Ўзбекистон республикаси олий ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 3,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/143
Sana22.02.2022
Hajmi3,88 Mb.
#107729
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   143
Bog'liq
илмий тадкикот методологияси

27 
Фаннинг вазифаси– илмий тадқиқот усулларини билиш, тажриба ва 
синовлар ўтказа олиш, олинган натижаларни таҳлил қила олиш, баҳолаш ва 
амалиётга қўллай олиш ҳамда илмий-техник ривожланишга харажатлар 
самарадорлигини баҳолай ва қўллай оладиган билимли ва юксак касбий 
маҳоратга эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш ҳисобланади. 
“Илмий тадқиқот методологияси” фанини ўзлаштириш жараёнида 
магистр: 
 фан-техника тараққиётининг асосий тамойиллари ва хусусиятлари 
тўғрисида тасаввурга эга бўлиши;
 тадқиқот мавзуини танлаш ва муаммони ўрганилганлик даражасини 
аниқлашни; 
 тадқиқот жараёнларини лойиҳалаштириш ва ишчи дастурини 
тузишни; 
 тадқиқотни режалаштириш ва ўтказиш услубларини; 
 тадқиқот натижаларини статистик таҳлил қилиш ва энг яхши 
вариантларни аниқлаш бўйича хулосалар қилишни; 
 тадқиқот натижаларини статистик таҳлил қилишни билиши керак; 
 тадқиқот натижаларини умумлаштириш ва вариантлар бўйича 
қиёсий хулосалар қилиш асосида энг муқобилини танлаб олиш ва ишлаб 
чиқаришга жорий этиш кўникмаларига эга бўлиши керак; 
 илм-фан, илмий 
изланиш 
услублари, 
тадқиқот 
турлари, 
хусусиятлари, 
синов 
тажрибаларининг 
асосий 
элементлари, 
экспериментларни лойиҳалаштириш ва ўтказиш, олинган натижаларни 
умумлаштириш, статистик таҳлил қилиш ва энг яхши вариантларни аниқлаш 
малакасига эга бўлиши керак. 
1.3. Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни. 
 
“Илмий тадқиқот методологияси” фани иқтисодиётда ишлаб 
чиқаришини ривожлантириш билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, корхоналари 


28 
бошқарувида ва ишлаб чиқариш жараёнини, жумладан юқори ҳосил олиш, 
бирламчи қайта ишлаш, меҳнат унумдорлигини ошириш, техник 
воситалардан унумли фойдаланишда илмий ёндошиш ва илм-фан 
ютуқларини 
қўллаш 
ёрдамида 
корхоналарининг 
ривожланишини 
таъминлашга хизмат қилади. 
“Илмий тадқиқот методологияси” фанини ўқитишда замонавий 
ахборот ва педагогик технологияларасосида маъруза ўқиш ва амалий 
машғулотлар ўтказиш йўли билан амалга оширилади. 
Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза 
матнлари, технологиялар мажмуаси, электрон материаллар, виртуал стендлар 
ва макетларидан фойдаланилади. Маъруза, амалий дарсларида мос 
равишдаги педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланилади. 
Маърузалар ўқитишнинг техникавий воситаларидан ва тарқатма 
материалларидан фойдаланилган ҳолда ўқитилади. Маърузаларда фаннинг 
асосий мазмуни баён этилади, ҳодисаларнинг моҳиятлари ва уларнинг 
амалий кўлланиши очиб берилади. Фан бўйича ўқиладиган маърузалар 
муаммоли 
характерда 
бўлиб, 
магистр 
талабларнинг 
қизиқишини 
рағбатлантиришга ва ижодий фикрлашини ривожлантиришга қаратилади.
Амалий машғулотлар маърузалардан олинган билимларни чуқурроқ 
ўзлаштириш ва амалий кўникмалар олиш ҳамда ишлаб чиқаришдаги 
тажрибаларни олиш мақсадида ўтказилади. Барча амалий ва тажриба ишлари 
компьютер технологияларини қўллаш билан боғлиқ бўлади. 
Магистр талабаларнинг билими фани ўрганиш жараёнида маърузалар 
ва амалий ишлари вақтида савол-жавоб тарзида назорат қилинади. Фанни 
ўрганиш жорий, оралиқ баҳолаш ва якуний назорат ўтказиш билан 
якунланади

Download 3,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish