Ўзбекистон республикаси олий мажлиси ќонунчилик палатасининг мажлиси



Download 1,79 Mb.
bet43/68
Sana21.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#27474
TuriКодекс
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   68
Bog'liq
Солик кодекси УзР

44-боб. Қўшимча фойда солиғи




248-модда. Солиқ тўловчилар


Қўшимча фойда солиғи тўловчилар қуйидагилардир:


айрим фойдали қазилмаларни (фойдали компонентларни) кавлаб олишни (ажратиб олишни) амалга оширувчи ер қаъридан фойдаланувчилар;
фойдали қазилмалардан ишлаб чиқариладиган айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни амалга оширувчи юридик шахслар.
Маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича фаолиятни амалга оширувчи ер қаъридан фойдаланувчилар қўшимча фойда солиғини тўловчилар бўлмайди.


249-модда. Солиқ солиш объекти


Солиқ тўловчининг ҳисобот давридаги даромадининг бир қисми қўшимча фойда солиғини солиш объектидир.


250-модда. Солиқ солинадиган база


Солиқ солинадиган база қонун ҳужжатларида белгиланган ҳисоб-китоб баҳоси билан реализация қилиш баҳоси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.




251-модда. Фойдали қазилмалар ва солиқ солинадиган маҳсулот

рўйхати, солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби


Қўшимча фойда солиғи солинадиган фойдали қазилмалар ва маҳсулот турлари рўйхати, шунингдек солиқни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.


45-боб. Бонуслар




252-модда. Умумий қоидалар


Бонус ер қаъридан фойдаланувчи томонидан амалга ошириладиган бир марталик тўловдир.


Ер қаъридан фойдаланувчи қуйидаги турдаги бонусларни тўлайди:
имзоли бонус;
тижоратбоп топилма бонуси.
Давлат бошқаруви органлари бонуслар тўламайди.


253-модда. Имзоли бонус


Имзоли бонус ер қаъридан фойдаланувчининг тегишли лицензия асосида фойдали қазилмаларни аниқлаш, қидириш ва кавлаб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун бир марталик қатъий белгиланган тўловдир.


Имзоли бонус лицензия олинган кундан эътиборан солиқ тўловчи томонидан ўттиз кундан кечиктирмай бюджетга тўланади ва бу ҳақда солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ёзма шаклда хабар қилинади.


254-модда. Тижоратбоп топилма бонуси


Тижоратбоп топилма бонуси тегишли лицензияда кўрсатилган ер қаъри участкасида фойдали қазилма конларининг ҳар бир тижоратбоп топилмаси учун, шу жумладан дастлабки белгиланган ажратиб олинаётган захираларни кўпайтиришга олиб келувчи конларни қўшимча қидириш ўтказиш чоғидаги фойдали қазилмалар топилмаси учун тўланадиган тўловдир.


Фойдали қазилма конларини кейинчалик уларни кавлаб олишни назарда тутмайдиган қидириш ўтказишда тижоратбоп топилма бонуси тўланмайди.
Ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган конда фойдали қазилмаларнинг қазиб олинадиган захиралари ҳажми солиқ солиш объектидир.
Фойдали қазилмалар захираларининг қазиб олинадиган ҳажмининг қиймати солиқ солинадиган базадир. Фойдали қазилмалар захираларининг қазиб олинадиган ҳажмининг қиймати ваколатли давлат органи белгилаган ахборот манбаларининг маълумотларига кўра халқаро биржада белгиланган биржа баҳоси бўйича ҳисоблаб чиқилади. Жаҳон бозорида нарх мавжуд бўлмаган тақдирда, қазиб олинадиган фойдали қазилмаларнинг қиймати ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
Тижоратбоп топилма бонуси солиқ солинадиган базадан ва бонуснинг белгиланган ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Тижоратбоп топилма бонусининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ваколатли давлат органи фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаган кундан эътиборан йигирма беш кундан кечиктирмай солиқ тўловчи томонидан тақдим этилади.
Тижоратбоп топилма бонусини тўлаш ваколатли давлат органи фойдали қазилмалар захираларининг кондан қазиб олинадиган ҳажмини тасдиқлаган кундан эътиборан тўқсон кундан кечиктирмай амалга оширилади.



Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish