Ўзбекистон республикаси олий ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти


  5-МАВУЗУ: ИЛМИЙ БИЛИШНИНГ МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ



Download 3,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/143
Sana22.02.2022
Hajmi3,88 Mb.
#107729
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   143
Bog'liq
илмий тадкикот методологияси

66 
5-МАВУЗУ: ИЛМИЙ БИЛИШНИНГ МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ.
 
5.1.Илмий билишнинг назарий поғонаси. 
5.2.Назарий тадқиқотларнинг биринчи босқичи. 
5.3.Назарий тадқиқотларнинг иккинчи босқичи. 
5.4.Назарий тадқиқотларнинг учинчи босқичи. 
Таянч сўз ва иборалар: Илмий билиш, умумийлик, абстраклик, 
конкретлаштириш, илмий тамойил, идеаллаштириш, илмий тахмин, назарий 
тадқиқот, фикрий тажриба, тизимлилик, эмперик билиш, генерализация.
 
5.1. Илмий билишнинг назарий поғонаси. 
Илмий билишнинг назарий даражаси эмперик билиш даражаси билан 
диалектик ўзаро боғланишда бўлиб, у нисбий мустақилликка ва фақат ўзига 
тегишли бўлган билиш воситаларига эгадир. 
Унинг хусусиятларига қуйидагилар киради: 
1. Унинг умумийлиги ва абстрактлиги. Агар эмперик қонунлар 
маълум гурухни ташкил этган кўпгина алоҳидаги ходисаларни таърифлаб 
берса, илмий назария бир қатор ана шундай қонунларни, яъни ўрганилаётган 
ходисаларнинг маълум соҳасини ўз ичига олади. Ўзининг умумийлиги билан 
илмий билимлар нафақат очилган ва кузатилаётган ходисаларга, балки ҳали 
очилмаган ва кузатилмаган ходисаларга хам тегишлидир. 
2. Тизимлилик. Агар алоҳида олинган эмперик далиллар эмперик 
билимларни йиғиндисини ўзгартирмаган холда ҳам қабул қилиниши ва рад 
этилиши мумкин бўлса, назарий билимларнинг алоҳида элементларини 
ўзгартириш тизимни бир йўла ўзгартиришсиз амалга ошмайди. 
3. Унинг фалсафа фанига яқинлиги. Лекин илмий назарий билим 
фалсафадан фарқли ўлароқ кўпроқ илмий конкректликка эгадир.
4. Назарий билим борлиқ ҳақида эмперик билимга қараганда кўпроқ 
тасвирни бера олади. 


67 
5. Назарий билим бирликдан умумийликка томон харакатланувчи, 
эмперик билимдан фарқли равишда бошланғич ва умумий абстракликдан 
хулосавий конкретликка ва бирликка томон харакат қилади, у дедуктив 
тузилмага эгадир. 
Илмий билимнинг назарий асоси илмий назарияни дедуктив тарзда 
қуриш учун бошланғич хисобланган умумий билимлардан ташкил топади. 
Назарияни қуриш учун авваламбор геометриянинг акциомалари каби 
дедукциянинг асоси бўлиб хизмат қилувчи умумий тушунчалар, таълимлар 
ва тахминларни қидириб топиш керак.

Download 3,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish