VI. Демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш
6.1. Иқтисодиёт соҳасида демократик ўзгартиришларни, либераллаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш.
6.1.1. Концепциянинг хусусий мулк ҳуқуқини ва уни ҳимоя қилишни мустаҳкамлаш, хусусий мулкдорлар учун ишончли кафолатлар тизимини яратиш, бошқарув тизимини такомиллаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда иқтисодий муносабатларни, иқтисодиётни бошқариш тизимини демократлаштириш ва либераллаштиришнинг бошқа масалаларига йўналтирилган қоидаларини муҳокама қилишга, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилишга бағишланган конференция, семинар ва давра суҳбатлари ўтказиш. Ўтказилган тадбирлар якунлари бўйича — амалдаги қонунларни такомиллаштириш, шу жумладан «Хусусий мулкни муҳофаза қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ҳамда «Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини тайёрлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
2011-2012 йиллар — иш режасига мувофиқ
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси
6.1.2. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси тизимида «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этишнинг боришини назорат тартибида ўрганиш.
Корпоратив бошқарув ва назорат органлари ваколатларини, ҳуқуқлари ва мажбуриятини янада аниқроқ белгилаш; акциядорлик жамиятлари кузатув кенгашлари, умумий йиғилишлари ва тафтиш комиссияларининг роли ва аҳамиятини ошириш; миноритар акциядорлар учун кўпроқ кафолатларни таъминлаш; барча акциядорлар ва бўлажак инвесторлар акциядорлик компанияларининг фаолиятига доир ахборотдан фойдаланишини кенгайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
6.1.3. Ўзбекистон Республикаси қонунларини ижро этиш масалалари бўйича тегишли вазирликлар ва идоралар вакилларини таклиф этган ҳолда парламент эшитувларини амалга ошириш:
Тошкент вилоятида — «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини;
2012 йилнинг биринчи ярми
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида — «Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги, «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини;
2012 йилнинг биринчи ярми
Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари қўмитаси
Тошкент шаҳрида — «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини.
2012 йилнинг иккинчи ярми
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
Кўрсатиб ўтилган назорат тадбирларининг якунлари бўйича — давлат бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда ўтказилган қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» мавзуидаги маърузасида тайёрланиши назарда тутилган янги таҳрирдаги «Хусусийлаштириш тўғрисида»ги ва «Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг мазмуни юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
6.1.4. Кичик бизнеснинг (хусусий тадбиркорликнинг) мамлакат иқтисодиётидаги кўлами ва улушининг янада кенгайишини таъминлаш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан Қашқадарё вилоятида «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижро этилишининг боришини назорат тартибида ўрганиш.
Назорат фаолиятининг натижаларини Сенат қўмитасининг халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши билан биргаликдаги сайёр мажлисида муҳокама қилиш. Янги таҳрирдаги «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасининг мазмуни юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
2011 йилнинг биринчи ярми
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши билан биргаликда
6.1.5. «Кредит бюролари фаолияти ва кредит ахбороти алмашуви тўғрисида»ги, «Гаров реестри тўғрисида»ги, «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида»ги, «Инновациялар ва иқтисодиётни модернизация қилиш тўғрисида»ги қонун ҳужжатларини қабул қилиш ва амалга ошириш соҳасидаги халқаро тажрибани ўрганиш мақсадида Наманган ва Фарғона вилоятларида бир қатор давра суҳбатлари ўтказиш.
2011-2012 йиллар иш режасига мувофиқ
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
6.1.6. Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастури сўзсиз бажарилишида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъулияти тўғрисидаги масала юзасидан Сенат қўмитасининг Жиззах ва Сирдарё вилоятлари халқ депутатлари Кенгашлари билан қўшма сайёр мажлисларини ўтказиш.
2011 йилнинг биринчи ярми
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари халқ депутатлари Кенгашлари
6.1.7. 2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш масаласи бўйича Сенат қўмитасининг Андижон ва Тошкент вилоятлари халқ депутатлари Кенгашлари билан қўшма сайёр мажлисларини ўтказиш.
2011 йилнинг иккинчи ярми
Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Андижон ва Тошкент вилоятлари халқ депутатлари Кенгашлари