3.4. Метод ва методология
Олимлар ва тадқиқотчилар ўз илмий ижодида жуда кўп илмий
тадқиқот методларидан фойдаланади. Метод - бу билимга эришиш усули,
олимнинг маълум тарзда тартибга солинган, онгли ва изчил фаолиятидир.
Грекчадан сўзма-сўз таржимада «метод» бирор нарсага олиб борадиган
йўлни англатади. Метод билиш усули сифатида ўрганилаётган объектнинг
жиҳатлари ва хоссаларини лабораторияда, илмий-тадқиқот мосламасида,
синов стендида, шунингдек тадқиқотчининг миясида акс эттириш усулидир.
Илмий билишнинг эпистемологияси ва методологияси илмий билишнинг
зарур шарти сифатида илмий асосланган методлардан тадқиқотчилик
фаолиятида онгли равишда фойдаланишга хизмат қилади.
Ихтиёрий фаннинг асоси методологиядир. Методология термини
орқали фаолиятнинг методлари, структураси, мантиқий шаклланиши ва
воситаларини ўргатувчи таълимот тушунилади. Махсус-илмий ва фалсафий
методологиялар мавжуд бўлиб, махсус –илмий методология ўз навбатида бир
неча поғонага бўлинади:
умумий ва илмий методологик концепциялар,
алоҳидаги махсус фанлар методологияси,
52
тадқиқотлар методикаси.
Кимки методологияни яхши билса, у ёки муаммоларни ечиш учун энг
мақбул тадқиқот методларини танлай олади, аввалги тадқиқотларнинг
натижалари асосида янги илмий назарияни яратиш имкониятига эга бўлади.
Билиш жараёни бевосита аниқ ва конкрет методларни талаб қилади,
уларнинг йиғиндиси эса ушбу фаннинг тадқиқот методикасини ташкил
қилиб, махсус-илмий методологиянинг маълум бир поғонаси ҳисобланади.
Илмий тадқиқот ишларига киришишдан аввал, унинг методларини,
шаклларини, воситаларини тўғри танлаб олиш ва методикани илмий
жихатдан асослаш лозим.
Методология - бу фанда фойдаланиладиган билиш воситалари,
усулларининг мажмуи, шунингдек фаннинг ижодий билиш ва амалий-
ўзгартириш фаолиятини ташкил этиш воситалари, шарт-шароитлари ва
принципларини ўрганувчи илмий-фалсафий билим соҳасидир. Илмий билиш
объектив воқелик оламини механика, физика, астрономия, кимё, биология,
ижтимоий билиш қонунлари кўринишида ижодий яратади.
Фан методологияси ва мантиғи янги билим олиш шартлари ва
усулларини ўрганади. Фан методологияси (эпистемологияси) - бу янги
билим тузиш принциплари ва бундай билимни олиш усулларининг фалсафий
таҳлили, илмий билишнинг умумий ва махсус методлари тизимидир. Фан
методологияси илмий ижод учун, янги ҳаққоний билимни онгли равишда ва
изчил олиш учун зарур бўлган илмий билиш аппарати, механизмининг
асосларини ишлаб чиқишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Фан
методологияси ва эпистемологияси у ёки бу жамиятдаги дунёқараш, фаннинг
гносеологик, этик ва ҳатто эстетик қоидалари ва анъаналари асосига
қурилади.
Ҳозирги замон фан методологияси ва эпистемологияси илмий
билишнинг табиатини, унинг генезисини, тарихини ва ҳозирги ҳолатини,
илмий билишнинг ҳаққонийлиги асослари ва мезонларини ўрганади. Учинчи
тўлқин цивилизацияси ҳозирги замон постмодернистик фалсафасининг ҳар
53
бир йўналиши ўз эпистемологиясига эга, аммо ҳозирги замон сциентистик
йўналишлари (неопозитивизм, герменевтика, танқидий рационализм,
неореализм, фан фалсафаси)да эпистемологик тадқиқотларнинг аҳамияти
антисциентистик йўналишлар (экзистенциализм, фалсафий антропология ва
бошқалар)дагидан анча каттадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |