Ўзбекистон республикаси олий мажлиси ќонунчилик палатасининг мажлиси


ХV Бўлим. Ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар



Download 1,79 Mb.
bet52/68
Sana21.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#27474
TuriКодекс
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   68
Bog'liq
Солик кодекси УзР

ХV Бўлим.

Ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар




51-боб. Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан

ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари




305-модда. Солиқ тўловчилар


Ягона ижтимоий тўловни тўловчилар қуйидагилардир:


юридик шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари;
Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса, чет эллик юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва филиаллари орқали амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари.
Жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи ва ишловчи фуқаролиги бўлмаган шахслар фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари (бундан буён матнда суғурта бадаллари деб юритилади) тўловчилардир.
Суғурта бадалларини ҳисоблаш ва ушлаб қолиш мажбурияти, шунингдек уларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши учун жавобгарлик иш берувчи зиммасига юклатилади, бундан ушбу Кодекснинг 311-моддасида назарда тутилган тартибга мувофиқ суғурта бадаллари тўловчи якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари аъзолари мустасно.

306-модда. Солиқ солиш объекти


Ушбу Кодекснинг 172-моддасида кўрсатилган иш ҳақи тарзидаги даромадлар ягона ижтимоий тўловнинг ва суғурта бадалларининг солиқ солиш объектидир.




307-модда. Солиқ солинадиган база


Ягона ижтимоий тўловни ва суғурта бадалларини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солинадиган база ушбу Кодекснинг 172-моддасига мувофиқ тўланадиган даромадлар суммаси сифатида белгиланади, ушбу Кодекснинг 308-моддасида кўрсатилган тўловлар бундан мустасно.




308-модда. Имтиёзлар


Ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари қуйидаги тўловларга нисбатан ҳисобланмайди:


1) ушбу Кодекс 174-моддасининг 5, 8, 9, 11 ва 12-бандларида кўрсатилган компенсация тўловлари;
2) ходимга ҳисобланадиган ва унинг розилиги билан тегишли бюджет ёки хайрия жамғармаларга (шанбаликлар, якшанбаликлар ва шу кабилар учун) ўтказиладиган иш ҳақи тарзидаги даромадлар;
3) ходимнинг муҳим санаси, узоқ йиллик хизмати, жамоат фаолиятида эришган ютуқлари муносабати билан унга бериладиган рағбатлантириш тарзидаги тўловлар;
4) ходимга табиий офат, бошқа фавқулодда ҳолатлар муносабати билан тўланадиган тўловлар;
5) ёш мутахассисларга олий ўқув юртини тамомлаганларидан сўнг таътил вақти учун юридик шахслар ҳисобидан тўланадиган нафақалар.


309-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври


Календарь йил солиқ давридир.


Ҳисобот даври қуйидагилардир:
микрофирмалар ва кичик корхоналар учун — йил чораги;
микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар учун — бир ой.


310-модда. Ягона ижтимоий тўловни ва суғурта бадалларини

ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш тартиби


Ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ҳар ойда солиқ солинадиган базадан ҳамда белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.


Ягона ижтимоий тўлов юридик шахсларнинг маблағлари ҳисобидан тўланади, суғурта бадаллари эса ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинади ва солиқ агентлари томонидан ўтказилади.
Ягона ижтимоий тўловнинг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига солиқ тўловчи томонидан ортиб борувчи якун билан:
микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан — йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда;
микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан — ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг
10-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.
Суғурта бадалларининг ҳисоб-китоби рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига солиқ тўловчи томонидан ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этилади.
Тўлов қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
ягона ижтимоий тўлов — ҳар ойда, кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай;
суғурта бадаллари — иш ҳақига пул маблағлари олиш учун банкка ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда.

311-модда. Айрим тоифадаги жисмоний шахслар учун суғурта

бадалларини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг ўзига хос

хусусиятлари


Якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари суғурта бадаллари миқдорини ойига энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда, қорамолларни етиштириш билан шуғулланувчи деҳқон хўжаликларининг аъзолари эса ойига энг кам иш ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгилайди. Деҳқон хўжаликларининг аъзолари суғурта бадалларини ихтиёрий равишда тўлайди.


Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ва ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлари бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари учун суғурта бадалининг миқдори энг кам иш ҳақининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак.
Суғурта бадалларини тўлаш ҳар ойда кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
Тўлов топшириқномасида (кирим ордерида) солиқ тўловчининг идентификация рақами ва тўлов тўланаётган давр албатта кўрсатилиши керак. Агар давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой учун тўланган деб ҳисобланади.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish