В.Д.Шадриковнинг ўқув режасига мувофиқ ташкил этиладиган шахсга йўналтирилган таълим тизими. Бу технология негизида агарда муайян мураккабликдаги топшириқ- ларнинг моҳияти тушунтирилиб, ўқиш жараѐнининг ўзини рағбатлантирилса-да, бироқ, ўқувчига айни вақтда унинг қурби, имконияти етадиган даражада ишлаши учун шароит яратилса у ҳолда унинг қобилиятлари самарали ривожланади, деган ғоя ѐтади.
Технологиянинг моҳияти ва методикаси учун характерли бўлган жиҳат қуйидагича:
ҳар бир ўқувчининг қобилиятидан қатъий назар таълимни самарали олиб борилишини таъминловчи олти даражадаги ўқув режаси, дастури ва методик қўлланмалар мавжуд бўлиб, уларда ўқув материалларининг минимал даражаси турли мураккабликлар бўйича қамраб олинади
Индивидуал таълим технологиялари бир қатор умумий жиҳатларга эга. Улар:
ҳар бир таълим олувчининг ўқитиш жараѐнидаги муваффақиятини таъминловчи омиллар (машғулотларнинг муайян оралиқда ўтказилиши, ўқувчиларнинг фикрлаш, тафаккур юритиш, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришдаги хатоликларни бартараф этиш)ни ҳисобга олиш;
ўқув машғулотларида кўникма, малака ва тафаккурга эга бўлиш,
иш қобилиятининг пасайишидаги индивидуал хатоликларни бартараф этишнинг самарали воситаларини қўллаш;
оила тарбияси, шунингдек, мотивациянинг етарлича ривожланма- ганлиги ҳамда ироданинг етишмаслигидаги хатоликларни
инобатга олиш ва бартараф этиш;
кучли ва иқтидорли ўқувчилар билан ишлашга йўналтирилган ўқув жараѐнини ижодий фаолиятни йўлга қўйиш, синф ва синфдан
ташқари ишларни ўзаро уйғунлаштириш асосида) кучайтириш;
ўқитиш жараѐнида бир қатор элментларни эркин танлаш имкониятини яратиш;
умумий кўникма ва малакаларни шакллантириш;
ўқувчиларда ўзини ўзи мустақил баҳолаш малакаларини таркиб топтириш;
таълим жараѐнида замонавий техник воситалар, шу жумладан, ахборот технологияларини фаол қўллаш
Хорижий мамлакатлар ҳозирги вақтда ҳам индивидуал таълим технологияларини қўллаш тажрибасига таяниб иш кўради. Уларда индивидуал таълим технологиялари сифатида айни вақтда қуйидаги турлари қўлланилмоқда (55-расм):
Асосий турлари
Ю.Драл томонидан асосланган тизим (ўқув-методик топшириқлар тўплами)
Индивидуал ўргатувчи компьютер дастурлари (ривожлантирувчи, мослаштирувчи)
расм. Хориж индивидуал таълимининг асосий турлари
Трамп режасига кўра ўқув машғулотлари катта аудиторияларда ташкил этилади. Уларда 100-150 нафар ўқувчи, талаба мавжуд бўлади. Машғулот тажрибали, малакали ўқитувчилар, профессор- лар томонидан олиб борилади. Амалий машғулотларда ўқувчи, талабалар кичик гуруҳлара маъруза материалини муҳокама асосида ўрганиб, баҳс-мунозара ташкил этади. Инивидуал иш эса ўқув хонаси ва лабораторияларда олиб борилади.
Мавзуни ўзлаштириш учун ажратилган умумий соат қуйидагича тақсимланади:
маъруза машғулотлари учун – 40 фоиз;
кичик гуруҳларда ишлаш учун – 20 фоиз;
ўқув хонаси ва лабораторияларда олиб бориладиган машғулотлар учун – 40 фоиз
“Трамп режаси”га кўра ташкил этилган машғулотларда ўқув фанлари асосларини ўзлаштира олмайдиган ўқувчи, талабалар бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |