)нинг амалий характер касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |