Ўзбекистон республикаси олий ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 3,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/143
Sana22.02.2022
Hajmi3,88 Mb.
#107729
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   143
Bog'liq
илмий тадкикот методологияси

Хисоблаш
Counting
Счтаться
тор техник маънода берилган мажмуа ёки 
тўпламдаги бир типли объектлар сонини аниқлаш 
жараёнига айтилади 
 
 
 
 
 


113 
10-МАВЗУ: ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИНИ 
ҚАЙТА ИШЛАШ 
 
10.1. Ўлчашлар натижаларини график тасвирлаш 
10.2. Эмперик формулаларни танлаш 
10.3. Назарий-экспериментал тадқиқотлар натижаларини таҳлил 
қилиш. 
10.4.Ҳисоблаш эксперименти 
Таянч сўз ва иборалар: График тасвир, эмперик формула, кўргазмали 
тасаввур, координаталар тўри, бир текис тўр, бир текисмас тўр, логарифмик 
тўр, масштаб, миллиметрли қоғоз, айнийлик мезони, ишчи гипотеза, 
ҳисоблаш эксперименти, дифференциал тенглама, ЭҲМ, математик 
моделлаштириш, ҳисоблаш эксперименти. 
 
10.1. Ўлчашлар натижаларини график тасвирлаш 
График тасвир эксперимент натижалари ҳақида кўргазмали тасаввур 
беради, тадқиқ этилаётгаи жараённинг физик моҳиятини яхшироқ 
тушунишга имкон яратади, функционал боғликлик тавсифини аниқлайди ва 
унга нисбатан минимум ёки максимумни белгалайди. 
Ўлчаш (ёки кузатиш) натижаларини график тасвирлаш учун кўпинча 
координаталарнинг тўғри бурчакли системасидан фойдаланилади. X ўқ 
бўйлаб фактор қийматлари x
1,
х
2
, . . ., х
n
Y ўқ бўйлаб эса унга мос чиқиш 
параметрларининг чиқиш қийматлари у
1,
у
2
, . . ., у
n
(1- расм) қўйилади. 
Агар x
1
, у
1
,; х
2
, у
2
,;. . .,; х
n
, у
n
нуқталар кесмалар билан бирлаштирилса, 
бунда синиқ эгри чизиқ 1 ҳосил бўлади, у эксперимент маълумотлари бўйича 
y=f(x) функция ўзгаришини тавсифлайди. Бу синиқ эгрини барча 
эксперимент нуқталари яқинидан ўтувчи бир текисдаги эгри чизиқ 2 
аппрокслайди. 


114 
Баъзан 1 ... 2 графада нуқталар эгридан кескин узоқлашади. Бу ҳолда 
аввал ҳодисанинг физик моҳияти таҳлил қилинади. Агар y=f(x) 
функциясининг бундай кескин сакраши учун асос бўлмаса, бунда четга 
чиқишни қўпол хато ёки адашиш дейиш мумкин. 
y=f(x) экспериментал функцияси график тасвирига координата тўрини 
танлаш жиддий таъсир этади. Улар бир текис ёки бир текисмас бўлиши 
мумкин. Бир текис координата тўрларида ордината ва абсциссалар бир 
текис шкалага эга бўлади. 
Бир текисмас координата тўрларидан энг кўп тарқалгани ярим 
логарифмик (3- расм, а), логарифмик (3-расм, б) эҳтимолийлардир. Улардан 
турли сабабларга кўра фойдаланилади. Хусусан, ярим логарифмик, 
логарифмик координата тўрларидан, одатда, омиллар ва (ёки) чиқиш 
параметрларининг ўзгариш интервали катта бўлганда фойдаланилади. 
Бундан ташқари, улар кўплаб эгри чизиқли функцияларни тўғрилайди. 
1Графикларни чизишда қуйидаги амалий мулоҳазаларга амал қилиш 
лозим: 
- координата тўри ва график масштабни тўғри танлаш керак. Масштаб 
қанча катта бўлса, графикдан олинадиган қиймат аниқлиги шунча юқори 
бўлади. Бироқ, графиклар, қоидага кўра, 200x150 мм ҳажмдан ошиб 
кетмаслиги керак; 
- координата ўқлари бўйича масштабни график тор ёки кенг бўлиб 
қолмайдиган қилиб танлаш керак; 
- графикни миллиметрли қоғозга чизиш мақсадга мувофиқ. 

Download 3,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish