Ўзбекистон республикаси олий мажлиси ќонунчилик палатасининг мажлиси


-боб. Ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган оборот



Download 1,79 Mb.
bet37/68
Sana21.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#27474
TuriКодекс
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   68
Bog'liq
Солик кодекси УзР

38-боб. Ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган оборот




212-модда. Товарларни экспорт қилиш


Товарларни чет эл валютасида экспортга реализация қилиш (пахта толаси ва линт бундан мустасно) оборотига ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади.


Товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб чиқиш товарлар экспортидир.
Ушбу Кодекснинг 213-моддасига мувофиқ товарларнинг экспорт қилинганлиги тасдиқланмаган тақдирда, мазкур товарларни реализация қилиш оборотига белгиланган ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади.


213-модда. Товарларнинг экспорт қилинганлигини тасдиқлаш




Товарларнинг экспорт қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардир:
контракт (контрактнинг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхаси);
товарларни экспорт қилиш режимига чиқаришни амалга оширувчи божхона органининг белги қўйилган божхона юк декларацияси;
экспорт қилинаётган товарларга чет эллик сотиб олувчи (тўловчи) ҳақ тўлаганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатидан кўчирма;
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар тайин этилган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи қайд белгиси қўйилган товарга илова қилинадиган ҳужжатлар.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар белгиланган тартибда текширув ўтказилаётганда назорат қилувчи органларнинг талабига биноан уларга тақдим этилади.

214-модда. Чет эл дипломатик ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга расмий фойдаланиши учун реализация қилинаётган товарларга (ишларга, хизматларга) солиқ солиш


Чет эл тарафи ўзаролик принципига амал қилган тақдирда, чет эл дипломатик ваколатхоналари ҳамда уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг расмий фойдаланиши учун, шунингдек бу ваколатхоналар дипломатик ва маъмурий-техник ходимларининг, шу жумладан улар билан бирга яшаётган оила аъзоларининг, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмасалар ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган бўлмасалар, шахсий фойдаланиши учун реализация қилинаётган товарларга (ишларга, хизматларга) ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади.


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик сервис хизмати томонидан кейинчалик чет эл дипломатик ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга реализация қилиш учун олинаётган товарларга (ишларга, хизматларга) ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади.
Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишда ноль даражали ставка қўлланилиши татбиқ этиладиган Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган чет эл дипломатик ваколатхоналарининг ва дипломатик ваколатхоналарига тенглаштирилган халқаро ташкилотларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади.


215-модда. «Божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимига

жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш бўйича

бажарилган ишларга, кўрсатилган хизматларга солиқ солиш


Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш бўйича бажарилган ишларга (кўрсатилган хизматларга), агар қайта ишлаш маҳсулотлари Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиладиган бўлса, ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади.


«Божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш бўйича бажарилган ишларга (кўрсатилган хизматларга), агар кейинчалик қайта ишлаш маҳсулотлари божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ «эркин муомалага чиқариш» режимига жойлаштириладиган бўлса, белгиланган ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади.

216-модда. Халқаро йўналишда ташишларга солиқ солиш


Халқаро йўналишда ташишлар бўйича кўрсатиладиган қуйидаги хизматларни реализация қилиш оборотига ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади:


транзит юкларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш. Транзит юкларни ташиш жумласига юкнинг транзитини амалга ошириш учун чет эллик шахслар билан тўғридан-тўғри тузилган шартномалар ёки халқаро (идоралараро) транспорт битимлари ҳамда божхона органларининг мазкур транзит юклар ҳақиқатда олиб кирилганлиги ва олиб чиқилганлиги тўғрисида белгилари мавжуд бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали чет эл транзит юкларини ташиш ва уларга хизмат кўрсатишга доир хизматлар киради;
йўловчилар, багажлар ва почтани халқаро йўналишда ташиш. Агар жўнатиш пункти ёки тайин этилган пункт Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлса, ташишлар ягона халқаро ташиш ҳужжатлари асосида расмийлаштирилган тақдирда, халқаро йўналишларда ташиш ҳисобланади.


217-модда. Аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизматларга солиқ

солиш


Сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти, газ таъминоти бўйича аҳолига кўрсатиладиган хизматларга, шу жумладан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари аҳоли номидан оладиган ана шундай хизматларга ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади.



Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish